Категория архивов: Эски дафтардан

Бу туркумдаги материаллар талаба-мухбирликнинг “Эски дафтар”идан; меъёрига етмаган ўринлар, ҳуда-беҳуда “жўшиш”лар бўлиши табиий. Баъзиларида субъективлик устун келган бўлиши ҳам мумкин. Шундай эса-да, уларни ортиқча силлиқлаб-тарошламай, борича тақдим этгим келди.

20 сентябр шеърлари

Ушбу шеърлар Туғилиш қувончу изтиробларидан бир шингил; атай шу сана муносабати билан ёзилмаган-у, сентябрнинг йигирманчиларида – туғилган кунда туғилган битиклар… ЎН САККИЗ ЁШ РОЗЛАРИ Бугун ўн саккизга тўлади қуёш, Ўн саккизда учар юлдузнинг ҳуши. Ойнинг…

“Онамнинг кўнглига кетамиз” (2003) тўпламидан шеърлар

ҲАЁТ БЎСАҒАСИДА Ёш эканман, йўлларингизда Тикан тўлиб ётса, билмаган. Қуш эканман қўлларингизда – Патларини итлар юлмаган. Парвоналар бўлдингиз бунча, Жонингиздан ортиқ эдимми? Ёки йиллаб кутилган ғунча – Яратгандан тортиқ эдимми?! Ўн тўққизга тўлаяпман-у, Бағрингизни йўқлаётирман.…

Ватанни севиш ҳам ибодат

Ватанни ҳар ким ўзича тушунади, ўз ҳолича қабул қилади. Аслида, ватанини суймайдиган бормикан! Шу боис, ватанпарварлик фақат ижодкорлар ёки қаҳрамонларда бўлади, деганларга ишона кўрманг. Биласиз, “Ватан, Ватан!” деявериб ўзимиз ҳам безиб қолдик, ҳатто бу сўзни…

Футбол

Яшил майдон, икки дарвоза Ўйин учун – курашмоқ учун. Ҳаммаёққа кетган овоза: Миллионлар байрами бугун. Тўп суради тийиб қўлини Йигирмадан зиёд паҳлавон. Ҳали қанча мухлис дилини Ишғол этар янги қаҳрамон. Кўп нарса бор йўқотадиган, Бир…

Посбонлик бахти

Ўғил болага туғилиши биланоқ катта масъулият юкланади. Адашдим, чоғи. Орзуманд ота-она бўлажак паҳлавон учун ҳали у туғилмасдан улкан вазифалар «тайёрлаб» туради. Бир ёқда отанинг эркакларга хос ғурур-ҳаваси, бу ёқда оналик бахтидан масрур аёлнинг оппоқ орзу-умидлари……

«Сен қачон гуллайсан» (2008) китобидан шеърлар

Ушбу китоб ҳақида маълумот мана бу саҳифада: Сен қачон гуллайсан. 2008 CУЮНЧИ Оcмонда йиғлаб келдим – Дардларим майса бўлди. Ерда битта бўлса ҳам Бахтсиз камайса бўлди. Гарчи йиғлаб ҳар кеча Тунларимни қон қилдим, Тонгда гулдан…

Ёшликка хитоб

Шеър эмас, оҳангдор оғриқлар Шуларми эртанинг хўжайинлари? Тамизи йўқ, сўзи бетайинлари. Овози шовқиндан нарига ўтмас, Борида кучининг қадрига етмас. Йўлига хатолар дарж этиб борар, Тарбия илдизи дарз кетиб борар. Ўлаётган вақтга ичим ачийди, Эртанги пушмондан…

Ассалому алайкум!

Эски дафтардан Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир… Ўрталарингизда саломни ёйингиз. Ҳадисдан. Миллат маънавиятига дахлдор неки бор, унга бефарқ қараб бўлмайди. Саломлашиш борасида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Салом инсонийликнинг бошидир. Дунёдаги барча халқлар ўзаро муносабат,…

Шоирликдан юксакроқ мавқе

Шоирларнинг соғи йўқ, дейишади. Албатта, бундай «касаллик» ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бутун умр сени безовта қилиб турувчи тоза бир дард ўзингни, одамларни даволайди. Шоирларни «ушлаб» турган ҳам ана шу дард бўлса керак. Одатда шоирларга…

Мен сендан хафаман, сўнгги қўнғироқ!

Болаликда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини ўзгача интиқлик билан кутардик. Бу биз ўйинқароқ болалар учун катта байрам, энг асосийси, ёзги таътилнинг ажойиб кунларига “старт” эди. Ҳар йил май ойининг охирги кунларида катта тайёргарлик билан ўтадиган “Сўнгги қўнғироқ”…

Бир куни кўнглингни топаман…

Эски дафтардаги бу битикларнинг бадиий савияси ўз йўлига, аммо ўша бокира туйғулар билан тиллашиш, барибир, бошқача эди… Беҳзод ФАЗЛИДДИН СЕВГИ Гар сени ўйласам, бу жоним куяди, Номингни сўйласам, забоним куяди. Соғиниб-соғиниб йўл олсам сен томон,…

Ўзгараверамиз, ўзгараверамиз…

Эски дафтардан Довон оша келяпмиз. Ёшгина ҳайдовчи кўриниши, гап-сўзлари, ўзини тутишидан бамаънигина йигитга ўхшайди. Ҳамроҳлар ҳам шунга монанд, йўлда зерикишдан бўладиган ғийбатнамо гаплар йўқ. Ёқимли мусиқа руҳимни аллалаётгандай гўё… Кўзим илинган экан, кимнингдир: «Тезроқ ўтмайсанми?»,…

Тўқилмаган ҳаёт

Эски дафтардан – Ҳадеб тўқиб ёзавермасдан, жойларга ҳам боринглар, жараённи ўрганинглар… Муҳаррирнинг бу гапи, негадир, айнан менга қарата айтилгандай бўлди. Мажлисдан чиқдик ҳамки, ёзиш кайфияти тарк этмади. Мухбирлигим тутиб кетди. Дарров қоғоз-қалам билан қуролландим. –…

Арузга тишингиз ўтадими?

Эски дафтардан 2004 йили Зоминда ўтказилган республика ижодкор ёшларининг анъанавий семинар-танловида андижонлик Икромжон Мансуров олий ўринни қўлга киритган эди. Бунга асосий сабаб унинг аруз вазнида ижод қилиши, ғазаллар ёзиши бўлди. Тўғриси, ўшанда унга кўпчиликнинг ҳаваси…

Улар қачон ўзгаради?

Эски дафтардан Биродар нима қилишини билмай қолди… Кимга ёрилса экан? Тенгқурлари уни нуқул “ёввойи”ликда айблашади: “Сен ҳам одамга ўхшаб яйраб юрсанг-чи”. Тўғри, уларга ҳадеб қўшилавермагани яхши эмас. Лекин ўзлари шунга мажбур қилишади-да. Айримлари ёш болаларнинг…

Тадбирнинг «таъм»и қочса…

Эски дафтардан Таом таъми туз билан. Меъёр топилмаса, оғизни бемаза қилади. Ҳамма нарсанинг мазаси ана шу «туз»да. Турли ташкилотлар, таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирлар сценарийси кўпчиликка яхши таниш. Кунда-кунора бирор тадбирига таклиф қиладиган ташкилот ҳақида ҳамкасбимиз…

Ухлаб ётган ор

Эски дафтардан Либос ҳар доим ҳам инсоннинг қандайлигини белгилаб беравермайди. Олтин тупроқ остида ҳам, қора балчиқда ҳам ўз аслини йўқотмаслиги рост. Шундай деймиз у, баъзан ҳаёт қонун-қоидалари олтинни-да қадрсиз буюмга айлантириб қўйиши мумкин. Либоснинг асосий…

Умид қўнғироғи

  Беҳзод ФАЗЛИДДИН ЭСКИ ҲАҚИҚАТ Дунё эски, ташвишлар эски, Навқирондай бу ғамлар кўҳна. Қарсак чалиб топамиз таскин, Ҳаёт ўзи эски бир саҳна. Гар пихини ёрган фуқаро Ўзлаштирмоқ бўлар бугунни, Ечолмаслар минг йиллар аро Севги деган…

Амалсиз амаллар

Танишим лафз, орият ҳақида ёзибди. Очиғи, ғашим келди. Йўқ, нотўғри тушунманг… Келинг, даставвал, уни сизга таништирай. Умуман олганда, ўзи ёмон одам эмас. Ҳамма қатори: вақти келса, жаҳл қилади, уришади, сўкади. Буларни тушунса бўлар. Аммо… Бир…

Буюклик сиздан мерос

Соҳибқиронга мактуб (Эски дафтардан) Ассалому алайкум, ҳазрати соҳибқирон! Сизга қандай мурожаат қилсам экан… Яхшиси, бобожон дея қолай. Қадрли бобожон, эслайсизми, Сиз билан илк бор Самарқандда – савлат тўкиб турган ҳайкалингиз пойида суҳбатлашгандим. Ўшанда айтган сўзларингиз,…