Кимда икки хислат бўлса…

Араб ҳикматлари

Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ уни севади:
1.Тақво.
2.Гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса, одамлар уни севишади:
1.Саховат.
2.Яхши амалларни кўпайтириш.

Кимда икки хислат бўлса, ўртоқлари уни севишади:
1.Очиқ чеҳра.
2.Яхши муомала.

Кимда икки хислат бўлса, биродарлари уни севишади:
1.Уларнинг яхшиликларини эсда тутиш.
2.Ёмонликларини унутиш.

Кимда икки хислат бўлса, шогирдлари уни севишади:
1.Илмни етказиш йўлида изланиш.
2.Уларга нисбатан кечиримли бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса, устозлари уни севишади:
1.Уларни тез англаш.
2.Ҳурматларини жойига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса, оила аҳли уни севади:
1.Уларга нисбатан яхши муомалада бўлиш.
2.Уларнинг ташвишларин англаш.

Кимда икки хислат бўлса, бошлиқлари уни ёқтиришади:
1.Уларга чиройли итоатда бўлиш.
2.Буйруқларини чиройли шаклда бажариш.

Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам бирдек яхши кўради:
1.Яхшилик қилиш.
2.Азият беришдан четланиш.

«Ҳидоят» журналидан.

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://telegram.me/Behzod_Fazliddin
https://twitter.com/BehzodFazliddin

YouTube: Behzod Fazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 399

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *