Категория архивов: Сизга гапим бор

-30+: Ўттиз йил нари-берисида

Йўл-йўлакай Таҳрирсиз хаёллар Биз кўп нарса ютдик ва (эҳтимол) ундан-да кўпроқ ютқаздик. Иложсизлик,  қўнимсизлик, дарбадарлик, устига устак, абадий майда муаммолар, етишмовчилигу тушунмовчиликлар жуда кўп вақтимизни еди, гул ёшлигимизнинг қайта берилмас олтин онларини, бетакрор соҳир дамларини…

Тилим менинг: Ҳёте эмас, Гёте! | Кампирнинг дарди ғўзадами, ғозада? | Ненозин | Шуур нима?

ҲЁТЕ ЭМАС, ГЁТЕ! Бир пайтлар нуфузли журналларимиздан бирида Ҳёте деган номни ўқиб ҳайрон бўлгандим. Мана, яна ҳурматли устозларимиздан бири Гётени Ҳёте деб “тақдим этяпти”. Тўғри, ҳанузгача русий қолиплар исканжасидаги тилимизда кўплаб хорижий исмлар “руслаштириб” берилади.…

Беҳзод Фазлиддин. “Муштум”: Назм хумдонидан

МОДА Нуқул гап-сўзларга берар зеб, (Битта сарқит урф бўлса нима!) Замонадан ортда қолмай деб Ёлғонкўйлак кийволган ҳамма. 2013 ЎРТАР Ғуссалардан олтин қафас қургандайман, Лахча-лахча чўғ устида юргандайман, Бу дунёда ижарада тургандайман, Толеъ деган қилмас писанд,…

Яшашга шошилайлик!

Эски дафтардан Жаннат боғларида юргандай бўласиз… Жон бир кун танага қувват бериб, ғайрати тошса, бир кун хаста. Эҳтимол, бу ҳам бир синовдир. Ҳамма нарсанинг қадрига йўқлигида етганимиздек, бемор ҳолимизда жон шу қадар азиз бўлиб туюладики……

Жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери – Ўзбекистондан!

2017 йил 29 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ниҳоясига етган Михаил Чигорин хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик 13 ёшли шахматчи Нодирбек Абдусатторов учинчи бор халқаро гроссмейстер талабини бажарди! 9 имкониятдан 6,5 очко жамғарган (5 ғалаба,…

Текинтомоқлар

Баъзи текинтомоқ газетчилар, тайёрга айёр блоггерлару чаласавод, лекин шу ҳолига танилишга ўч “ижод ишқибозлари” тоза жонга тегди. Улар интернетда, газета-журналлар, китобларда берилган материалларни осонлик билан ўзлаштирадилар, ҳатто юзсизларча бутун бир асарни ҳеч қандай “тузатиш”сиз ўз…

Китобнинг уволига қолмайлик!

Бугун китоб чиқарганнинг ошиғи олчи. Агар “китоб” дегани арзонгаров нашриётда сифатсиз қоғозга босилган, “майин” муқовасига панжара ортидан ё истиғно билан юзсизларча боқиб турган “қаҳрамон” сурати тамғаланган, деярли ҳар саҳифасидан фаҳш ҳиди келиб, сатрларидан қон томчилари…

Сизга тўзим берсин, маданиятлилар!

Йўл-йўлакай Таҳрирсиз хаёллар Маданиятсизлар урчиган муҳит билан муроса этиш ўзини ҳурмат қилган, иззати нафсини билганлар учун доим оғир кечган. Маданиятлиликни ҳар ким ҳар хил тушунса-да, умуман, ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик, маърифат каби тушунчалар унинг асосини…

Саида Зуннунова. Қийналсам ҳам пок яшай… (Қатағон йиллари кундалиги)

9.09.1951. Афсуски, бу дафтарни тутиш фикри хаёлимга жуда кеч келди. Афтидан, умидсизланиб кетган эканман. Кеча университетга бораётиб Саъдий домлани (адабиётшунос олим, САГУ домласи Абдураҳмон Саъдий – таҳр.) кўрдим. Унинг “Қаламга олинган нарса йўқолмайди, яхши ният…

Ватанни севиш ҳам ибодат

Ватанни ҳар ким ўзича тушунади, ўз ҳолича қабул қилади. Аслида, ватанини суймайдиган бормикан! Шу боис, ватанпарварлик фақат ижодкорлар ёки қаҳрамонларда бўлади, деганларга ишона кўрманг. Биласиз, “Ватан, Ватан!” деявериб ўзимиз ҳам безиб қолдик, ҳатто бу сўзни…

Артистпараст халқ

Ўлгудай артистпараст халқмиз-да. На бу дунё, на у дунёмиз учун – фойдасиз нағмаларга маҳлиё бўлиб, артистга топинар даражада талпинамиз. Худо ўнглагур бу феълимиз ўзимизга жуда қимматга тушмасайди. Шундай бўляпти ҳам… Бу фожиамизни ҳали-бери тушуниб етмасак…

Ароқ ичганмисиз?

ВОҚЕА Бу йил меҳнат таътилига август ойида чиқдим. Бир-икки кун ўтиб, туғилган қишлоғимга келдим. Ўзбекларда август – тўй ойи. Қишлоққа борган кунимиз эртасига бир тўйга бордик. Тўй якунланаётганда фотиҳа қилиб, тўйхонадан чиқдик. Жўра-йўлдошларим билан дийдорлашдик.…

Вафо Файзуллоҳ. “Тонг ёқаси”да ёхуд мангу ёш шоир ривояти

Эссе (Йигирма ёш шоир китобига йигирма йилдан кейин нимадир демоқ) Эмишки, Тангри таоло Одамнинг мусибат ёмғиру қорларидан эзилаверганини кўриб,унингзуваласида Ўзи қўшиб яратган ужмоҳдаги жунунваш ёруғлик – ажабтовур феълни дардига даво мақомида Ерга индирди. Балки, ердан…

Наманган сафари: тарғибот, тақдимот, таассурот

Ҳар сафар водийга – кўз очиб кўрган юртим Наманганга йўл оларканман, худди жаннатга кетаётгандек ажиб ҳислар оғушида нақ учиб бораман. Ижодий сафарлар, қувончли кунлар йўқлови бўлса-ку, нур устига нур. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Довон…

Таҳрирсиз хаёллар ёхуд “оддийгина” ҳақиқатлар

Қанчалар ношукрмиз Телефонда танишим билан гаплашдим. Оёғи шикастланиб, уйда ётган экан. “Юриб турганингизга минг-минг шукр қилинг, ҳеч қачон ётиб қолманг”, – деди қатъий оҳангда. “Худо хоҳласа, гуноҳлардан покланяпсиз”, – дея таскин берган бўлдим. Онаси ҳам…

Ўз ҳолига қўйинг Ўзбекистонни!

Ким юртимиздаги муаммою камчиликлардан сўз очса, танқид қилса, дарров уни “халқ душмани”га чиқариб қўйиш тўғри эмас, албатта. Лекин ўша танқидий гаплар қандай ниятда айтиляпти: холис, юртимиз ривожи, халқимиз фаровонлиги йўлидами ёки шунчаки Ўзбекистонни ёмонотлиқ қилиш,…

Ғалаба ярашар Ўзбекистонга!

ШАРАФНОМА Яхши от олдинми-кейинми чопган, Донғи чиққан тулпор бериб қўймас панд. Ботирлар зафарнинг сирини топган, Гарчи шоҳсупага элтар йўл тирбанд. Йиқилмай ўтказди кўп курашларни, (Қайдадир бузилди ари уяси…) Бирдан босиб кетди ғўнғиллашларни Оламга таралган эрк…

Бир монолог, икки қўшиқ можароси

кўчирмакашлик, муаллифлик ҳуқуқи, бировнинг ҳақи, сўз қадри, ижод масъулияти ва бошқалар хусусида Аввалига гапни узоқроқдан бошламоқчи бўлдим: бугунги эстрада санъатининг манзараси, маънавиятга муносабат, муаллифлик ҳуқуқи, сўз ҳамда ижод масъулияти ва яна бировнинг ҳақи дегандек. Аммо…

Ҳали қўшиқларим кўп эди кузга…

(Тармоқдаги қайдлардан) Хабар беришларича, бугун (2014 йил 26 октябр) Тошкентда ёғаётган ёмғир қорга айланибди. Ишонасизми, неча кундан буён айни шу ҳолат – бирдан қорга айланган ёмғир ҳақида ўйлайман. Ҳиндистонга ўхшаган жойларда бу ҳол мўъжизанинг ўзи!…

Бир умрга ёдда қоларли кунлар бўляпти…

Бир ҳафтадан буён Ҳиндистондаман. Яна мусофирлик. Талабалик давоми деса ҳам бўлади. Аммо бу дунёда ҳамма мусофир, одам борки, туғилгандан буён толиб эканини ҳис қилиб, андак таскин топгандек бўласан. Энг муҳими, ер юзининг қайси бурчагида бўлмайлик,…