Категория архивов: Ўзбек адабиёти

Асқад Мухтор. Шеър – шоирнинг ижтимоий виждони

Бундан йигирма йилча аввал мен Рауф Парфининг илк шеърларини матбуотга тавсия этган эдим. Маълумки, ҳар қандай тавсия ишонч ва масъулият ҳислари билан боғлиқ бўлади. Ўтган йиллар Рауф Парфига нисбатан бу ҳисларимни синаш учун етарли асос…

Усмон Носир. Лирика

ЮРАК Юрак, сенсан менинг созим, Тилимни найга жўр этдинг. Кўзимга ойни беркитдинг, Юрак, сенсан ишқибозим. Сенга тор келди бу кўкрак, Севинчинг тошди қирғоқдан, Тилим чарчар, ажаб, гоҳи Сени таржима қилмоқдан. Сен, эй сен – ўйноқи…

Абдулла Орипов. Кўрган-билганларим

Менинг туғилиб ўсган, болалигим ўтган жойлар Қарши (қадимги Насаф) шаҳридан беш-ўн чақирим шимолроқ томондаги Қўнғиртов этакларидир. Қўнғиртов дегани у ерда дов-дарахт йўқлиги, кўринишининг кулранг-қўнғир тусда бўлганлигидандир. Қўнғиртовда ягона шўр сувли булоқ бор, уни Қўтирбулоқ дейдилар.…

Mumtoz lahzalar: Bobur g‘azallari bilan ijro etiladigan qo‘shiqlar matnlari

Темурийзода Умаршайх Мирзо ўғли Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ўша пайтлардаги Фарғона давлатининг пойтахти бўлмиш Ахсикентда, айрим манбаларга кўра эса Андижонда туғилди. Ҳозирги Афғонистоннинг бир қисми ва Ҳиндистонни ўз ичига олган улкан салтанат барпо қилди. Дастлаб…

Ёфас Алпин. Ёввойи мисралар

(туркумдан парча) ПАЙҒОМ Уйғотди юрагим, Бир митти Садо. Деди: Тур, келмишдур Пайғоми Худо. Минг йиллик жодудан бўлурсан халос, Кўз очсанг, Одамга айланурсан бас! ЧИППА ҚОРОНҒИ ҒОР Ҳаёт туйнугидан чиқиб бир киши Деди, бу оламга қўймагин…

Йўлдош Эшбек. Янги шеърлар

Рангин гуллар кўрар рангин туш Эй менинг ҳориган тоғларим, қорлари ариган тоғларим, кимларни кутасиз интизор, интизор, қариган тоғларим, қорингиз айрилиб кўл бўлди, борингиз айрилиб мўл бўлди, бағрингиз тилсимли хазина, тошингиз айрилиб йўл бўлди, йўлдан бир…

Асқад Мухтор. Ўзим ва шеър ҳақида

Ҳамма биладики, одамнинг ўзи тўғрисида ёзиши жуда ноқулай. Мен биографиямда арзигулик муҳим воқеа йўқ, деб бу ноқулай ҳолатдан осонгина қутулмоқчи ҳам бўлдим. Лекин, ўйлаб қарасам, бу мантиқсиз бўлар экан. Одам ўз Ватанида, унинг гўзалликлари, ўзгаришлари…

Аъзам Ўктам: Сени топмоқ йўли – доим топинмоқдир…

*** Кўкдан ёғилган нурлар, Отамга дуо денглар. Тунга ем бўлмагурлар, Онамга дуо денглар. Йўл қараб мўлтираган, Ҳар оғизга қараган, Ойдин кулча тилаган Боламга дуо денглар. Умр ўтди балки бекор, Ҳали қандоқ кунлар бор. Болалигим –…

Тоҳир Қаҳҳор. Навоийнинг қўллари

Ўтган асрнинг 60-70 йилларида адабиётимизга ўзбек шеъриятини мазмун ва шакл, энг муҳими, бир оз бўлса-да ғоявий жиҳатдан янги йўлга бура олган ёш тўлқинлар кириб келди. Азиз Абдураззоқ, Ҳусниддин Шарипов, Тўра Сулаймон, Эркин Воҳидов, Хайриддин Салоҳ,…

Эркин Воҳидов. Ўзбегим / Erkin Vahidov. Özbeğim

Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси Тоҳир Қаҳҳор таржимасида Туркиядаги “Қардош қаламлар” (Kardeş Kalemler) журналида чоп этилди. Қуйида шу таржима аслият билан бирга берилмоқда. ЎЗБЕГИМ Қасида Тарихингдир минг асрлар Ичра пинҳон, ўзбегим, Сенга тенгдош Помиру Оқсоч Тиёншон,…

