Категория архивов: Шеърлар

Беҳзод Фазлиддин. “Муштум”: Назм хумдонидан

МОДА Нуқул гап-сўзларга берар зеб, (Битта сарқит урф бўлса нима!) Замонадан ортда қолмай деб Ёлғонкўйлак кийволган ҳамма. 2013 ЎРТАР Ғуссалардан олтин қафас қургандайман, Лахча-лахча чўғ устида юргандайман, Бу дунёда ижарада тургандайман, Толеъ деган қилмас писанд,…

Тошкент таронаси | Toshkеnt taronasi

Топгандай дарёга чўккан гавҳарни Тонг аста қуёшни фалакка осар. Бошига кўтариб бутун шаҳарни Уйғота бошлайди темир хўрозлар. Муҳаббат тафтидан олган баҳралар, Янги кун – забт этиш учун бир довон. Файзиёб йўлларда зебо чеҳралар, Қуйма шеър…

Янги китоб: Тушларингдан чиқиб келдим

Тошкент, “Tamaddun” нашриёти, 2017 йил. – 112 б. Аннотация: Китобга Ватан, ота-она, ёшлик, бахт ва севги-муҳаббат мавзусидаги шеърлар жамланган. “Тушларингдан чиқиб келдим” нафақат шеърият мухлислари, балки кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, турли тадбирлар, тарғибот дастурлари…

Шамоллар абадий, ёмғирлар мангу…

Кузда кўз очганман – таваллудим сентябрнинг айни пишиқчилик палласи. Аммо хазон фаслига дил боғлаганим сабаби бу эмас. Сўздан афзал сукути, сокинлик бағридаги салобати, маъюс-маъюс хаёллари хуш ёқади кузакнинг. Яна, ёмғир наволари, шоиршамол шўхликлари!.. Бандидан чирт-чирт…

Пахта қўшиғи

«Пахта, пахта, жон пахта», Юртга шараф-шон пахта, Ўзинг-ку ойдеккина, Нега бағринг қон, пахта? Кимлар сенга осилган, Кимлар сендан ноз қилган, Замин узра ёзилган Оппоқ дастурхон пахта. Бировга шерикчилик, Бировга тирикчилик, Кимларга тирриқчилик, Кимгадир виждон пахта.…

Ёмғирқўшиқ

«Кўз юртингда тинмайди ёмғир…» «Бежиз ёмғир бўлганим йўқ-да…» «Ичимга ёмғирлар ёққани-ёққан…» «Ёмғирлар Ҳаётдан бергайми дарак…» «Ёмғирларга тўймасми эдим…» «Шамоллар абадий, ёмғирлар мангу…» «Ёмғир бўлиб сизга қайтаман…» «Неларни англатар ёмғир шитири?» «Дўлга тутилдимми ёмғирдан қочиб…» «Ёмғирмиди…

20 сентябр шеърлари

Ушбу шеърлар Туғилиш қувончу изтиробларидан бир шингил; атай шу сана муносабати билан ёзилмаган-у, сентябрнинг йигирманчиларида – туғилган кунда туғилган битиклар… ЎН САККИЗ ЁШ РОЗЛАРИ Бугун ўн саккизга тўлади қуёш, Ўн саккизда учар юлдузнинг ҳуши. Ойнинг…

Тонг томчилари

Аввалги куни тонгда кўпдан буён кўнглимни беҳузур қилаётган ҳолатни сўзга кўчирмоқчи бўлдим: “Тонгги ҳавоси ҳам бемаза. Шовқини-ку куну тун тинмайди. Диққинафаслигу асаббузарликларни айтмай қўяверинг. Пойтахтнинг нимасига учаркин одамлар! Шоирлар-чи?” Аммо ташқари чиқиб бирдан кайфиятим ўзгарди.…

“Онамнинг кўнглига кетамиз” (2003) тўпламидан шеърлар

ҲАЁТ БЎСАҒАСИДА Ёш эканман, йўлларингизда Тикан тўлиб ётса, билмаган. Қуш эканман қўлларингизда – Патларини итлар юлмаган. Парвоналар бўлдингиз бунча, Жонингиздан ортиқ эдимми? Ёки йиллаб кутилган ғунча – Яратгандан тортиқ эдимми?! Ўн тўққизга тўлаяпман-у, Бағрингизни йўқлаётирман.…

Ватанни севиш ҳам ибодат

Ватанни ҳар ким ўзича тушунади, ўз ҳолича қабул қилади. Аслида, ватанини суймайдиган бормикан! Шу боис, ватанпарварлик фақат ижодкорлар ёки қаҳрамонларда бўлади, деганларга ишона кўрманг. Биласиз, “Ватан, Ватан!” деявериб ўзимиз ҳам безиб қолдик, ҳатто бу сўзни…

