Категория архивов: Муаллифдан

Посбонлик бахти

Ўғил болага туғилиши биланоқ катта масъулият юкланади. Адашдим, чоғи. Орзуманд ота-она бўлажак паҳлавон учун ҳали у туғилмасдан улкан вазифалар «тайёрлаб» туради. Бир ёқда отанинг эркакларга хос ғурур-ҳаваси, бу ёқда оналик бахтидан масрур аёлнинг оппоқ орзу-умидлари……

Ҳали сийқа эмас поклик қўшиғи…

ҚИШ ЭРТАГИ Паға-паға қор эди, Қиш ўчоғи тор эди. Ўз уйимда ўз иним, Тур, уйингга бор, деди. Қотиб қолдим дафъатан, Қор урар ҳар тарафдан. Изғиринда қотмаган, Карахт бўлдим бир гапдан. Тинмас осмон элаги, Ерни оққа…

Таҳрирсиз хаёллар ёхуд “оддийгина” ҳақиқатлар

Қанчалар ношукрмиз Телефонда танишим билан гаплашдим. Оёғи шикастланиб, уйда ётган экан. “Юриб турганингизга минг-минг шукр қилинг, ҳеч қачон ётиб қолманг”, – деди қатъий оҳангда. “Худо хоҳласа, гуноҳлардан покланяпсиз”, – дея таскин берган бўлдим. Онаси ҳам…

Behzod Fazliddin «She’r sehri» teleloyihasida (2014)

Бу ҳақда кўп айтдим: ёш улғайган сари кўпчилик олдида шеър ўқишга уялиб қоларкан одам. Ижодий учрашувлару махсус дастурларни ҳисобга олмаса, илгари ҳам давраларда шеър ўқишдан қочиб юрардим. Тўй-тантаналарда-ку имкон қадар овозингни ҳам чиқармасликка ҳаракат қиласан.…

Ёшликка хитоб

Шеър эмас, оҳангдор оғриқлар Шуларми эртанинг хўжайинлари? Тамизи йўқ, сўзи бетайинлари. Овози шовқиндан нарига ўтмас, Борида кучининг қадрига етмас. Йўлига хатолар дарж этиб борар, Тарбия илдизи дарз кетиб борар. Ўлаётган вақтга ичим ачийди, Эртанги пушмондан…

Ғалаба ярашар Ўзбекистонга!

ШАРАФНОМА Яхши от олдинми-кейинми чопган, Донғи чиққан тулпор бериб қўймас панд. Ботирлар зафарнинг сирини топган, Гарчи шоҳсупага элтар йўл тирбанд. Йиқилмай ўтказди кўп курашларни, (Қайдадир бузилди ари уяси…) Бирдан босиб кетди ғўнғиллашларни Оламга таралган эрк…

Бир монолог, икки қўшиқ можароси

кўчирмакашлик, муаллифлик ҳуқуқи, бировнинг ҳақи, сўз қадри, ижод масъулияти ва бошқалар хусусида Аввалига гапни узоқроқдан бошламоқчи бўлдим: бугунги эстрада санъатининг манзараси, маънавиятга муносабат, муаллифлик ҳуқуқи, сўз ҳамда ижод масъулияти ва яна бировнинг ҳақи дегандек. Аммо…

Баҳрамандлик бахти

Назири йўқ мутафаккир – даҳо шоир, носир, ғазал мулкининг султони, хамсанавис, зуллисонайн ижодкор, соҳиби девон, мусаввир, муҳаррир, мутасаввиф… Давлат ва жамоат арбоби – муҳрдор, вазир, ҳоким, мураббий, бинокор, бунёдкор, ҳомий, тадбиркор, миллат раҳнамоси… Олим –…

Ҳали қўшиқларим кўп эди кузга…

(Тармоқдаги қайдлардан) Хабар беришларича, бугун (2014 йил 26 октябр) Тошкентда ёғаётган ёмғир қорга айланибди. Ишонасизми, неча кундан буён айни шу ҳолат – бирдан қорга айланган ёмғир ҳақида ўйлайман. Ҳиндистонга ўхшаган жойларда бу ҳол мўъжизанинг ўзи!…

Бир умрга ёдда қоларли кунлар бўляпти…

Бир ҳафтадан буён Ҳиндистондаман. Яна мусофирлик. Талабалик давоми деса ҳам бўлади. Аммо бу дунёда ҳамма мусофир, одам борки, туғилгандан буён толиб эканини ҳис қилиб, андак таскин топгандек бўласан. Энг муҳими, ер юзининг қайси бурчагида бўлмайлик,…

“Оддийгина” ёлғонлар

– Ҳозиргина ўзим сизга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб турувдим… – Биров сўраса, мен бу ерда йўқман. – Беш минутда етиб бораман. – Бундан арзонини тополмайсиз. – Шерикларингизга шу нархга олдим, денг-а. – У киши йўқ эдилар……

Шоирлик ҳам бахтдир

Сайт муаллифидан: Ушбу суҳбат 2011 йили чаққон газеталардан бири учун тайёрланган эди. Бугун уни қайта ўқиб, бир бошқача кайфият пайдо бўлди. Суҳбатда адабиёт, шеър ва шоир дунёси, умуман, ижод ва сўз масъулияти ҳақида савиямизга яраша…

Кучли бўлиш керак!

Тармоқдаги қайдлардан Кучли бўлиш керак, ҳар томонлама кучли – қудратли бўлиш, ҳеч бўлмаса, шунга интилиш зарур. Бировнинг ноғорасига ўйнамаслик, тақдирингни бошқалар ҳал қилиши, номингдан ўзгалар ҳукм ўқишига йўл қўймаслик учун ҳам қудратли бўлиш шарт! Бутун…

Ассалому алайкум!

Эски дафтардан Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир… Ўрталарингизда саломни ёйингиз. Ҳадисдан. Миллат маънавиятига дахлдор неки бор, унга бефарқ қараб бўлмайди. Саломлашиш борасида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Салом инсонийликнинг бошидир. Дунёдаги барча халқлар ўзаро муносабат,…

«Oqshom gurunglari» teleloyihasida

“Оқшом гурунглари”да адабиётшунос Абдулла Улуғов билан суҳбат. Титрда “шоир” деб берилгани билан бу ерда кўпроқ журналист ролида бўлдим, шекилли. Суҳбат жуда унча қовушмаганга ўхшайди. Қизиқсангиз, кўрарсиз. Кўп гаплар айтилмай қолганини ҳам унутманг. Кимгадир таъсири бўлар……

Шоирликдан юксакроқ мавқе

Шоирларнинг соғи йўқ, дейишади. Албатта, бундай «касаллик» ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бутун умр сени безовта қилиб турувчи тоза бир дард ўзингни, одамларни даволайди. Шоирларни «ушлаб» турган ҳам ана шу дард бўлса керак. Одатда шоирларга…

Билимдан бошқаси беҳуда!

Эски дафтардан Ҳадемай 1 август! Бу куннинг қадрини йиллаб ўқишга кириш учун ҳаракат қилган, баъзан туни билан мижжа қоқмай китоб варақлаган, бор имкониятини талабалик шоҳсупасига чиқиш учун сарфлаётган ёшлардан сўранг. Кимлардир аллақачон ҳужжатларини ўзи қизиққан…

Сўзфурушлик

Ўзини “санъаткор” санаб юрган бугунги хонандалар, айниқса, ёш ижрочилар ижодга, сўзга масъулият билан ёндашиб, шеър ва оҳанг уйғунлигига жиддий эътибор қаратганларида, сўз юкини ҳис қилишга уринганларида эди, енгил-елпи хиргойилар, асаббузар бачкана “қўшиқ”лар бу қадар урчиб…

Баҳс: Қўшиқ, ҳаёт, маънавият

ШОВҚИНЛАР *** Бири нуқул қимматбаҳо матоҳини “реклама” қилади. Бири фақат бақиради. Яна бири ҳадеб қад-қоматига эътибор қаратади. Бирови тарбиядан ваъз ўқийди. Бошқаси ўзини идеал қилиб кўрсатмоқчи бўлади. Ҳаммаси ўзини кўз-кўз қилади. Аммо бирортаси қўшиқ айтмайди.…

«Чиройли» гапирадиганлар

Телеэкранда тез-тез кўриниб турадиган қиёфалар бор. Бу ерда фақат “машҳур”ларни назарда тутаётганим йўқ. Телевизор ишқибози эмасман, аммо қачон экранга қарасам, ўша таниш “чеҳра”ларга кўзим тушади. Улар орасида бир кўрсатувнинг ўзида қайта-қайта “меҳмон” бўладиганлари ҳам кўп.…