Абдурауф Фитрат. Мусулмон севгиси

Ҳикоят

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилкан урушлариндан бири биткач, бир мусулмон хотун тушуб қолкан ёролиларни излаб топмоқчи бўлди; ўлуклар оросика кирди. У ён-бу ённи излар чоғда “Оҳ… сув!..” деган бир товуш эшитди. Бир ёроли мусулмоннинг сувсодигини онглади. Озроқ сув топиб, шу ёроли ёника келди. Бошини ювошгина кўтариб, сувни ичирмакчи бўлди. Ёроли мусулмон дудоғини сувка еткурар чоғда бошқа ёндан “Оҳ… сув!..” декан ўзга бир товуш келди. Ёроли сув кетуркан хотунка дедики:
- Бу сувни мендан бурун шу товуш эгасика этиб бер. Бир йўлдошим ёролониб сувсоб ётор экан, мен ичолмайман.
Хотунгина сувни иккинчи ёролига олиб борди. У доғи сувни ичайин деб тиришган чоғида “Оҳ… сув!..” декан яна бир товуш эшитди, хотунка дедики:
- Шу йўлдошим сувсиз экан, мен ичолмайман, бер сувингни шунка.
Хотун сувни учинчи ёролига этди. Учинчи ёроли сувни ичаёзгонда биринчи ёролининг “Оҳ… ўлдим… сувсизлиқдан” декан товуши келди. Бу доғи хотунка:
- Сувингни мендин бурун шу товуш эгасика бер! – деди ва ўзи ичмади.
Хотун яна қайтиб, биринчи ёролининг ёника келса, бечоранинг ўлуб қолдигини кўрди. Иккинчи ёролига кетди, у доғи ўлуб қолгандир. Учинчи ёроли сувсизлиқдан ўлуб қолмасун дебон югура кетди:
- Э, воҳ!.. Бу доғи ўлуб қолубдир! – деб сувни тўкди.
Мусулмонларнинг ўлум чоғинда доғи бир-бирларини қанча севдикларини ўйлаб, бир оз йиғлади.

«Ўқи» китоби. Ибтидоий мактабларнинг сўнг синфлари учун. Боку. 1917. Нашрга тайёрловчи: Муртазо Қаршибой.

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin
Телеграмдаги каналимиз: @Behzod_Fazliddin
YouTubeдаги cаҳифа-каналимиз: Behzod Fazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 698

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *