Категория архивов: Қайдлар

-30+: Ўттиз йил нари-берисида

Йўл-йўлакай Таҳрирсиз хаёллар Биз кўп нарса ютдик ва (эҳтимол) ундан-да кўпроқ ютқаздик. Иложсизлик,  қўнимсизлик, дарбадарлик, устига устак, абадий майда муаммолар, етишмовчилигу тушунмовчиликлар жуда кўп вақтимизни еди, гул ёшлигимизнинг қайта берилмас олтин онларини, бетакрор соҳир дамларини…

Рашк – ишончсизлик…ми?

(Эски оғриқлар) “Рашк – ишончсизлик” деб ёзибди интернетда бир муаллиф. “Сиз нима дейсиз?” қабилидаги бу гапга шарҳ ёзганлар ўз дунёқараши, ҳаётий эътиқоди даражасида фикр билдиришган. Баҳс даюсликка бориб тақалганида жим туришни лозим топмадим: “Ҳар нарса…

Ҳиндистон хотиралари: Тожмаҳал | Hindiston xotiralari: Tojmahal!

“Ҳеч бўлмаса, Тожмаҳални кўриш учун ҳам Ҳиндистонга борса бўлади”, деб юрардим бир пайтлар. Айниқса, етти иқлимга донғи кетган Тожмаҳални бир кўриш орзусида юрганлар жуда кўплигини ҳис қилиб юрак орзиқарди! Ниҳоят, мана, ўша мўъжиза шундайгина ёнимизда,…

Яшашга шошилайлик!

Эски дафтардан Жаннат боғларида юргандай бўласиз… Жон бир кун танага қувват бериб, ғайрати тошса, бир кун хаста. Эҳтимол, бу ҳам бир синовдир. Ҳамма нарсанинг қадрига йўқлигида етганимиздек, бемор ҳолимизда жон шу қадар азиз бўлиб туюладики……

Афсонавий диёрга сафар: Ҳиндистон хотиралари

Намасте, Ҳиндистон! Бу ғаройиб диёр ва унинг одамлари ҳақидаги тасаввурим ҳозирги таассуротларимга жуда яқин эди: бир қарасанг, қолоқдай, бир қарасанг, бениҳоя илғор; ердай хокисору осмондай улуғвор… Бир сўз билан айтганда – ажойиб! Деҳлидаги Индира Ганди…

Текинтомоқлар

Баъзи текинтомоқ газетчилар, тайёрга айёр блоггерлару чаласавод, лекин шу ҳолига танилишга ўч “ижод ишқибозлари” тоза жонга тегди. Улар интернетда, газета-журналлар, китобларда берилган материалларни осонлик билан ўзлаштирадилар, ҳатто юзсизларча бутун бир асарни ҳеч қандай “тузатиш”сиз ўз…

Китобнинг уволига қолмайлик!

Бугун китоб чиқарганнинг ошиғи олчи. Агар “китоб” дегани арзонгаров нашриётда сифатсиз қоғозга босилган, “майин” муқовасига панжара ортидан ё истиғно билан юзсизларча боқиб турган “қаҳрамон” сурати тамғаланган, деярли ҳар саҳифасидан фаҳш ҳиди келиб, сатрларидан қон томчилари…

Сизга тўзим берсин, маданиятлилар!

Йўл-йўлакай Таҳрирсиз хаёллар Маданиятсизлар урчиган муҳит билан муроса этиш ўзини ҳурмат қилган, иззати нафсини билганлар учун доим оғир кечган. Маданиятлиликни ҳар ким ҳар хил тушунса-да, умуман, ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик, маърифат каби тушунчалар унинг асосини…

Артистпараст халқ

Ўлгудай артистпараст халқмиз-да. На бу дунё, на у дунёмиз учун – фойдасиз нағмаларга маҳлиё бўлиб, артистга топинар даражада талпинамиз. Худо ўнглагур бу феълимиз ўзимизга жуда қимматга тушмасайди. Шундай бўляпти ҳам… Бу фожиамизни ҳали-бери тушуниб етмасак…

Қачон катта бўласан, қишлоқ?

Қишлоқ деганда, одатда, соддалик, тўғрилик, ҳалоллик ва одамийлик каби гўзал фазилатлар ёдга тушади. Ҳарҳолда, қишлоқ одамлари тасаввуримизда шундай муҳрланиб қолган. Борган сари анқонинг уруғига айланаётган оқибат илдизларини ҳам, асосан, қишлоқ кишиларига нисбат берамиз. Адашдим, чоғи.…

Таҳрирсиз хаёллар

Нур нурни… қоронғида топади. *** Айни навқиронлик палласида жувонмарг этилган миллатпарвар, ҳақсевар ижодкор-шахслар, барибир, эрта ўлиб кетарди; Худо асраб зулму оммавий жаҳолат тузоғидан омон қолган тақдирда ҳам, бундай саркаш руҳ, дардхўр юрак, ўта безовта виждон…

Наманган сафари: тарғибот, тақдимот, таассурот

Ҳар сафар водийга – кўз очиб кўрган юртим Наманганга йўл оларканман, худди жаннатга кетаётгандек ажиб ҳислар оғушида нақ учиб бораман. Ижодий сафарлар, қувончли кунлар йўқлови бўлса-ку, нур устига нур. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Довон…

Посбонлик бахти

Ўғил болага туғилиши биланоқ катта масъулият юкланади. Адашдим, чоғи. Орзуманд ота-она бўлажак паҳлавон учун ҳали у туғилмасдан улкан вазифалар «тайёрлаб» туради. Бир ёқда отанинг эркакларга хос ғурур-ҳаваси, бу ёқда оналик бахтидан масрур аёлнинг оппоқ орзу-умидлари……

Таҳрирсиз хаёллар ёхуд “оддийгина” ҳақиқатлар

Қанчалар ношукрмиз Телефонда танишим билан гаплашдим. Оёғи шикастланиб, уйда ётган экан. “Юриб турганингизга минг-минг шукр қилинг, ҳеч қачон ётиб қолманг”, – деди қатъий оҳангда. “Худо хоҳласа, гуноҳлардан покланяпсиз”, – дея таскин берган бўлдим. Онаси ҳам…

Бир шеър кайфияти

Ҳадик Бор-йўғимни этдим хайр-эҳсон, Кеча-кундуз қилдим ибодат. Охиратни ўйлаб ёнди жон, Илм истаб югурдим фақат. Қабул бўлмас биронтаси ҳам, Бари кетар, шекилли, куйиб. Бугун тонгда негадир отам Қараб қўйди норизо бўлиб. Аъзам Ўктамнинг бир неча…

Баҳрамандлик бахти

Назири йўқ мутафаккир – даҳо шоир, носир, ғазал мулкининг султони, хамсанавис, зуллисонайн ижодкор, соҳиби девон, мусаввир, муҳаррир, мутасаввиф… Давлат ва жамоат арбоби – муҳрдор, вазир, ҳоким, мураббий, бинокор, бунёдкор, ҳомий, тадбиркор, миллат раҳнамоси… Олим –…

Бир умрга ёдда қоларли кунлар бўляпти…

Бир ҳафтадан буён Ҳиндистондаман. Яна мусофирлик. Талабалик давоми деса ҳам бўлади. Аммо бу дунёда ҳамма мусофир, одам борки, туғилгандан буён толиб эканини ҳис қилиб, андак таскин топгандек бўласан. Энг муҳими, ер юзининг қайси бурчагида бўлмайлик,…

“Оддийгина” ёлғонлар

– Ҳозиргина ўзим сизга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб турувдим… – Биров сўраса, мен бу ерда йўқман. – Беш минутда етиб бораман. – Бундан арзонини тополмайсиз. – Шерикларингизга шу нархга олдим, денг-а. – У киши йўқ эдилар……

Кучли бўлиш керак!

Тармоқдаги қайдлардан Кучли бўлиш керак, ҳар томонлама кучли – қудратли бўлиш, ҳеч бўлмаса, шунга интилиш зарур. Бировнинг ноғорасига ўйнамаслик, тақдирингни бошқалар ҳал қилиши, номингдан ўзгалар ҳукм ўқишига йўл қўймаслик учун ҳам қудратли бўлиш шарт! Бутун…

Шоирликдан юксакроқ мавқе

Шоирларнинг соғи йўқ, дейишади. Албатта, бундай «касаллик» ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бутун умр сени безовта қилиб турувчи тоза бир дард ўзингни, одамларни даволайди. Шоирларни «ушлаб» турган ҳам ана шу дард бўлса керак. Одатда шоирларга…