Беҳзод Фазлиддин «Шеър сеҳри» телелойиҳасида (2017)

“Шеър сеҳри” телелойиҳасининг шу йилги (2017) янги сонларидан бирида чиқиш. Олдинги дастурларда ўқилмаган шеърлардан айтилди. Видеони YouTubeдаги саҳифа-каналимизда мана бу линкда томоша қилиш мумкин https://www.youtube.com/watch?v=aIkP79j7lys https://www.facebook.com/behzod.fazliddin https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/ https://twitter.com/BehzodFazliddin Телеграмдаги каналимиз: @/Behzod_Fazliddin

Behzod Fazliddin. Onam yozolmagan she’r (Matn+video)

ОНАМ ЁЗОЛМАГАН ШЕЪР Сочларимда оқ гуллар, Кел, уларни тер, болам. Йўлингга муштоқ йўллар, Болам бўлиб бер, болам. Кўксимга Ой беркитдим, Юлдузларга чой тутдим. Отангдан ҳам кўп кутдим, Бахтим бўлиб бер, болам. Титраган созингни қўй, Бўғиқ…

Футбол

Яшил майдон, икки дарвоза Ўйин учун – курашмоқ учун. Ҳаммаёққа кетган овоза: Миллионлар байрами бугун. Тўп суради тийиб қўлини Йигирмадан зиёд паҳлавон. Ҳали қанча мухлис дилини Ишғол этар янги қаҳрамон. Кўп нарса бор йўқотадиган, Бир…

Бу баҳор, бу баҳор қайтиб келмайди!

СЎРОҚ Дилни дилга йўлламай, Йўлни йўлга уламай. Ҳеч йўқса, бир гулламай, Сўлиб кетаверайми? Танда бор чўғим – шу, деб, Бандалик чоғим – шу, деб, Менинг бор-йўғим – шу, деб, Нолиб кетаверайми? Кўкламлар нафасида, Гуллаш арафасида Тошларнинг…

Behzod Fazliddin. “Kutmagan kunlarim, kutgan kunlarim” kitobidan she’rlar

*** Ташқарига чиқдим. Юрагим қўлда. (Бутун бир кўчани ёритарми шам!..) Бўлиши мумкин-ку худди шу йўлда Умрида ёруғлик кўрмаган одам. 2008 йил 24 сентябр УЙҒОНИШ Кўзларимдан оловлар сачрар, Қафасдаги шердай оғриндим. Ҳувиллаган одамзор ичра, Ҳаёт, Сени…

Ҳали сийқа эмас поклик қўшиғи…

ҚИШ ЭРТАГИ Паға-паға қор эди, Қиш ўчоғи тор эди. Ўз уйимда ўз иним, Тур, уйингга бор, деди. Қотиб қолдим дафъатан, Қор урар ҳар тарафдан. Изғиринда қотмаган, Карахт бўлдим бир гапдан. Тинмас осмон элаги, Ерни оққа…

Behzod Fazliddin «She’r sehri» teleloyihasida (2014)

Бу ҳақда кўп айтдим: ёш улғайган сари кўпчилик олдида шеър ўқишга уялиб қоларкан одам. Ижодий учрашувлару махсус дастурларни ҳисобга олмаса, илгари ҳам давраларда шеър ўқишдан қочиб юрардим. Тўй-тантаналарда-ку имкон қадар овозингни ҳам чиқармасликка ҳаракат қиласан.…

Ўз ҳолига қўйинг Ўзбекистонни!

Ким юртимиздаги муаммою камчиликлардан сўз очса, танқид қилса, дарров уни “халқ душмани”га чиқариб қўйиш тўғри эмас, албатта. Лекин ўша танқидий гаплар қандай ниятда айтиляпти: холис, юртимиз ривожи, халқимиз фаровонлиги йўлидами ёки шунчаки Ўзбекистонни ёмонотлиқ қилиш,…

«Сен қачон гуллайсан» (2008) китобидан шеърлар

Ушбу китоб ҳақида маълумот мана бу саҳифада: Сен қачон гуллайсан. 2008 CУЮНЧИ Оcмонда йиғлаб келдим – Дардларим майса бўлди. Ерда битта бўлса ҳам Бахтсиз камайса бўлди. Гарчи йиғлаб ҳар кеча Тунларимни қон қилдим, Тонгда гулдан…

Ғалаба ярашар Ўзбекистонга!

ШАРАФНОМА Яхши от олдинми-кейинми чопган, Донғи чиққан тулпор бериб қўймас панд. Ботирлар зафарнинг сирини топган, Гарчи шоҳсупага элтар йўл тирбанд. Йиқилмай ўтказди кўп курашларни, (Қайдадир бузилди ари уяси…) Бирдан босиб кетди ғўнғиллашларни Оламга таралган эрк…