Категория архивов: Жамият ва маънавият

Бизни топган хазина

Устоз Маҳмуд Саъдий мени биринчи курслигимда «топиб» олган. Барчага бирдай талабчан, ўз навбатида, меҳрибон бу донишманд инсонга ихлос қўйганлар кўплигини ўша пайтлариёқ ҳис қилганмиз. Ниманидир сезган бўлса керак, ҳали олий ўқув юрти аудиториясига тўла мослашиб…

«Ўз замонасини севган одам унинг қаҳрамонидир»

Шоир ва эстет Абдулла ШЕР билан суҳбат Замонасозларнинг сўзларидан кеч. Умар Хайём – Абдулла ака, қадимда кўпгина файласуфлар шоир-ёзувчи, кўпгина шоир-ёзувчилар файласуф бўлишган. Ҳатто Афлотун ҳам ижодини шеърдан бошлагани тарихдан маълум. Биз севиб ўқийдиган ёзувчилар Сартр…

Навоийдан 9 SMS

Аслида, бу мумтоз мисраларни, анъанага кўра, Алишер Навоийнинг шоҳбайтлари, ҳикматлари тарзида ҳам тақдим этиш мумкин эди. Ёшларнинг қизиқишлари ва ахборот асри талабларини инобатга олиб, “Навоийдан 9 SMS” дея сарлавҳа қўйишга журъат топдик. Зотан, қўша қулфлар…

Абдурауф Фитрат. Мусулмон севгиси

Ҳикоят Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилкан урушлариндан бири биткач, бир мусулмон хотун тушуб қолкан ёролиларни излаб топмоқчи бўлди; ўлуклар оросика кирди. У ён-бу ённи излар чоғда “Оҳ… сув!..” деган бир товуш эшитди. Бир ёроли мусулмоннинг сувсодигини…

Янги китоб: Тушларингдан чиқиб келдим

Тошкент, “Tamaddun” нашриёти, 2017 йил. – 112 б. Аннотация: Китобга Ватан, ота-она, ёшлик, бахт ва севги-муҳаббат мавзусидаги шеърлар жамланган. “Тушларингдан чиқиб келдим” нафақат шеърият мухлислари, балки кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, турли тадбирлар, тарғибот дастурлари…

Ёфас Алпин. Ёввойи мисралар

(туркумдан парча) ПАЙҒОМ Уйғотди юрагим, Бир митти Садо. Деди: Тур, келмишдур Пайғоми Худо. Минг йиллик жодудан бўлурсан халос, Кўз очсанг, Одамга айланурсан бас! ЧИППА ҚОРОНҒИ ҒОР Ҳаёт туйнугидан чиқиб бир киши Деди, бу оламга қўймагин…

Текинтомоқлар

Баъзи текинтомоқ газетчилар, тайёрга айёр блоггерлару чаласавод, лекин шу ҳолига танилишга ўч “ижод ишқибозлари” тоза жонга тегди. Улар интернетда, газета-журналлар, китобларда берилган материалларни осонлик билан ўзлаштирадилар, ҳатто юзсизларча бутун бир асарни ҳеч қандай “тузатиш”сиз ўз…

Китобнинг уволига қолмайлик!

Бугун китоб чиқарганнинг ошиғи олчи. Агар “китоб” дегани арзонгаров нашриётда сифатсиз қоғозга босилган, “майин” муқовасига панжара ортидан ё истиғно билан юзсизларча боқиб турган “қаҳрамон” сурати тамғаланган, деярли ҳар саҳифасидан фаҳш ҳиди келиб, сатрларидан қон томчилари…

Глобаллашув: Тиллар тараққиёти ва таназзули

Статистик маълумотлар ва фаразлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўтган асрда расман 2976 тилни қайд этган бўлса-да, ҳар хил ҳисоб-китобларга кўра, дунёда 7 мингга яқин тил борлиги эътироф этилади. 2005 йили тузилган ЮНЕСКО рўйхати 6912 тилни қамраб…

Омон Мухтор ёди: Баҳром Рўзимуҳаммад. Садоқат

Дўстлик тўғрисида гап кетганида раҳматлик дадам қадимдан нақл келтириб, шундай дер эдилар: дўст уч хил бўлади. Биринчиси – нон дўсти. Яъни, мол-мулкинг, пулинг кўп бўлса сен билан дўстлашишга интиладилар. Икинчиси – жонон дўсти. Яъни чиройли…

Махсус лойиҳа: Тил тақдири

Тилимиз мўъжизанинг ўзгинаси. Неча асрлардан буён шу мўъжиза туфайли миллатимиз маънавияти, маданияти нодир асарларда зуҳур топмоқда. Истиқлол йилларидан бошлаб тилимиз анча эркин нафас ола бошлади. Ҳатто кўпдан буён «кўринмай» қолган қадрдон сўзлар яна ўзгача жило…

