Архив автора: Sayt muallifi

Вақтга мағлуб бўлмайлик

Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул билан суҳбат – “Ҳанузгача нима иш қиладиган бўлсам, ёшлик ва ёшларнинг фикр ҳаёти билан боғлашга уринаман”, деган эдингиз. Адашмасам, бугун ёшлар ҳақидаги баҳс-мунозаралардан анча четда тургандексиз. Эҳтимол, бу сукут “танқиддан тубан”…

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ўгитлари

* Эй инсонлар! Аллоҳ таолони кўп зикр қилинг.  Зеро, сўзларнинг энг гўзали Аллоҳнинг зикридир. * Аллоҳнинг Китобини ўрганинг, чунки Аллоҳнинг Китоби сўзларнинг энг устунидир. Қуръонга доир билимларни эгалланг, чунки Қуръон қалбларнинг баҳоридир. Қуръон нуридан шифо…

Комилжон Отаниёзов ёди: Комил Аваз. Тушида булбул кўрган

“Дийралишма” талқини …Комилжон Отаниёзов билан бир маҳаллада ён қўшни, жон қўшни эдик. Дадам раҳматлик созга, адабиётга ихлосманд одам эдилар. Маҳалламизда катта шоирлар – Эгам Раҳим, Эркин Самандар, Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрида хизмат…

Konstantin Simonov. Meni kutgil / Константин Симонов. Жди меня

Meni kutgil va men qaytarman, Faqat kutgil juda intizor, Kutgil, yomg‘ir zeriktirganda, Meni kutgil, yoqqanida qor, Atrofingni harorat qoplab, Yer-u ko‘kni chang tutganda, kut. Boshqalarni uzatgan do‘stlar Kechagina unutganda, kut. Xat kelmasdan uzoq yerlardan, Yuragingni…

Мўъжизани ким яратади?

Ёзувчи Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ билан суҳбат – Абдуқаюм ака, сиз ўтган асрнинг 90-йилларида, бозор иқтисодиёти талотумларида суяги қотган адабий авлодга мансубсиз. Шу боис юртимизда илму маърифатнинг мавқеи тобора ошиб бораётгани – от айланиб қозиғини топаётганини айрича…

Алмисоқдан қолган қўрқув

Фиқра Учинчи қаватда ўтирибман. Бинонинг орқа ҳовли томони бор бўйича ойнаванд. Ташқаридан қараган одам қора ойнада ўзини, осмонни, дарахтларни, фавварони, бетон тўшамани кўради – неча бор ўтганда эътибор қилганман бунга. Ичкаридан қараган одамга эса барчаси…

Виктор Алимасов. Ижодкор руҳ

Ақлу идрокнинг серсир буд, борлиқ олдидаги ожизлигини туйгач одам серсир вадиат, руҳ мавжуд деган ўйга борган. Шундан бери у нимаики ақлу идроки доирасига сиғмаса, уни руҳи билан англашга интилади. *** Руҳнинг борлигини илк бор эътироф…

Ҳамид Олимжон. Лирика

ЎРИК ГУЛЛАГАНДА Деразамнинг олдида бир туп Ўрик оппоқ бўлиб гуллади… Новдаларни безаб ғунчалар, Тонгда айтди ҳаёт отини Ва шаббода қурғур илк cаҳар Олиб кетди гулнинг тотини. Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, Ҳар баҳор ҳам шундай…

Кун шеъри: Қодирий ва ҳозирги ёшлар

Ҳозирги ёшларда покизалик бор, тирик қалбларига диёнат эга, гўё пок табиат ёмон кўзлардан асраб қўйганларин шуларга берган. Агар тирик бўлса, бир четда турмай, ҳозирги ёшларга сардор бўларди, гоҳ кўкдан ёғилган, гоҳ ердан чиққан туҳмату балога…

Пабло Неруда: Нечун хизмат қилар шеъримиз бизнинг?..

ФЕДЕРИКО ГАРСИА ЛОРКА УЧУН ҚАСИДА Агар бўм-бўш, ёлғиз уйда даҳшатдан йиғлай билсайдим, Кўзларимни ўйиб ютиб ташласам эдим агар, Мен буни сенинг овозинг ҳаққи – мотамсаро пўртаҳол ҳаққи қилган бўлурдим. Жигарингдан фарёд мисол оққан шеъринг ҳаққи…

Зулфия. Лирика: шеърлар & достонлар

Баҳор келди сени сўроқлаб Салқин саҳарларда, бодом гулида, Бинафша лабида, ерларда баҳор. Қушларнинг парвози, елларнинг нози, Бахмал водийларда, қирларда баҳор… Қанча севар эдинг, бағрим, баҳорни, Ўрик гулларининг эдинг мафтуни. Ҳар уйғонган куртак ҳаёт берган каби…

Бу баҳор, бу баҳор қайтиб келмайди!

СЎРОҚ Дилни дилга йўлламай, Йўлни йўлга уламай. Ҳеч йўқса, бир гулламай, Сўлиб кетаверайми? Танда бор чўғим – шу, деб, Бандалик чоғим – шу, деб, Менинг бор-йўғим – шу, деб, Нолиб кетаверайми? Кўкламлар нафасида, Гуллаш арафасида Тошларнинг…

Абдулла Қаҳҳор. Уят

Уят фақат инсонга хос туйғудир*. Ҳайвон уят пайдо қилолмагани учун инсонга яқинлашолмайди, лекин инсон уятини йўқотиб ҳайвонга яқинлашиб қолиши мумкин. Оёғи ёки тили билан гандираклаб юрган мастга, қўлга тушиб ёки қўлга тушишдан қўрқиб эс-ҳушини йўқотган…

Lev Tolstoy. Nikolay II ga maktub | Лев Толстой. Николаю II

Марҳаматли биродар! Сизга мурожаат қилишимнинг боиси – Сизни нафақат шоҳ деб билганим, балки Сизни ўзимга биродар бир инсон деб билганимдандир. Қолаверса, мен сизга баайни нариги дунёдан ёзмоқдаман, чунки қазойим яқин қолди. Аммо Сизнинг бугунги кунда…

Қиш туни ҳақида баллада

Камин ичра гувиллайди қиш ашуласи, Юзинг билан ранг талашар олов шуъласи. Мен жим. Сен жим. Иккимизда икки хил хаёл. Кўз олдимда ловуллайди ўзга бир аёл. Лолазорда ҳилпирайди қизил дурраси, Атрофида айланади Ернинг курраси. Фақат ёлғиз.…

Рабиндранатҳ Тҳакур. Кутубхоналарнинг фойдаси

Улуғ асарлар, улуғ адабиёт яратиш учун буюк истеъдод, буюк қалб, буюк мақсад керак. Рабиндранатҳ Тҳакур ана шундай гениал инсон эди. У “Маҳабҳорат”, “Рамаяна”, “Панчатантра” сингари ўлмас асарлар яратган, кўпасрлик жуда қадимий тарихга эга бўлган Ҳиндистон…

Mumtoz lahzalar: Bobur g‘azallari bilan ijro etiladigan qo‘shiqlar matnlari

Темурийзода Умаршайх Мирзо ўғли Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ўша пайтлардаги Фарғона давлатининг пойтахти бўлмиш Ахсикентда, айрим манбаларга кўра эса Андижонда туғилди. Ҳозирги Афғонистоннинг бир қисми ва Ҳиндистонни ўз ичига олган улкан салтанат барпо қилди. Дастлаб…

Ҳазрат ҳақида хаёллар

Саноқдан адашиб кетади одам: назири йўқ мутафаккир – даҳо шоир, носир, ғазал мулкининг султони, хамсанавис, зуллисонайн ижодкор, соҳиби девон, новатор, мусаввир, муҳаррир, мутасаввиф… Давлат ва жамоат арбоби – муҳрдор, вазир, ҳоким, мураббий, бинокор, бунёдкор, ҳомий,…

ШАХССИЗ – АДАБИЁТ ЙЎҚ

“ЎзАС” анкета саволларига жавоблар 1. Кимдир адабиётимиз юксалиш палласида деса, кимдир бунинг аксини тасдиқлайди. Сизнингча, қай бири ҳақ ва нега? 2. Ҳозирги адабий жараёндаги қайси муаммо сизни энг кўп ташвишга солади. Ушбу муаммони бартараф этишнинг…

Анор: Ёзаётганимда ўқувчиларимни “кўриб” тураман

2018 йил 7-8 август кунлари Тошкентда ўтган “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияда йигирмадан зиёд мамлакатдан ёзувчилар, адабиётшунослар, таржимонлар иштирок этди. Улар орасида Озарбойжон халқ…