Категория архивов: Ёшлар давраси

Ёшлар давраси: Ирода Умарова. Шеърлар & Иродали Ирода

CУҲБАТ Эҳ! Сизга ҳавасим келади жуда, Табиат товушда рўйланганида. Тинглайсиз, гоҳ сокин, гоҳ авж пардада Ёмғир ҳаёт мадҳин куйлаганида. Балки сел бўларсиз, қушлар чуғурлаб Дарахт кафтларидан ўқишса оят. Эшитиб қоларсиз, бебош шамолни Барглар шитирлашиб қилганда…

Башорат Отажонова. Шеърлар

Башоратнинг шеърлари, адашмасам, бундан ўн йиллар аввал марказий адабий нашрларда кўрина бошлаганди. Орада “Маърифат” газетасида ишлаб, таълим-тарбияга доир ўқишли мақолалар эълон қилди. Кейин… кўринмай қолди. Оила бағрида фарзандлари билан андармон бўлди, шекилли. Шу вақт ичида…

Гулбаҳор Ортиқхўжаева. Шеърлар & Муҳайё Йўлдошева. “Ўзингизни авайланг” китоби ҳақида

*  *  * Қандай жим юраман кузги боғларда, Бу кузга қўшилиб йиғлайман қандай? Йўлимда учраган тоза дилларга Юрагимни тўкиб соляпман атай. Тўкиляпман олтин фаслга ўхшаб, Тўкиляпти бахтли, бахтсиз кунларим. Остонамга келиб, эшигим қоқиб Куз шовқин…

Бахтинисо. Шеърлар & Ҳалима Аҳмад. Менга Қуёшни юбор (Бахтинисога мактуб)

*** Агарда қайтмасам… Кузги боғларга Бир насим бўламан, чекинар оғриқ. Кўзимнинг олдида юксаласан сен, Кўзимнинг олдида улғаяр борлиқ. Мен сингиб бораман майсага, ерга, Қайғулар кўксимни топтамас бевақт. Менинг юрагимда чайқалар дунё, Менинг овозимда чучкирар дарахт.…

Шуҳрат Шокир. Тирикликни байрам қилгали келдим…

*** Йўлимдан қайтмадим, Гоҳи мунаввар, Гоҳида бесамар йўлларда юрдим… Фақат Шуҳрат деган Бир дарбадарнинг Кўнглини кўтариб ўтмоқда умрим. Йўлимдан қайтмадим, Беқарор сармаст, Бу вайрон қалб билан, Бу исён билан Йўлларга сиғмасам, Дунёга сиғмас, Менинг юрагимда…

Ёшлар давраси: Ҳусан Мақсуд. Бутунлик истаги & Бобур Элмурод. Шеърлар

Бутунлик истаги Ассалому алайкум, Бобур! Омонмисиз? Рўзғорни ғор дейдилар, шу ғорнинг кенг йўлларида саломат одимлаяпсизми? Яқинда борганимиз – ўша шеърхонлик кечасида “Фотоаппарат ва мен” деган шеърингизни ўқидингиз. Бундан беш-олти йил аввал сизни айнан шу шеър…

Кўз тегмасин!

Йўл-йўлакай Таҳрирсиз хаёллар Тўғрисини айтай, 1980-йиллар охири – 90-йиллар бошида дунё юзини кўрган авлод вакиллари – бугунги ёш ижодкорлар орасидаги самимий муносабат, дўстона алоқаларга ҳавасим келади. Кузатишимча, улар бир-бирини яхши танийди, ўқийди, фикр алмашади, қўллаб-қувватлайди,…