Қизиқувчилар учун

“Ўхшамаған ерда бир хотиннинг арзга келиши қўрбошининг кўнглига шубҳа солди. Мажҳула хотиннинг қандай арзи бўлғанлиғини билиб кетишга тиласа ҳам қушбегидан рухсат олиб қўйғани учун маҳкамадан чиқишга мажбур эди. Қўрбоши маҳкама эшигидан даҳлизга чиқар экан, эскигина паранжига ўралған бир хотин қушбеги тўғрисиға тўхтаб, букилиб таъзим қилди. Хотинда ҳаяжон ва энтикиш ҳолатлари бор эди. Шунинг учун қўрбошининг бояғи шубҳаси яна кучайди, қушбегининг кўзидан йўқолиб туриш мақсадида ўзини эшикнинг орқасиға олиб кетмай тўхтади.
Хотин шошилиб кавшини ешди-да, эшик остида ниманидир паранжи ичидан охтаринди. Хотиннинг бу ҳаракатига тушинолмай ажабланган қушбеги:
– Ичкарига кириб арзингизни сўзланг, опа, – деди.
Хотин ичкарига кирди ва қушбеги олдига бориб унга нимадир берди-да, орқасиға қайтиб эшик ёниға келиб турди. Хотиннинг бериб кетган нарсаси уч, тўрт букланган бир қоғоз эди…”
Топиб кўринг-чи, ушбу парча қайси асардан олинган?

Қизиқувчилар учун: 2 комментария

  • Апрель 16, 2014 в 9:10 пп
    Permalink

    «Ўтган кунлар»дан, Кумушнинг Ёрмозор қўрғонига келиши

    Ответ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *