Behzod Fazliddin «She’r sehri» teleloyihasida (2014)

Бу ҳақда кўп айтдим: ёш улғайган сари кўпчилик олдида шеър ўқишга уялиб қоларкан одам. Ижодий учрашувлару махсус дастурларни ҳисобга олмаса, илгари ҳам давраларда шеър ўқишдан қочиб юрардим. Тўй-тантаналарда-ку имкон қадар овозингни ҳам чиқармасликка ҳаракат қиласан. Давраларда “Янгисидан бўлсин!”, “Бир шеър эшитайлик!” деган мурожаатларга аксарият ҳолда “Ҳозир мавриди эмас. Бошқа сафар” қабилида узрингни айтасан. Буни тушунган тушунади, бўлмаса, “Ие, шоир нокамтарлик қилмаяптиларми!” дея писанда қилади. Майли-да, ёмон нарса эмас, шеър сўрашяпти-ку, дейсан…
Аммо ич-ичдан ўз-ўзингга шеър ўқиш завқи бўлакча! Бир пайтлардаги “жаранглатиб” шеър ўқишлар энди “тарих”да қолган, шаштинг сусайиб, товушинг пасайган, ичингдаги инсон овози эса тобора шиддаткор тус олаётгандек. Қолаверса, шеър кўпроқ ёлғиз қолганда ўқилгани, эшитилгани маъқулмикан…
Шуларни инобатга олиб, баъзи дастурларни YouTubeдаги саҳифа-каналга жойлаб боряпман. Ўйлайманки, бу “Қачон шеър эшитамиз!” деб қўймаётганлар учун ҳам жавоб бўлади.
Хоҳлаганча эшитинг. Ўзимга боғлиқ бўлган-бўлмаган камчиликлари учун узр. Ҳар эҳтимолга қарши, айтиб қўяй, томошабинларни монтажда “қўшишибди”…

Видеони мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: Behzod Fazliddin «She’r sehri» teleloyihasida  »Madaniyat va ma’rifat» telekanali, 02.03.2014She'r sehri

 

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 947

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *