Шуларми эртанинг хўжайинлари?

Иш юзасидан кўпинча одамлар назаридаги нуфузли бир олий ўқув юрти биноси ёнидан ўтаман. Аксарият ҳолда, танаффусга тўғри келадими, йўлакни талабалар тўлдириб туришади. Атай кузатмасам-да, хатти-ҳаракатлари дарров кўзга ташланади: кимлар ҳазил-ҳузул қилган, қийқириб кулишган, бирови бошқасини сўккан… Эътибор бермасликка уринаман. Ёшлик шўхликлари-да. Йўл бўйи уларнинг гаплари қулоққа чалинади:
“Қаерда овқатланамиз?”
“Машинангни олиб келдингми?”
“Кечқурун қаёққа борасан?”
“Кейинги дарсга кирмайман, уйга бориб ухлайман”…
Деярли ҳар сафар шу қабилдаги гаплар. Неча йилки, бу шўринг қурғурлар “У ёққа борамиз, бу ёққа борамиз”ни қўймайди. Неча йилки, шунақа такасалтанглар ҳаётини эслатадиган манзарага дуч келаман. Бу туришда улар қачон ўқишга вақт топаркин? Дарвоқе, ўқиш ҳақида ҳам эслаб қолишади. Сессия арафасида мана бундай сўзлар эшитилади: “Гаплашса бўлармикан?”, “Баҳони кўтариб бермайдими?”, “Бирон нарса сўрадими?”…
Худо кўрсатмасин, эртага бундайлар бирор идорага ишга жойлашса, мансаб курсисини эгалласа борми! Кунимизни кўрсатади-я…

Беҳзод

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 441

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *