Категория архивов: Кайфият

Навоий сафари

Навоийда бўлдик. Йўл юриш, юрт кезиш яхши, аммо “расмийроқ” тусдаги сафарларнинг ўзига яраша масъулияти бор. “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори билан уч кун давом этган фестивал доирасида вилоят бўйлаб сафар қилдик. Навоий шаҳри, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор,…

Кўксимга Ой беркитдим

«Китоб дунёси» газетасида чоп этилган мана бу туркум шеърлар аввалги китоблар орқали Сизга таниш. Айни дақиқ онлар яна юрак орзиқиб, шеър кайфияти туғилганида ушбу дилномаларни Сизга такрор ҳавола этгим келди. Ахир, бу дунёдан бошқа –…

Хайриятки…

Телевизорга қараб бўлмайди. Радио шанғиллагани-шанғиллаган. Газета кўнглингни беҳузур қилади. Интернет фитнага тўлиб ётибди. Куну тун шовқин, шовқин, шовқин! Бу ҳам етмагандек, руҳият шовқинот дунёсида сарсон. Яхшиям, дилга таскин бергувчи топ-тоза хаёллар, гўзалдан гўзал дунёлар бор.…

Яшнаш санъати

Водий кезиб юрибман. О, бу диёрнинг қай хислатидан сўз очай – тенгсиз табиатиданми, тиниб-тинчимас, меҳмондўст халқининг намонгонча лутфиданми, фарғонача такаллуфиданми ёки анжанча чапанилигиданми! Ширин шевасию хушмуомаласи, табиию самимийлиги, соддалигию тўпорилиги, устомону учарлиги, бўшанглигию олғирлиги, нозиклигию…

Катталарга нима бўлган?

Кўпдан буён авлодлар ўртасидаги муносабат ўйлантиради. Ўзимча нималардандир оғринган бўлиб, катталар ва ёшлар ўртасидаги зиддият илдизларини қидира бошлайман. Аксарият ёшларнинг юриш-туриши, тутумидан асабларим эговланиб, катталарга юзланаман. Водариғ, кўпчилик катта ёшлиларда ҳам деярли шу аҳвол. Гап…

Ютяпмизми, ютқазаяпмиз?

Нима деб ўйлайсиз, журналистлар, умуман, ижодкорлар ўртасида ўтказиладиган танловлар қай даражада холис ўтаркин? Дарров ғашингиз келиб, “Холисликнинг ҳам даражаси бўларканми?” демай туринг. Ҳарҳолда, танловлар “хоппа-холис” ўтишига ишониш жуда қийин- у, ҳеч қурса, холисроқ ўтказилса ҳам…

Сўзимизда салобат бўлсин

«Сўзингни эм қилсин» дегич эди дуогўй кексаларимиз. Образли тилак-а? Оддий кундалик турмушда ҳам Сўзнинг таъсир кучи қай даражада эканига халқона ишора бу. Бугун ҳамкасбларга шундай тилак билдиргим келди: “Сўзимизга шифо берсин, сўзимизни шифо қилсин”. Ҳа,…

Тақдиримга дахлдор инсонлар

Тақдиримизни белгиловчи Зот бизни Устоз орқали ҳам сийлар ёки синар экан. «Устоз» сўзини илк бора қачон эшитганимни эслай олмайман. Аммо унинг залворини ҳис қилгунимча анча йиллар оқиб ўтди. Болалигимда «Устоз» фақат китобларда бўлади, деб ўйлардим,…

Ўғирланган изҳор

“Инсон ёши улғайгани, мушоҳада дунёси кенгайгани сари Ватан ҳақидаги фикрлари ойдинлашиб, қарашлари тиниқлашиб борар экан. Болаликда мен учун туғилиб ўсган юрт Ватан ҳисобланса, ўқувчилик йиллари табиат, оила, маҳалла, мактабни ҳам Ватан деб қабул қилдим. Ҳозир…

Булбул, булбул деймиз-у…

Унинг номини жуда кўп тилга оламиз. Юракни сел қилиб юборувчи хонишлари ҳақида гапирамиз. Гоҳ оташин шеър ўқиётган шоирни, гоҳ нафаси тиниқ ҳофизни унга қиёслаймиз. Айниқса, ижод аҳли шу сўзга «ёпишиб» олган: нуқул булбул дейди. Халқ…

Ухлаб ётган ор

Эски дафтардан Либос ҳар доим ҳам инсоннинг қандайлигини белгилаб беравермайди. Олтин тупроқ остида ҳам, қора балчиқда ҳам ўз аслини йўқотмаслиги рост. Шундай деймиз у, баъзан ҳаёт қонун-қоидалари олтинни-да қадрсиз буюмга айлантириб қўйиши мумкин. Либоснинг асосий…

Буюклик сиздан мерос

Соҳибқиронга мактуб (Эски дафтардан) Ассалому алайкум, ҳазрати соҳибқирон! Сизга қандай мурожаат қилсам экан… Яхшиси, бобожон дея қолай. Қадрли бобожон, эслайсизми, Сиз билан илк бор Самарқандда – савлат тўкиб турган ҳайкалингиз пойида суҳбатлашгандим. Ўшанда айтган сўзларингиз,…

Қўшнингиз тинчми?

Эски дафтардан Яхши-ёмон кунларда ҳамфикр, ҳамдард қидирамиз. Кўпинча улар оила бағридан топилса-да, яна кимнидир кутамиз, қадамига интиқ бўламиз. Бу – қўшнимиз. Қўшничилик халқимизда қадрият даражасига кўтарилган. Шундай қўшнилар борки, бир оила аъзоларидай. Бир-бирларига муносабатидан кўнглингиз…

Зиёрат қилишни биласизми?

Эски дафтардан Саёҳат ва зиёрат. Бир қарашда уларнинг у қадар катта фарқи йўқдай. Чунки зиёрат ҳам бир саёҳат-да. Аммо… Курсдошлари билан тоққа чиққан, лекин у ерда баъзи йигит-қизларнинг ахлоқсизликларидан дили хира бўлиб, саёҳат ҳам татимаганини…

Баҳорга бегона бўлманг!

Уйғониш ҳаммага ярашади. Табиатга ҳам. Баҳор нафаси етди-ю, дарахтларга яна жон киргандай бўлди. Қуёш ҳар доимгидан-да бошқача нур сочаётгандек. Осмон шундай яқинки, булутларга бош қўйгингиз келади. Оби ҳаётга айланиб, видолашаётган сўнгги қор парчалари ҳам тақдиридан розидай.…

Бахтли қиламан деб…

Эски дафтардан «Ҳар фарзандки, оқил ва доно бўлса, ҳеч вақт ота-онанинг меҳр ҳақини адо қилмоқдин холи бўлмағусидир. Ота-она фармонбардордур. Бу фармонбардорликда ҳам иш бўлғай ва ҳам фармон бўлғай. Ота-онанинг иши сени парвариш қилмоқдур ва фармони…