Агар…

“Агар…” – шайтоннинг сўзи. “Агар ундай бўлмаганида, бундай бўларди”, “Унақа қилмаганимда, бунақа қилардим” қабилидаги гаплар, ҳадисда таъкидланганидек, шайтон амалини очиб беради – васвасага солади, тақдирдан норози бўлишга ундайди. Зотан, фақат Аллоҳ хоҳлаганигина бўлур!

Шу ҳақиқатга тўлиқ таслим бўлсак-да, бандаликка бориб, баъзан билиб-билмай “агар…”ларга берилиб қоласан киши: “Агар ҳозир англаётганларимни аввалроқ тушуниб етганимда, ўтган йилларим бошқачароқ, яхшироқ кечармиди”, “Агар кимдир йўлга солганида, ҳаётим бундан-да чиройлироқ, ёруғроқ бўлармиди…”

Йўқ, йўлга бошлагувчи ҳам, энг яхшисини қалбимизга илҳом қилиб солгувчи ҳам Аллоҳ таоло! Шукрки, олдинда бошқачароқ, яхшироқ, чиройлироқ яшаш имкони бор. Шундай экан, шайтоний “агар”ларга не ҳожат!

Беҳзод Фазлиддин

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.