Категория архивов: Шеърлар

Ғалаба ярашар Ўзбекистонга!

ШАРАФНОМА Яхши от олдинми-кейинми чопган, Донғи чиққан тулпор бериб қўймас панд. Ботирлар зафарнинг сирини топган, Гарчи шоҳсупага элтар йўл тирбанд. Йиқилмай ўтказди кўп курашларни, (Қайдадир бузилди ари уяси…) Бирдан босиб кетди ғўнғиллашларни Оламга таралган эрк…

Яшаш керак, Беҳзод Фазлиддин!

Бу битикларнинг ҳаммасини ҳам кўнглим тўлиб шеър деб айтолмайман-у, бир кайфият маҳсули-да. Ҳозирги ҳолимга ҳам мос. Дарвоқе, Вақт, яшаш санъати ҳақида ҳали яна гаплашамиз. ЯШАШГА ЖОЙ БОРМИ? Лаҳзага тенгма-тенг ўчиб бораман, Ўзимдан, сўзимдан чўчиб бораман.…

Беҳзод Фазлиддин шеърлари уйғур тилида

Уйғур таржимони Ялқун Азизи (Ёруқ) бир неча ўзбек шоирлари – Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф, Мирзо Кенжабек, Иқбол Мирзо кабилар қаторида бизнинг шеърларимизни ҳам таржима этиб, уйғур тилидаги адабий нашрлар, интернет сайтларида эълон қилди. Тармоқ…

Бир куни кўнглингни топаман…

Эски дафтардаги бу битикларнинг бадиий савияси ўз йўлига, аммо ўша бокира туйғулар билан тиллашиш, барибир, бошқача эди… Беҳзод ФАЗЛИДДИН СЕВГИ Гар сени ўйласам, бу жоним куяди, Номингни сўйласам, забоним куяди. Соғиниб-соғиниб йўл олсам сен томон,…

Айбнома

Беҳзод Фазлиддинга айтиб қўйинглар, Бу тун ҳам ухламай чиқди отаси. Узун бўлиб кетди, тилин қийинглар, Онаси кўксида ғамлар шодаси. Қишлар келиб бўлди, у гап тузгунча, Бир бор ҳовлисида қор кураб берсин. Бировга ёқай деб гуллар…

Шу кеча эртагин тугатмаса қор…

Шу кеча эртагин тугатмаса қор, Сен совуқ қотмасанг – уйга кирмасак, Оқ, оппоқдан бўлак рангни билмасак, Майлига, кечикса кечиксин баҳор. Эртани ўйлама, чўчима сира, Айни дам йиқилиб тушмасанг бўлди, Қўлимдан маҳкамроқ ушласанг бўлди, Ҳар босган…

Кўксимга Ой беркитдим

«Китоб дунёси» газетасида чоп этилган мана бу туркум шеърлар аввалги китоблар орқали Сизга таниш. Айни дақиқ онлар яна юрак орзиқиб, шеър кайфияти туғилганида ушбу дилномаларни Сизга такрор ҳавола этгим келди. Ахир, бу дунёдан бошқа –…

Кўнглингдан ўзгага қулоқ солмагин

  Беҳзод ФАЗЛИДДИН УЗУН ОРЗУ Бирдан қанот ўсиб чиқса елкамдан, Учсам. Ҳаммасини унутсам. Кетсам. Асар ҳам қолмаса шум кўланкамдан, Армон етолмаган манзилга етсам. Қувиб тутолмаса ортимдан лаъин, Муҳаббат ўртада бўлмаса даллол. Худди шу энг мақбул,…

Фақат нур сўрадим…

  Беҳзод ФАЗЛИДДИН *** Шамоллар абадий, ёмғирлар мангу, Биздан сўнг ҳам оппоқ қорлар қолади. Шаксиз, яшайверар қувончу қайғу, Изҳорлар, иқрорлар, зорлар қолади. Минг йилларки, аслин ўзгартмас тоғлар, Салобати ўша, виқори ўша. Таровати сўнмас диловар боғлар…

Кутган ҳам ҳақ эрур, ҳақдир кутилган

  Беҳзод ФАЗЛИДДИН НОМА Настарин гуллари муштоқ хатимга… Ёдингиз бағрида тунларим оқдир. Қайси хизматимга, қай заҳматимга Мени зулфингизга боғламиш тақдир?! Ғуборлар текизмай хаёлингизга, Ҳаёни нарига қувмай севасиз. Юрагимни тугиб рўмолингизга, Сиз айтмай севасиз, “севмай” севасиз.…

