Категория архивов: Кайфият

Бир шеър кайфияти

Ҳадик Бор-йўғимни этдим хайр-эҳсон, Кеча-кундуз қилдим ибодат. Охиратни ўйлаб ёнди жон, Илм истаб югурдим фақат. Қабул бўлмас биронтаси ҳам, Бари кетар, шекилли, куйиб. Бугун тонгда негадир отам Қараб қўйди норизо бўлиб. Аъзам Ўктамнинг бир неча…

Беҳзод Фазлиддин. «Сен қачон гуллайсан» (2008) китобидан шеърлар

CУЮНЧИ Оcмонда йиғлаб келдим – Дардларим майса бўлди. Ерда битта бўлса ҳам Бахтсиз камайса бўлди. Гарчи йиғлаб ҳар кеча Тунларимни қон қилдим, Тонгда гулдан тошгача Табассум эҳсон қилдим. Азобларинг – муҳтарам, Мен дардингга харидор. Товонимни…

Бу қор биринчи ё охиргисимас…

ҚОРШЕЪР Осмон бодроқ тўкди кун бўйи – Борлиқ қўйни тўла оппоқ дур. Табиатнинг бу кумуш тўйи Бўғотларга улашар ҳузур. Кўпни кўрган оғочлар яна Елкасига олар бор юкни. Ҳали давом этар тантана – Асраш керак ҳар…

Рашк – ишончсизлик…ми?

(Эски оғриқлар) “Рашк – ишончсизлик” деб ёзибди интернетда бир муаллиф. “Сиз нима дейсиз?” қабилидаги бу гапга шарҳ ёзганлар ўз дунёқараши, ҳаётий эътиқоди даражасида фикр билдиришган. Баҳс даюсликка бориб тақалганида жим туришни лозим топмадим: “Ҳар нарса…

Беҳзод Фазлиддин. “Муштум”: Назм хумдонидан

МОДА Нуқул гап-сўзларга берар зеб, (Битта сарқит урф бўлса нима!) Замонадан ортда қолмай деб Ёлғонкўйлак кийволган ҳамма. 2013 ЎРТАР Ғуссалардан олтин қафас қургандайман, Лахча-лахча чўғ устида юргандайман, Бу дунёда ижарада тургандайман, Толеъ деган қилмас писанд,…

Ҳиндистон хотиралари: Тожмаҳал | Hindiston xotiralari: Tojmahal!

“Ҳеч бўлмаса, Тожмаҳални кўриш учун ҳам Ҳиндистонга борса бўлади”, деб юрардим бир пайтлар. Айниқса, етти иқлимга донғи кетган Тожмаҳални бир кўриш орзусида юрганлар жуда кўплигини ҳис қилиб юрак орзиқарди! Ниҳоят, мана, ўша мўъжиза шундайгина ёнимизда,…

Тошкент таронаси | Toshkеnt taronasi

Топгандай дарёга чўккан гавҳарни Тонг аста қуёшни фалакка осар. Бошига кўтариб бутун шаҳарни Уйғота бошлайди темир хўрозлар. Муҳаббат тафтидан олган баҳралар, Янги кун – забт этиш учун бир довон. Файзиёб йўлларда зебо чеҳралар, Қуйма шеър…

Яшашга шошилайлик!

Эски дафтардан Жаннат боғларида юргандай бўласиз… Жон бир кун танага қувват бериб, ғайрати тошса, бир кун хаста. Эҳтимол, бу ҳам бир синовдир. Ҳамма нарсанинг қадрига йўқлигида етганимиздек, бемор ҳолимизда жон шу қадар азиз бўлиб туюладики……

Афсонавий диёрга сафар: Ҳиндистон хотиралари

Намасте, Ҳиндистон! Бу ғаройиб диёр ва унинг одамлари ҳақидаги тасаввурим ҳозирги таассуротларимга жуда яқин эди: бир қарасанг, қолоқдай, бир қарасанг, бениҳоя илғор; ердай хокисору осмондай улуғвор… Бир сўз билан айтганда – ажойиб! Деҳлидаги Индира Ганди…

Пахта қўшиғи

«Пахта, пахта, жон пахта», Юртга шараф-шон пахта, Ўзинг-ку ойдеккина, Нега бағринг қон, пахта? Кимлар сенга осилган, Кимлар сендан ноз қилган, Замин узра ёзилган Оппоқ дастурхон пахта. Бировга шерикчилик, Бировга тирикчилик, Кимларга тирриқчилик, Кимгадир виждон пахта.…