Жўра Фозил. Саҳродаги ёлғиз дарахт

Эссе Онам, Ҳикматой Ражаббек қизи вафот этганларида мен 17, Яҳё акам 30 ёшда, отам Абдуваҳоб Фозил эшон ўғли боқий дунёга рихлат қилганларида акам 36, мен 23 ёшда эдим. Оиламиздаги 7 нафар ўғил-қиздан 5 таси уруш,…

Бахтинисо. Шеърлар & Ҳалима Аҳмад. Менга Қуёшни юбор (Бахтинисога мактуб)

*** Агарда қайтмасам… Кузги боғларга Бир насим бўламан, чекинар оғриқ. Кўзимнинг олдида юксаласан сен, Кўзимнинг олдида улғаяр борлиқ. Мен сингиб бораман майсага, ерга, Қайғулар кўксимни топтамас бевақт. Менинг юрагимда чайқалар дунё, Менинг овозимда чучкирар дарахт.…

Шукур Холмирзаев. Адабиёт ўладими?

ШХБундан уч йилча бурун, демак, талай жумҳуриятларнинг собиқ Иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши аниқ бўлиб турган, ҳатто мухториятларда ҳам ғалоғул қўпган, ҳамма нарса ўз номи билан аталиб, асл қадриятлар юзага балқиб чиқаётган ва жамиятнинг устувор устунларига-да танқидий кўз билан қараш авж олган, ит эгасига боқмай қўйган «асов ғалаён»лар замонида кўпларнинг кўзига адабиёт кўринмай қолди; бундай вақтларда «қиёмат қойим» яқинлигидан башорат қилувчилар ҳам пайдо бўлганидек (тарихда бундай башоратлар авж олган даврлар кўп бўлган), оммавий олатасирда кўздан йироқлашган адабиётни ҳам «ўлди»га ёхуд «ўнгланмайдиган касал»га чиқарганларнинг-да овози эшитила бошлади. Читать далее

Бегали Қосимов ёди / Begali Qosimov yodi

Маърифат зиёси Бадиий ижодда истеъдод қадрланади. Истеъдод эгаси ёзган шеърлар, достонлар, ҳикоя ва романлар, албатта, ўз услуби билан алоҳида ажралиб туради. Худди шунингдек, адабиётшуносликда ҳам истеъдодлар ўз сўзи ва илм йўлига, ўз услуби ва назарий…

Зуҳриддин Исомиддинов. Лотин ёзуви: ечимдан кейинги муаммолар

Фуқаролик жамиятида ҳар бир шахс ижтимоий аҳамиятга эга фикрини эмин-эркин баён қилиши мумкин ва агар у маъқул бўлса – мақбул ҳам бўлади. Мана шунинг далдасида лотин ёзуви борасида баъзи мулоҳазаларни баён этишга жазм қилдим. Токи,…

Чоршамъ. Абадият қўшиғи: Рауф Парфи ҳақида хотиралар

Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи ижоди қанчалик сеҳрга бой бўлса, ҳаёти ҳам шунчалик сир-синоатга тўла эди. Шоир Чоршамъ (Рўзиев) устози Рауф Парфи ҳақидаги хотираларидан иборат “Абадият қўшиғи” номли тўплам нашр эттирди. Қуйида ушбу китобдан парча…

Носиржон Жўраев. “…Мени ҳеч ким соғинмаган шом…” ёхуд Усмон Азимнинг “рамка”га тушмаган портрети

Мактаб дарсликлари таъсиридан энди чиққан кезларим эди. Тошкент ҳавосига кўникиб улгурмай, қўлимга “Усмон Азим” тушиб қолди. Кўп ўқидим, такрор ўқидим. Шеърдан шеърга кўчаётиб тушуниб қолдимки, бу шоирнинг чарслиги, “муросасиз”лиги, ҳамма бир ёқдан келса – унинг…

Албер Камю «кундаликлар»идан

Эркинлик, бу – ёлғон гапирмаслик ҳуқуқидир. * * * Нега мен санъаткорман, файласуф эмасман? Чунки мен ғоялар орқали эмас, сўзлар воситасида фикрлайман. * * * Ҳаётнинг буюк саволи – одамлар орасида қандай яшаш.

«Мажнун бўлиб элни севамен…»

 Чўлпонона попурри *** Мен йўқсил на бўлуб уни суйибмен?! Унинг-чун ёнибмен, ёниб-куйибмен. Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен, Мен суйиб…мен суйиб кимни суйибмен? Мен суйган «суюкли» шунчалар гўзал, Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал! *** Сўлқиллаб келасан, ўзбегим,…