Ғафур Ғулом. Менинг ўғригина болам

Ҳикоя Отамизнинг ўлганига анчагина йил ўтиб кетди. Бу йил – ўн еттинчи йилнинг кўкламида онамиздан ҳам ажралиб, шум етим бўлиб қолдик. Биз тўрт етимдан хабар олиб туришга катта онам – онамнинг оналари Роқиябиби келиб турибдилар.…

Абдулҳамид Чўлпон. Шеърлар

ГЎЗАЛ Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб, Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен. Ул юлдуз уялиб, бошини букуб, Айтадир: «Мен уни тушда кўрамен. Тушимда кўрамен – шунчалар гўзал, Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!» Кўзимни оламен ой чиққан ёққа,…

Ҳамид Олимжон. Лирика

ЎРИК ГУЛЛАГАНДА Деразамнинг олдида бир туп Ўрик оппоқ бўлиб гуллади… Новдаларни безаб ғунчалар, Тонгда айтди ҳаёт отини Ва шаббода қурғур илк cаҳар Олиб кетди гулнинг тотини. Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, Ҳар баҳор ҳам шундай…

«Мажнун бўлиб элни севамен…»

 Чўлпонона попурри *** Мен йўқсил на бўлуб уни суйибмен?! Унинг-чун ёнибмен, ёниб-куйибмен. Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен, Мен суйиб…мен суйиб кимни суйибмен? Мен суйган «суюкли» шунчалар гўзал, Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал! *** Сўлқиллаб келасан, ўзбегим,…

Даврнинг донгдор овози

Ғафур Ғулом поэтик меросини кўздан кечирар эканмиз, инсон табиатининг турфа товланишлари, замон тизгинидаги руҳий олам эврилишларининг аллома шоиргагина хос бадиий ифодасини кўрамиз. Шоир лирик қаҳрамони гоҳ оташин тарғиботчи, гоҳ ўз-ўзини тафтиш қилиб, бутун дунёни сўроққа…

Ғафур Ғулом. Шеърлар

ГЎЗАЛЛИК НИМАДА…* “Гўзаллик қизларда, у қора кўзларда, соз каби сўзларда”, деганлар янглишар. Гўзаллик бир гулдир, муддати фаслдир, яшамоқ аслдир, сиз, биз бор, у яшар. Гўзаллик – ишлайиш, манглайни терлатиш, гўзалдир унган иш, мақтанса ярашар! 1923…

Фахриёр. “Аёлғу” китобидан шеърлар & Аҳмад Аъзам. Шеър – номаълумликка таниш ишора

ШЕЪР – НОМАЪЛУМЛИККА ТАНИШ ИШОРА «Аёлғу» – ғаройиб сўз: тарихнинг оҳанги келади, қанақадир чўл, қанақадир тарих, эски бир чолғуми, билмайсан, ишқилиб, нимасидир таниш, илғайман деганингда илинмайдиган бир қизиқ маъно, нимадир таниш-нотаниш. Таниш-нотаниш нарсанинг ўзи шеьр…

Тўғрисўз

Турсунбой Адашбоевни яхши билмас эканман. Йўқ, мен таниқли болалар шоирини эмас, бошқа бир Адашбоевни – кичикфеълу каттақалб инсонни назарда тутаётирман. Болаликда домланинг (у кишини домла дейман) шеърларини кўп ўқиганмиз, ғойибона устоз билганмиз. Таъбир жоиз бўлса,…

Вақт инсонсиз ҳеч нарса!

Асқад Мухтор шеъриятида умр ва инсон моҳияти Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор салмоқли қиссаю романлар, бадиий таржималар, кўплаб ўткир публицистик мақолалар баробарида шеъриятда ҳам етук асарлар яратди. Айниқса, ўзбек фалсафий-интеллектуал лирикаси тараққиётида унинг ҳиссаси катта…

Алишер Навоий: “Нафсингға хилоф айлаким, тинғайсен…”

Сайтимиздаги “Нури Навоий” рукнида буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг нодир асарлари, ўлмас сатрларидан намуналар, ушбу беназир шахс ҳаёти ва ижоди, адабий мероси ҳақидаги тадқиқот-мақолалар, суҳбатлар бериб борилади. Қуйида ҳавола этилаётган рубоийлар Алишер Навоийнинг “Назм ул-жавоҳир” асаридан…