Чўлпоннинг «Тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбоши

Баъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳақлари ҳам бордир. Чунки, унинг:

Чечаклар ўскуси кўз ёшларимдан
Бўғинлар унгуси ўйлашларимдан…

деб ҳасратланиши бизнинг кўз ўнгимизда «йиғлоқ» бир шоирни гавдаландирадир. Бироқ, шоир шу тўккан кўз ёшларидан чечаклар ўсдирмоқчи бўлмаса эди, биз ҳам унинг муътаризлари (эътироз қилувчилари) қаториға кирган бўлар эдик.
Анқов таъначилар шоирни ранжитишда мудовамат қиладирлар, ҳатто: «Сен – кўк шоири!» дегучилар ҳам бўлиб, чорасиз шоир уларга ўз ҳолидан очиқ жавоб беришка мажбур қоладир:

Сиз дейсизким, мен кўкларни ўйлаймен,
Ер бетига сира назар солмаймен.
Янглишасиз: мен кўкларга беркинган
Ер қизидан хаёлимни олмаймен!..

Ўктабр ўзгариши қора тунимизнинг тонгини отдирди эса-да, бу мудҳиш кечнинг баднамо кўлагалари ҳамон шоирнинг юрагини титратдилар ва ул чор-ночор йиғлади… Шу йиғи орасида барқ уриб кўринган эрк қуёши бу кўз ёшларидан «чечаклар унгуси»ни сўзлади…
Менимча, «Тонг сирлари»да кўрилган кўз ёшларининг сири шудир. Шу қисқа жумлада ўқуғучини бу кунги Чўлпон билан танишдира олған бўлсам ўзимни бахтлик санар эдим.

Жулқунбой
Тошканд, 1925 йил, 6 сентябр.

Изоҳ: Чўлпоннинг 1926 йили нашр этилган «Тонг сирлари» тўпламига Абдулла Қодирий томонидан ёзилган ушбу мухтасар сўзбоши шоир ижодига муносабат билдирилган ва уни айрим ғоябозлардан бир қадар ҳимоя қилиб чиққан илк мақолалардан эди. Шундай экан, унга бугунги адабиётшунослик талаблари билан эмас, миллатимизнинг икки улуғ фарзанди ҳаёти ва ижодига доир қимматли манба сифатида қарашимиз керак.

Сайт муаллифи.

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin
Телеграмдаги каналимиз: @Behzod_Fazliddin
YouTubeдаги cаҳифа-каналимиз: Behzod Fazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 1 542

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *