Категория архивов: Эски дафтардан

Бу туркумдаги материаллар талаба-мухбирликнинг “Эски дафтар”идан; меъёрига етмаган ўринлар, ҳуда-беҳуда “жўшиш”лар бўлиши табиий. Баъзиларида субъективлик устун келган бўлиши ҳам мумкин. Шундай эса-да, уларни ортиқча силлиқлаб-тарошламай, борича тақдим этгим келди.

Буюклик сиздан мерос

Соҳибқиронга мактуб (Эски дафтардан) Ассалому алайкум, ҳазрати соҳибқирон! Сизга қандай мурожаат қилсам экан… Яхшиси, бобожон дея қолай. Қадрли бобожон, эслайсизми, Сиз билан илк бор Самарқандда – савлат тўкиб турган ҳайкалингиз пойида суҳбатлашгандим. Ўшанда айтган сўзларингиз,…

Қўшнингиз тинчми?

Эски дафтардан Яхши-ёмон кунларда ҳамфикр, ҳамдард қидирамиз. Кўпинча улар оила бағридан топилса-да, яна кимнидир кутамиз, қадамига интиқ бўламиз. Бу – қўшнимиз. Қўшничилик халқимизда қадрият даражасига кўтарилган. Шундай қўшнилар борки, бир оила аъзоларидай. Бир-бирларига муносабатидан кўнглингиз…

Биринчи китоб – биринчи азоб

Эски дафтардан Китоби чиққан кун – муаллиф учун катта байрам. Шу куни елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлади. Фақат кўнгилда бир ҳадик аралаш ҳаяжон: ўқиганлар нима деркан? Сир эмас, китоби чиққан ёш ижодкорларга, одатда, «бошқача» қарашади: «нимасидир…

Қаҳрамонингиз ким?

Эски дафтардан Яхши одамлар, ўз касбининг фидойилари ҳақида кўнгилдаги гапларни айтганга нима етсин. Лекин кўпинча бундай кишилар байрам ёки таваллуд кун арафасида “эсга тушиб” қолади. Ё аксинча, ҳуда-беҳуда баъзи танишларимизни қуруқ мақтов билан кўкка кўтарамиз.…

Зиёрат қилишни биласизми?

Эски дафтардан Саёҳат ва зиёрат. Бир қарашда уларнинг у қадар катта фарқи йўқдай. Чунки зиёрат ҳам бир саёҳат-да. Аммо… Курсдошлари билан тоққа чиққан, лекин у ерда баъзи йигит-қизларнинг ахлоқсизликларидан дили хира бўлиб, саёҳат ҳам татимаганини…

Halol!

Barcha ezguliklar, xayrli ishlarning boshi halollikdir, desak, yanglishmasak kerak. Halollikning o‘zi kabi do‘stlari ko‘p: yaxshilik, baraka, xotirjamlik, osoyishtalik… Ehtimol, dunyoni go‘zallikdan ham oldin halollik qutqarar… Ibrat ko‘zi bilan boqsangiz, halol insonning dili, yo‘li to‘g‘ri, darajasi…

Тоғай Мурод қайтиб келди!..

Эсингизда бўлса, Тоғай Мурод «Отамдан қолган далалар» романини Деҳқонқул тилидан «Мен қайтиб келаман!» дея хотималаган эди. Ўз сўзига жавобгарлик ҳисси ёзувчида кучли бўлган. «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар», «Момо Ер қўшиғи»,…

Отангизга раҳмат дейишганми?

Эски дафтардан Фарзанд ҳаётида Ота шахсининг беқиёс даражадаги ўрни ҳар доим кўзга ташланади. «Дадасига ўхшайди», «Отасига тортибди» каби гаплар баъзан ҳавас, гоҳо хушланмайгина айтилиши бор гап. «Кимнинг боласисан?» саволига жавоб ҳам Ота номи бўлади. Ҳар…

Бахтнинг умри

  Беҳзод ФАЗЛИДДИН *** Хаёлнинг отида Ойга бораман, Қушлар етолмаган жойга бораман. Сал ўтмай, барибир, қулаб тушгайман – Ушоқча дард билан қайга бораман?! CУЮНЧИ Оcмонда йиғлаб келдим – Дардларим майса бўлди. Ерда битта бўлса ҳам…

Ўн саккиздан ўтган «боғча болалари»

Эски дафтардан Мурод уч кундан бери уйдан пул кутади. Нимадир бўлган, шекилли, бу сафар пулнинг келиши жуда кечикди. Аксига олиб, эртага таниш қизнинг туғилган куни. Энди нима қилади? *** Ҳар қайси даврнинг ўзига муносиб ёшлари…

Тиббий маълумотнома хўжакўрсингами?

Эски дафтардан Ёз – олий ўқув юртлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул жараёнлари қизғин паллага кирадиган мавсум. Бирор ўқув юртига кирмоқчи бўлганлар ҳужжатлар қаторида 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома ҳам топшириши барчага аён. Билишимизча,…

Тонгларнинг юзига қандай қарайман?

Беҳзод ФАЗЛИДДИН *** Қайси гуноҳимнинг тавбаси бу шеър? Қайси дардлар билан оғрийман бугун? Баҳор, уйғотишни мендан бошлайвер, Юрагимда тугун – умримда тугун. Кимларнинг умрини такрорлаб қўйдим, Кимларнинг айби деб бошим эгилган? Мен Сени Ҳаётдан ортиқроқ…

Тошлар бағрида ҳам баҳорий ҳислар

  Беҳзод ФАЗЛИДДИН ЙИГИРМА БИРИНЧИ БАҲОР Дарахтлар қайтадан уйғониб бўлди, Бу йилдан қушларнинг умиди катта. Бугун манов ниҳол тўрт ёшга тўлди, Гуллаш ярашади унга, албатта. Кўкариш пайида турибди хаслар, Куртаклар ҳаётга бўй чўзаётир. Тошлар бағрида…

Ўзимга ўзимдан кечиб бораман…

Беҳзод ФАЗЛИДДИН CЎЗ Мен Ундан уялдим, мен Ундан қўрқдим, Кўнглимни таржима қилолмади У. Оёғидан қирқдим, бошидан қирқдим, Барибир, меники бўлолмади У. Ундан кетолмайман, Ундан қолмайман, Тақдирим У билан шерик-ку, Она. Унга етолмайман, лекин толмайман, Бу…

Бахтингни кўрмасдан ўлмайман, Ватан!

  ЮЛДУЗЛИ ЎЙЛАР Кўзларимга юлдузчалар тўлиб кетди, Дунёларга ҳавас энди дунёларим. Уч-тўрт ит тил текизгандай бўлиб кетди, Лойқаланиб қолармиди дарёларим? Нима кўрди қайғу берган намдан бўлак? Юрагимга бойчечаклар илиб олдим. Ўзи, менга нима берди ғамдан…