Категория архивов: Қайдлар

Кучли бўлиш керак!

Тармоқдаги қайдлардан Кучли бўлиш керак, ҳар томонлама кучли – қудратли бўлиш, ҳеч бўлмаса, шунга интилиш зарур. Бировнинг ноғорасига ўйнамаслик, тақдирингни бошқалар ҳал қилиши, номингдан ўзгалар ҳукм ўқишига йўл қўймаслик учун ҳам қудратли бўлиш шарт! Бутун…

Шоирликдан юксакроқ мавқе

Шоирларнинг соғи йўқ, дейишади. Албатта, бундай «касаллик» ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бутун умр сени безовта қилиб турувчи тоза бир дард ўзингни, одамларни даволайди. Шоирларни «ушлаб» турган ҳам ана шу дард бўлса керак. Одатда шоирларга…

Билимдан бошқаси беҳуда!

Эски дафтардан Ҳадемай 1 август! Бу куннинг қадрини йиллаб ўқишга кириш учун ҳаракат қилган, баъзан туни билан мижжа қоқмай китоб варақлаган, бор имкониятини талабалик шоҳсупасига чиқиш учун сарфлаётган ёшлардан сўранг. Кимлардир аллақачон ҳужжатларини ўзи қизиққан…

Сўзфурушлик

Ўзини “санъаткор” санаб юрган бугунги хонандалар, айниқса, ёш ижрочилар ижодга, сўзга масъулият билан ёндашиб, шеър ва оҳанг уйғунлигига жиддий эътибор қаратганларида, сўз юкини ҳис қилишга уринганларида эди, енгил-елпи хиргойилар, асаббузар бачкана “қўшиқ”лар бу қадар урчиб…

«Чиройли» гапирадиганлар

Телеэкранда тез-тез кўриниб турадиган қиёфалар бор. Бу ерда фақат “машҳур”ларни назарда тутаётганим йўқ. Телевизор ишқибози эмасман, аммо қачон экранга қарасам, ўша таниш “чеҳра”ларга кўзим тушади. Улар орасида бир кўрсатувнинг ўзида қайта-қайта “меҳмон” бўладиганлари ҳам кўп.…

Авлод бутунлиги учун ўзингизни асранг!

Эътибор берган бўлсангиз, талаба-ёшларда ошқозон-ичак касалликлари кўп учрайди. Бунга сабаб тартибсиз ва сифатсиз овқатланиш, жисмоний ҳаракатнинг камлиги, умуман, кишининг ўз соғлиғига деярли бефарқ эканидир. Ҳатто баъзи талабалар сурункали очлик ёки пала-партиш овқатланишни одат қилишган. Бу…

Наҳот ҳаёт деганлари шу бўлса?

Яқинда бир баҳона билан водий кезиб келдим. Йўл бўйи мафтункор юрт табиати чиройидан кўзим яшнаб, кўнглим тўлиб-тошиб, яшаш сурурини ҳис қилган бўлдим. Баҳор нафаси кириб бормаган жой йўқ, ҳаммаёқда кўклам таровати… Лекин бу гўзал ташқи…

Шоирлар “Худонинг эркатойлари” эмас!

…Чин шоирлар шеърни ҳаёт, тириклик шарти деб билганлари ҳолда ҳаётни ҳам энг гўзал, бенуқсону баркамол шеърга айлантириш илинжида машаққат чекадилар. Ерга сиғмаган улкан қалбли шоир осонгина шеърга сингиб кетади. Шеър ичида яшаш, сўзларга қарам каби…

Ижод ибоси

Ҳаё, ор-номус инсоният, жумладан, ижод аҳлининг зийнатидир. Таъбир жоиз бўлса, асар ҳусни унинг “ҳаё”сида ҳам намоён. Шу ўринда “ижод ибоси” иборасини қўлласак бўлар. Албатта, бунда ижодкор шахси, эътиқоди, ижодий концепцияси билан бирга асарнинг эстетик таъсири,…

Шуларми эртанинг хўжайинлари?

Иш юзасидан кўпинча одамлар назаридаги нуфузли бир олий ўқув юрти биноси ёнидан ўтаман. Аксарият ҳолда, танаффусга тўғри келадими, йўлакни талабалар тўлдириб туришади. Атай кузатмасам-да, хатти-ҳаракатлари дарров кўзга ташланади: кимлар ҳазил-ҳузул қилган, қийқириб кулишган, бирови бошқасини…

Навоий сафари

Навоийда бўлдик. Йўл юриш, юрт кезиш яхши, аммо “расмийроқ” тусдаги сафарларнинг ўзига яраша масъулияти бор. “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори билан уч кун давом этган фестивал доирасида вилоят бўйлаб сафар қилдик. Навоий шаҳри, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор,…

Хайриятки…

Телевизорга қараб бўлмайди. Радио шанғиллагани-шанғиллаган. Газета кўнглингни беҳузур қилади. Интернет фитнага тўлиб ётибди. Куну тун шовқин, шовқин, шовқин! Бу ҳам етмагандек, руҳият шовқинот дунёсида сарсон. Яхшиям, дилга таскин бергувчи топ-тоза хаёллар, гўзалдан гўзал дунёлар бор.…

Катталарга нима бўлган?

Кўпдан буён авлодлар ўртасидаги муносабат ўйлантиради. Ўзимча нималардандир оғринган бўлиб, катталар ва ёшлар ўртасидаги зиддият илдизларини қидира бошлайман. Аксарият ёшларнинг юриш-туриши, тутумидан асабларим эговланиб, катталарга юзланаман. Водариғ, кўпчилик катта ёшлиларда ҳам деярли шу аҳвол. Гап…

Ютяпмизми, ютқазаяпмиз?

Нима деб ўйлайсиз, журналистлар, умуман, ижодкорлар ўртасида ўтказиладиган танловлар қай даражада холис ўтаркин? Дарров ғашингиз келиб, “Холисликнинг ҳам даражаси бўларканми?” демай туринг. Ҳарҳолда, танловлар “хоппа-холис” ўтишига ишониш жуда қийин- у, ҳеч қурса, холисроқ ўтказилса ҳам…

Ғалати авлод

…Тасодифан шов-шув йиғиб-тарқатувчи сайтлардан бирига кириб қолдим. Беихтиёр ундаги рекламсифат суратлар, ғийбатнамо сарлавҳага кўзим тушди. Истамасам ҳам, азбаройи қизиқишдан “мақола” ва унга ёзилган шарҳларни ўқий бошладим. Қайсидир “юлдуз”нинг шаънини топтайдиган ҳақоратомуз, фисқ-фужур, иғво ҳиди келиб…

Сўзимизда салобат бўлсин

«Сўзингни эм қилсин» дегич эди дуогўй кексаларимиз. Образли тилак-а? Оддий кундалик турмушда ҳам Сўзнинг таъсир кучи қай даражада эканига халқона ишора бу. Бугун ҳамкасбларга шундай тилак билдиргим келди: “Сўзимизга шифо берсин, сўзимизни шифо қилсин”. Ҳа,…

«Нафсоний истак устун бўлган жойда…»

Нафсоний истак устун бўлган жойда муҳаббат ҳалокатга яқинлашади. И.Эккерманнинг “Гёте билан суҳбатлар” китобида қизиқ воқеа нақл этилган. Гётенинг котиби ёш бир шоиранинг шеърларини келтириб, унинг ғоят истеъдодли эканини айтади. Суҳбатда улуғ шоирнинг табиби ҳам бор…

Ҳёте эмас, Гёте!

Бир пайтлар нуфузли журналларимиздан бирида Ҳёте деган номни ўқиб ҳайрон бўлгандим. Мана, яна ҳурматли устозларимиздан бири Гётени Ҳёте деб “тақдим этяпти”. Тўғри, ҳанузгача русий қолиплар исканжасидаги тилимизда кўплаб хорижий исмлар “руслаштириб” берилади. Аслида, Гомер –…

Ўғирланган изҳор

“Инсон ёши улғайгани, мушоҳада дунёси кенгайгани сари Ватан ҳақидаги фикрлари ойдинлашиб, қарашлари тиниқлашиб борар экан. Болаликда мен учун туғилиб ўсган юрт Ватан ҳисобланса, ўқувчилик йиллари табиат, оила, маҳалла, мактабни ҳам Ватан деб қабул қилдим. Ҳозир…

Амалсиз амаллар

Танишим лафз, орият ҳақида ёзибди. Очиғи, ғашим келди. Йўқ, нотўғри тушунманг… Келинг, даставвал, уни сизга таништирай. Умуман олганда, ўзи ёмон одам эмас. Ҳамма қатори: вақти келса, жаҳл қилади, уришади, сўкади. Буларни тушунса бўлар. Аммо… Бир…