Ёмғирқўшиқ

«Кўз юртингда тинмайди ёмғир…» «Бежиз ёмғир бўлганим йўқ-да…» «Ичимга ёмғирлар ёққани-ёққан…» «Ёмғирлар Ҳаётдан бергайми дарак…» «Ёмғирларга тўймасми эдим…» «Шамоллар абадий, ёмғирлар мангу…» «Ёмғир бўлиб сизга қайтаман…» «Неларни англатар ёмғир шитири?» «Дўлга тутилдимми ёмғирдан қочиб…» «Ёмғирмиди…

20 сентябр шеърлари

Ушбу шеърлар Туғилиш қувончу изтиробларидан бир шингил; атай шу сана муносабати билан ёзилмаган-у, сентябрнинг йигирманчиларида – туғилган кунда туғилган битиклар… ЎН САККИЗ ЁШ РОЗЛАРИ Бугун ўн саккизга тўлади қуёш, Ўн саккизда учар юлдузнинг ҳуши. Ойнинг…

Тонг томчилари

Аввалги куни тонгда кўпдан буён кўнглимни беҳузур қилаётган ҳолатни сўзга кўчирмоқчи бўлдим: “Тонгги ҳавоси ҳам бемаза. Шовқини-ку куну тун тинмайди. Диққинафаслигу асаббузарликларни айтмай қўяверинг. Пойтахтнинг нимасига учаркин одамлар! Шоирлар-чи?” Аммо ташқари чиқиб бирдан кайфиятим ўзгарди.…

Беҳзод Фазлиддин. “Онамнинг кўнглига кетамиз” (2003) тўпламидан шеърлар

ҲАЁТ БЎСАҒАСИДА Ёш эканман, йўлларингизда Тикан тўлиб ётса, билмаган. Қуш эканман қўлларингизда – Патларини итлар юлмаган. Парвоналар бўлдингиз бунча, Жонингиздан ортиқ эдимми? Ёки йиллаб кутилган ғунча – Яратгандан тортиқ эдимми?! Ўн тўққизга тўлаяпман-у, Бағрингизни йўқлаётирман.…

Ватанни севиш ҳам ибодат

Ватанни ҳар ким ўзича тушунади, ўз ҳолича қабул қилади. Аслида, ватанини суймайдиган бормикан! Шу боис, ватанпарварлик фақат ижодкорлар ёки қаҳрамонларда бўлади, деганларга ишона кўрманг. Биласиз, “Ватан, Ватан!” деявериб ўзимиз ҳам безиб қолдик, ҳатто бу сўзни…

Қачон катта бўласан, қишлоқ?

Қишлоқ деганда, одатда, соддалик, тўғрилик, ҳалоллик ва одамийлик каби гўзал фазилатлар ёдга тушади. Ҳарҳолда, қишлоқ одамлари тасаввуримизда шундай муҳрланиб қолган. Борган сари анқонинг уруғига айланаётган оқибат илдизларини ҳам, асосан, қишлоқ кишиларига нисбат берамиз. Адашдим, чоғи.…

Беҳзод Фазлиддин «Шеър сеҳри» телелойиҳасида (2017)

“Шеър сеҳри” телелойиҳасининг шу йилги (2017) янги сонларидан бирида чиқиш. Олдинги дастурларда ўқилмаган шеърлардан айтилди. Видеони YouTubeдаги саҳифа-каналимизда мана бу линкда томоша қилиш мумкин https://www.youtube.com/watch?v=aIkP79j7lys https://www.facebook.com/behzod.fazliddin https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/ https://twitter.com/BehzodFazliddin Телеграмдаги каналимиз: @/Behzod_Fazliddin

Behzod Fazliddin. Onam yozolmagan she’r (Matn+video)

ОНАМ ЁЗОЛМАГАН ШЕЪР Сочларимда оқ гуллар, Кел, уларни тер, болам. Йўлингга муштоқ йўллар, Болам бўлиб бер, болам. Кўксимга Ой беркитдим, Юлдузларга чой тутдим. Отангдан ҳам кўп кутдим, Бахтим бўлиб бер, болам. Титраган созингни қўй, Бўғиқ…

Футбол

Яшил майдон, икки дарвоза Ўйин учун – курашмоқ учун. Ҳаммаёққа кетган овоза: Миллионлар байрами бугун. Тўп суради тийиб қўлини Йигирмадан зиёд паҳлавон. Ҳали қанча мухлис дилини Ишғол этар янги қаҳрамон. Кўп нарса бор йўқотадиган, Бир…

Бу баҳор, бу баҳор қайтиб келмайди!

СЎРОҚ Дилни дилга йўлламай, Йўлни йўлга уламай. Ҳеч йўқса, бир гулламай, Сўлиб кетаверайми? Танда бор чўғим – шу, деб, Бандалик чоғим – шу, деб, Менинг бор-йўғим – шу, деб, Нолиб кетаверайми? Кўкламлар нафасида, Гуллаш арафасида Тошларнинг…