Категория архивов: Ўзбек адабиёти

Абдулла Қодирий: «Ухлаганларни, агар Қодир эсак, уйғотамиз…»

Бугун (10 апрел) – ўзбекнинг улуғ фарзанди, атоқли адиб Абдулла Қодирий таваллуд топган кун. Юрт қайғуси, миллатни бутун кўриш орзуси Қодирийни унча-мунча шоирга ҳам айлантирганди. Ёш Қодирий илк изланишларида шеърлар ҳам машқ қилган, уларни асосан…

Эркин Воҳидов. Ёшлик, навқиронлик ва етуклик шеърлари

Шоир «Танланган асарлар»идан шеърлар ТОНГ ЛАВҲАСИ Уфқларга қўйиб гулдаста, Тоғ ортидан кўтарди-да бош, Пастга боқди чўққидан аста Олтин қалам тутган бир наққош. Ҳар нуқтага сайқал бериб у, Водий узра чизди зар лавҳа. Сўнг қуёш деб…

Зулфия. Лирика: шеърлар & достонлар

Баҳор келди сени сўроқлаб Салқин саҳарларда, бодом гулида, Бинафша лабида, ерларда баҳор. Қушларнинг парвози, елларнинг нози, Бахмал водийларда, қирларда баҳор… Қанча севар эдинг, бағрим, баҳорни, Ўрик гулларининг эдинг мафтуни. Ҳар уйғонган куртак ҳаёт берган каби…

Асқад Мухтор: «Сени танимаган шўрликлар аянч…» (Шеърлар)

*** Ухламай, суқ билан туннинг сирларини, Тонгнинг софлигини кузатдим. Куннинг нурларидан, боғнинг атридан Зеб олиб, шеъримни безатдим. Шеър жуда гўзал, мисралар ширин, Музанинг жамоли беғубор экан. Аммо, бош кўтариб боқсам, яна ҳаёт Шеъримдан минг қатла…

Фарҳод ва Хусрав айтишуви

Деди: Қайдинсен, эй мажнуни гумраҳ? Деди: Мажнун ватандин қайда огаҳ. Деди: Недур санга оламда пеша? Деди: Ишқ ичра мажнунлуқ ҳамеша. Деди: Бу ишдин ўлмас касб рўзи? Деди: Касб ўлса басдур ишқ сўзи.

Абдулла Орипов. «Танланган асарлар»дан шеърлар

СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ? Уйғонгувчи боғларни кездим, Топай дедим қирдан изингни. Ёноғингдан ранг олган дедим – Лолазорга бурдим юзимни, Учратмадим аммо ўзингни, – Сен баҳорни соғинмадингми? Узоқларда залворли тоғлар Хаёлимни келдилар босиб. Кечди қанча интизор чоғлар,…

Рауф Парфи поэтик оламига назар

Кейинги пайтлари ўзбекнинг икки бетакрор шоири – Рауф Парфи ва Шавкат Раҳмон ижоди, шахсиятига бот-бот мурожаат этилаётир. Бу фақат “таваллуд кун” ёки “юбилей” атрофидаги гаплар эмас, албатта. Улар ҳақидаги мубоҳасаю мунозаралар қизигандан-қизимоқда. Энг муҳими, бу…

Турсунбой Адашбоев. Болалар учун шеърлар

ДЎСТЛИК Насибанинг олмаси Тушиб кетди ариққа. Тутқич бермай ўйнайди, Ўхшаб олтин балиққа. Содиқжон кўриб қолиб, Олмани ушлаб берди. «Раҳмат» айтиб Насиба, Ярмисин тишлаб берди… МОМАҚАЙМОҚ Момақаймоқ, қуёш нури Сенга кўпроқ оқарми? Ё сариқ соч ўзингга…

Матназар Абдулҳаким ёди

Шоир, олим, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким (1948–2010) асосан ўз туғилиб ўсган макони Хоразмда яшаб ижод қилди. Кимлардир уни бугунги Хоразм адабий муҳитининг устунларидан санаб, ихлос билан устоз деб билса, яна кимлар…

Рауф Парфи. Лирика

*** Шовуллайди шамол, увлайди, На тиним бор, на уйқу унда. Аламини ёза билмайди, Шодлигин ҳам этолмас удда. 1964 *** Мунча ғамгин бўлмаса ўйлар, Ҳижрон мунча бўлмаса узоқ. Мени ўйла, соғиниб ўйла, Ёлғиз мени ўйла, интизор,…

Шавкат Раҳмон: «Бошқа оламлар бор, бошқа оламлар…»

Шубҳасиз, Шавкат Раҳмоннинг булардан ҳам бақувватроқ шеърлари, гўзал рубобий битиклари бор. Лекин ҳозир зулфиқорруҳ шоирнинг шу курашчан, исёнкор, ўз ўрнида, тоғлар хўрсиниғидай оғир ва дардчил сатрларини ҳавола этгим келди. Эҳтимол, янги ўзбек шеъриятида бадиият борасида,…

Рауф Парфи қўлёзма мақолалари: Фитрат ва Чўлпон шеърияти ҳақида

ФИТРАТ ШЕЪРИЯТИ Абдурауф Фитрат шеърияти ҳақида сўз кетганда шуни айтиш керакки, шоир илк шеъридан бошлаб Турк Дунёсини, Туркистон бирлиги, истиқлол ғоясини илгари сурди, у турк дунёсига миллатпарвар ва ёниқ шоир сифатида танилган эди. Бу ҳақда…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳикоялар

Ўғри Отнинг ўлими итнинг байрами. Мақол Кампир тонг қоронғисида хамир қилгани туриб ҳўкизидан хабар олди. О!.. Ҳўкиз йўқ, оғил кўча томондан тешилган… Деҳқоннинг уйи куйса куйсин, ҳўкизи йўқолмасин. Бир қоп сомон, ўн-ўн бешта хода, бир…

Шукур Холмирзаев. Ҳикоялар

Ўзбек характери Мен бир воқеани айтиб берай. Иккинчи курсда пахтага бордик. Ўша Бўка районига. Четдаги бир колхозига. Мана шу ўзимизнинг Сурхон воҳасига ўхшаб кетадиган жойлар экан: ҳар қадамда қиёқлар ўсган. Боғ-боғ ёш қамишнинг таги билан…

Тоғай Мурод қайтиб келди!..

Эсингизда бўлса, Тоғай Мурод «Отамдан қолган далалар» романини Деҳқонқул тилидан «Мен қайтиб келаман!» дея хотималаган эди. Ўз сўзига жавобгарлик ҳисси ёзувчида кучли бўлган. «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар», «Момо Ер қўшиғи»,…