Бир томчи дийдор

Беҳзод ФАЗЛИДДИН *** Ёмғир қуя бошлади бирдан, Савалайди биллур қамчилар. Панароққа қочгани билан Топиб олар йўлни томчилар. Парво қилмас симёғоч хумпар, Бошдан-оёқ ҳўл бўлган жиққа. Рақсга тушар олтин япроқлар Шитир-шитир – ёмғирқўшиққа. Мўлтирайди бекатлар юпун,…

Дунё товланишдан чарчамади ҳеч…

Ҳар куни шеър ёзиш билан машғул юзлаб одам китоб дўконларини шаклан шеърга ўхшаган “эъжод”лари билан тўлдириб ташлаётган бир замонда Шеъриятнинг муқаддас даргоҳи томон пул эмас, нур излаб чиққан шоирнинг ихчамгина туркумини ўқиб, кўксимдаги сўлғин туйғулар…

Умид қўнғироғи

  Беҳзод ФАЗЛИДДИН ЭСКИ ҲАҚИҚАТ Дунё эски, ташвишлар эски, Навқирондай бу ғамлар кўҳна. Қарсак чалиб топамиз таскин, Ҳаёт ўзи эски бир саҳна. Гар пихини ёрган фуқаро Ўзлаштирмоқ бўлар бугунни, Ечолмаслар минг йиллар аро Севги деган…

Умидларнинг ўзи умидвор

*** Менинг ўлмайдиган оғриқларим кўп, Кетиб бўлмайдиган дардларим бисёр. Тилимнинг учида чандиқларим кўп, Муҳаббат, кўнглимни гуллатиб юбор. Ҳуда-беҳудага ранжитмай турса, Тинглаб чарчамайман устоз Ҳаётни. Кўксимни юлдузлар бўшатмай турса, Ўкситиб кетмайман Адабиётни. Илдизи шу қадар мустаҳкаммикин…

Гуллар ранг алмашиб зерикмадилар…

  БАХТ БИЛАН ТАНИШУВ Қаерларда адашдинг, Дийдор? Бир чеҳрани ёмон соғиндим. Кел, ёнимда гуллагин, дилдор, Сенсиз баҳорлардан оғриндим. Томчилари тоғлардан оғир, Юрагимни айламиш нишон, Кўз юртингда тинмайди ёмғир, Қуёш менинг қўлимда, ишон. Исмимни айт, тонглар…

Ватанни севиш ҳам ибодат

БАХТ МАНЗИЛИ Отам бизни мендан бахтли бўлсин, деди, Онам бизни умри нурга тўлсин, деди. Йўлимизда кунларини қурбон қилиб, Ойга чиқдик елкаларин нарвон қилиб. Ғамларини кўзларига қамаб қўйди, Юраклари кемтик эди, ямаб қўйди. Юзимизга шамол тегмай…

Бахтнинг умри

  Беҳзод ФАЗЛИДДИН *** Хаёлнинг отида Ойга бораман, Қушлар етолмаган жойга бораман. Сал ўтмай, барибир, қулаб тушгайман – Ушоқча дард билан қайга бораман?! CУЮНЧИ Оcмонда йиғлаб келдим – Дардларим майса бўлди. Ерда битта бўлса ҳам…

Юрагимдан бошқа жойга сиғмаяпман

*** Томоқларим қуриб кетди – чўллаяпман, Ўзи, дилни қай кўлмакда ҳўллаяпман? Мен бу галги баҳорни лол этмоқчийдим, Она, бугун сочингизда гуллаяпман. Ишонгандим, кўзлар мени сотиб кетди. Аямади – сўзлар мени отиб кетди. Дардим бор-ку, нега…

Менсиз Бахтнинг олдига борма

Беҳзод ФАЗЛИДДИН БИР ИШҚ… Битта Ишқ дунёга етиши мумкин, Сенсиз ҳаётимда қолармиди ранг. Уйғонолмай ўтиб кетишим мумкин, Ўзинг кўзларимга кириб келмасанг. Яшашга етади қалбимнинг кучи, Ишон, кипригингга тегмайди ғубор. Истасанг, шартлар қўй ёнмоғим учун, Майли,…

Тонгларнинг юзига қандай қарайман?

Беҳзод ФАЗЛИДДИН *** Қайси гуноҳимнинг тавбаси бу шеър? Қайси дардлар билан оғрийман бугун? Баҳор, уйғотишни мендан бошлайвер, Юрагимда тугун – умримда тугун. Кимларнинг умрини такрорлаб қўйдим, Кимларнинг айби деб бошим эгилган? Мен Сени Ҳаётдан ортиқроқ…