Категория архивов: Оғриқлар

Катталарга нима бўлган?

Кўпдан буён авлодлар ўртасидаги муносабат ўйлантиради. Ўзимча нималардандир оғринган бўлиб, катталар ва ёшлар ўртасидаги зиддият илдизларини қидира бошлайман. Аксарият ёшларнинг юриш-туриши, тутумидан асабларим эговланиб, катталарга юзланаман. Водариғ, кўпчилик катта ёшлиларда ҳам деярли шу аҳвол. Гап…

Ютяпмизми, ютқазаяпмиз?

Нима деб ўйлайсиз, журналистлар, умуман, ижодкорлар ўртасида ўтказиладиган танловлар қай даражада холис ўтаркин? Дарров ғашингиз келиб, “Холисликнинг ҳам даражаси бўларканми?” демай туринг. Ҳарҳолда, танловлар “хоппа-холис” ўтишига ишониш жуда қийин- у, ҳеч қурса, холисроқ ўтказилса ҳам…

Ҳаётий эътиқодингиз қандай?

#Йўл-йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар Ўзини англашга уринган кишининг ҳаёти ҳамма замонда оғир кечган. Айниқса, у мудом ташқи таъсирлар қуршовида бўлса. Аслида ку, инсон учун энг катта муаммо, энг кучли “тўсиқ” унинг “ўз”идир. Демак, аввало, ўзини енга олгангина…

Ғалати авлод

…Тасодифан шов-шув йиғиб-тарқатувчи сайтлардан бирига кириб қолдим. Беихтиёр ундаги рекламсифат суратлар, ғийбатнамо сарлавҳага кўзим тушди. Истамасам ҳам, азбаройи қизиқишдан “мақола” ва унга ёзилган шарҳларни ўқий бошладим. Қайсидир “юлдуз”нинг шаънини топтайдиган ҳақоратомуз, фисқ-фужур, иғво ҳиди келиб…

Ўзгараверамиз, ўзгараверамиз…

Эски дафтардан Довон оша келяпмиз. Ёшгина ҳайдовчи кўриниши, гап-сўзлари, ўзини тутишидан бамаънигина йигитга ўхшайди. Ҳамроҳлар ҳам шунга монанд, йўлда зерикишдан бўладиган ғийбатнамо гаплар йўқ. Ёқимли мусиқа руҳимни аллалаётгандай гўё… Кўзим илинган экан, кимнингдир: «Тезроқ ўтмайсанми?»,…

Улар қачон ўзгаради?

Эски дафтардан Биродар нима қилишини билмай қолди… Кимга ёрилса экан? Тенгқурлари уни нуқул “ёввойи”ликда айблашади: “Сен ҳам одамга ўхшаб яйраб юрсанг-чи”. Тўғри, уларга ҳадеб қўшилавермагани яхши эмас. Лекин ўзлари шунга мажбур қилишади-да. Айримлари ёш болаларнинг…

Ухлаб ётган ор

Эски дафтардан Либос ҳар доим ҳам инсоннинг қандайлигини белгилаб беравермайди. Олтин тупроқ остида ҳам, қора балчиқда ҳам ўз аслини йўқотмаслиги рост. Шундай деймиз у, баъзан ҳаёт қонун-қоидалари олтинни-да қадрсиз буюмга айлантириб қўйиши мумкин. Либоснинг асосий…

Амалсиз амаллар

Танишим лафз, орият ҳақида ёзибди. Очиғи, ғашим келди. Йўқ, нотўғри тушунманг… Келинг, даставвал, уни сизга таништирай. Умуман олганда, ўзи ёмон одам эмас. Ҳамма қатори: вақти келса, жаҳл қилади, уришади, сўкади. Буларни тушунса бўлар. Аммо… Бир…

Қўшнингиз тинчми?

Эски дафтардан Яхши-ёмон кунларда ҳамфикр, ҳамдард қидирамиз. Кўпинча улар оила бағридан топилса-да, яна кимнидир кутамиз, қадамига интиқ бўламиз. Бу – қўшнимиз. Қўшничилик халқимизда қадрият даражасига кўтарилган. Шундай қўшнилар борки, бир оила аъзоларидай. Бир-бирларига муносабатидан кўнглингиз…

Ўн саккиздан ўтган «боғча болалари»

Эски дафтардан Мурод уч кундан бери уйдан пул кутади. Нимадир бўлган, шекилли, бу сафар пулнинг келиши жуда кечикди. Аксига олиб, эртага таниш қизнинг туғилган куни. Энди нима қилади? *** Ҳар қайси даврнинг ўзига муносиб ёшлари…