Категория архивов: Сизга гапим бор

Бир умрга ёдда қоларли кунлар бўляпти…

Бир ҳафтадан буён Ҳиндистондаман. Яна мусофирлик. Талабалик давоми деса ҳам бўлади. Аммо бу дунёда ҳамма мусофир, одам борки, туғилгандан буён толиб эканини ҳис қилиб, андак таскин топгандек бўласан. Энг муҳими, ер юзининг қайси бурчагида бўлмайлик,…

“Оддийгина” ёлғонлар

– Ҳозиргина ўзим сизга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб турувдим… – Биров сўраса, мен бу ерда йўқман. – Беш минутда етиб бораман. – Бундан арзонини тополмайсиз. – Шерикларингизга шу нархга олдим, денг-а. – У киши йўқ эдилар……

Шоирлик ҳам бахтдир

Сайт муаллифидан: Ушбу суҳбат 2011 йили чаққон газеталардан бири учун тайёрланган эди. Бугун уни қайта ўқиб, бир бошқача кайфият пайдо бўлди. Суҳбатда адабиёт, шеър ва шоир дунёси, умуман, ижод ва сўз масъулияти ҳақида савиямизга яраша…

Кучли бўлиш керак!

Тармоқдаги қайдлардан Кучли бўлиш керак, ҳар томонлама кучли – қудратли бўлиш, ҳеч бўлмаса, шунга интилиш зарур. Бировнинг ноғорасига ўйнамаслик, тақдирингни бошқалар ҳал қилиши, номингдан ўзгалар ҳукм ўқишига йўл қўймаслик учун ҳам қудратли бўлиш шарт! Бутун…

Ассалому алайкум!

Эски дафтардан Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир… Ўрталарингизда саломни ёйингиз. Ҳадисдан. Миллат маънавиятига дахлдор неки бор, унга бефарқ қараб бўлмайди. Саломлашиш борасида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Салом инсонийликнинг бошидир. Дунёдаги барча халқлар ўзаро муносабат,…

Шоирликдан юксакроқ мавқе

Шоирларнинг соғи йўқ, дейишади. Албатта, бундай «касаллик» ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бутун умр сени безовта қилиб турувчи тоза бир дард ўзингни, одамларни даволайди. Шоирларни «ушлаб» турган ҳам ана шу дард бўлса керак. Одатда шоирларга…

Билимдан бошқаси беҳуда!

Эски дафтардан Ҳадемай 1 август! Бу куннинг қадрини йиллаб ўқишга кириш учун ҳаракат қилган, баъзан туни билан мижжа қоқмай китоб варақлаган, бор имкониятини талабалик шоҳсупасига чиқиш учун сарфлаётган ёшлардан сўранг. Кимлардир аллақачон ҳужжатларини ўзи қизиққан…

Сўзфурушлик

Ўзини “санъаткор” санаб юрган бугунги хонандалар, айниқса, ёш ижрочилар ижодга, сўзга масъулият билан ёндашиб, шеър ва оҳанг уйғунлигига жиддий эътибор қаратганларида, сўз юкини ҳис қилишга уринганларида эди, енгил-елпи хиргойилар, асаббузар бачкана “қўшиқ”лар бу қадар урчиб…

Қадамингиз қутлуғ бўлсин!

“Кутиб олинг – сиз кутган сайт!” дея жар солмайман. Аммо ушбу сайт бунёд бўлишини кутганлар, хуш ниятли ҳар ишимизда хайрихоҳлар кўплигига ишонаман. Тўғриси, ҳали шаклланиш жараёнидаги бу сайт тақдимотини бошқача кайфиятда кутгандим. Кейин билсам, аллақачон…

«Замонавий ва мумтоз адабиётни бирлаштирувчи “кўприк” шахсиятини бутунлаштира олган китобхондир»

 – Шу пайтгача бўлган ҳаёт ва ижодингизнинг асосини мумтоз адабиёт, хусусан, Навоий ижодини ўрганиш, тадқиқ этишга бағишлагансиз. Назаримда, биз Навоийни ўрганиш учун ўша давр – XV асрга бормоқчи бўламиз ва бу мумкин эмас. Ваҳоланки, мутафаккир бобомиз вақт масаласида ҳам шунчалар илгарилаб кетганки, чексиз имкониятлар асри авлоди ҳали-бери унинг этагини тута олмаса керак. Гарчи бу борада кўп фикрлар билдирган бўлсангиз-да, сўрамоқчиман: Навоийни қандай қилиб XXI асрга қайтариш мумкин? Бунинг энг самарали йўлларини санаб ўтсангиз. Читать далее

Катталарга нима бўлган?

Кўпдан буён авлодлар ўртасидаги муносабат ўйлантиради. Ўзимча нималардандир оғринган бўлиб, катталар ва ёшлар ўртасидаги зиддият илдизларини қидира бошлайман. Аксарият ёшларнинг юриш-туриши, тутумидан асабларим эговланиб, катталарга юзланаман. Водариғ, кўпчилик катта ёшлиларда ҳам деярли шу аҳвол. Гап…

Кўз тегмасин!

Йўл-йўлакай Таҳрирсиз хаёллар Тўғрисини айтай, 1980-йиллар охири – 90-йиллар бошида дунё юзини кўрган авлод вакиллари – бугунги ёш ижодкорлар орасидаги самимий муносабат, дўстона алоқаларга ҳавасим келади. Кузатишимча, улар бир-бирини яхши танийди, ўқийди, фикр алмашади, қўллаб-қувватлайди,…

Ғалати авлод

…Тасодифан шов-шув йиғиб-тарқатувчи сайтлардан бирига кириб қолдим. Беихтиёр ундаги рекламсифат суратлар, ғийбатнамо сарлавҳага кўзим тушди. Истамасам ҳам, азбаройи қизиқишдан “мақола” ва унга ёзилган шарҳларни ўқий бошладим. Қайсидир “юлдуз”нинг шаънини топтайдиган ҳақоратомуз, фисқ-фужур, иғво ҳиди келиб…

Буюклик сиздан мерос

Соҳибқиронга мактуб (Эски дафтардан) Ассалому алайкум, ҳазрати соҳибқирон! Сизга қандай мурожаат қилсам экан… Яхшиси, бобожон дея қолай. Қадрли бобожон, эслайсизми, Сиз билан илк бор Самарқандда – савлат тўкиб турган ҳайкалингиз пойида суҳбатлашгандим. Ўшанда айтган сўзларингиз,…