Албер Камю «кундаликлар»идан

загруженноеЭркинлик, бу – ёлғон гапирмаслик ҳуқуқидир.

* * *
Нега мен санъаткорман, файласуф эмасман? Чунки мен ғоялар орқали эмас, сўзлар воситасида фикрлайман.

* * *
Ҳаётнинг буюк саволи – одамлар орасида қандай яшаш.

* * *
Трагедия.
Л.: Дунёни қайта яратиш – арзимас вазифа.
С.: Дунёни эмас, одамни қайта яратиш даркор.

* * *
Фақат образлар орқали тафаккур қилиш мумкин. Агар файласуф бўлишни хоҳласанг, романлар ёз.

* * *

Гренйе коммунизм ҳақида: “Адолат идеалини деб бемаъниликларга рози бўлиш керакми”. “Ҳа”, деб жавоб бериш мумкин, бу – гўзал. “Йўқ”, деб ҳам жавоб бериш мумкин, бу – виждонан бўлади. – Бутун масала ана шунда.”

* * *
Эркин матбуот яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин. Эрксиз матбуот фақат ёмон бўлади.

* * *
Камдан-кам одам санъатни англашга қодир.

* * *
Ёзиш – миннатсиз юмуш демакдир.

* * *
Ману қонуни:
“Аёлнинг дудоғи, ёш қизнинг кўкси, гўдакнинг дуоси, қурбонлик олови ҳамиша покиза”.

* * *
Ўлимда ўйин ва қаҳрамонлик ўзининг ҳақиқий маъносига эга бўлади.

* * *
(1936), март.
Менинг шодлигим чегарасиз.

* * *
31  март.
Менда шундай туйғу борки, гўё мен бир маромда тубанликдан кўтарилаётгандекман…

* * *
Май.
Жазоирда кун оғаётганда аёллар нақадар гўзал.

* * *
Аёлнинг аёвли ва сипо дўстлиги.

* * *
ХХ асрнинг энг кучли эҳтироси – малайликдир.

* * *
Энг хавфли йўлдан озиш: ҳеч кимга ўхшамаслик.

* * *
Мен ҳеч нарсадан кўз юммасликни афзал биламан.

* * *
Ҳамиша ҳақ бўлишга интилиш – ақлнинг тарбия топмаганлиги белгисидир.

* * *
Ҳар қандай одамнинг ҳаётида буюк туйғулар кам, майда ҳислар кўп бўлади…

* * *
Ҳа, менинг ватаним бор: француз тили.

Рус тилидан Маҳмуд Саъдий таржимаси

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin

Телеграмдаги каналимиз: @/Behzod_Fazliddin
YouTubeдаги cаҳифа-каналимиз: Behzod Fazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 778

Один комментарий на “Албер Камю «кундаликлар»идан

  1. 27.07.2014 at 10:12

    Менга жуда ҳам манзур бўлди. Раҳмат, Беҳзоджон!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *