Футбол

Яшил майдон, икки дарвоза
Ўйин учун – курашмоқ учун.
Ҳаммаёққа кетган овоза:
Миллионлар байрами бугун.koptok

Тўп суради тийиб қўлини
Йигирмадан зиёд паҳлавон.
Ҳали қанча мухлис дилини
Ишғол этар янги қаҳрамон.

Кўп нарса бор йўқотадиган,
Бир лаҳзага чалғиса нигоҳ.
Ор-номусни уйғотадиган
Дарсхонага ўхшар ўйингоҳ.

Кимга керак қуруқ тўп тепиш,
Югурмайди улар эрмакка.
Ватан учун, шаън учун чопиш
Ярашади ахир эркакка.

Тўп юзини терс буриб кетар,
Атроф тўла ҳадик, ҳаяжон.
Сени бизга ким ҳадя этар,
Қаердасан, ҳамма кутган он?

Ўйин қизиб борар шу йўсин,
Чемпионга муштоқ кўзлар лол.
Кучли зарбдан титрайди тўсин!..
Афсус, яна урилмади гол.

Ғирром билан келишар қандай?
Шамол каби елади бари.
Қитмир копток атай қилгандай
Кетаверар майдондан нари…

Гарчи йиллар – омадсиз зарба,
Ҳисоб ҳамон кўнгилга малол.
Истиқболда олтин ғалаба –
Бир умрга татир битта гол!

2009 йил 25 май

P.S. Футболга фанатлик тугул, у қадар ишқибоз ҳам эмасман-ку, аммо миллат шаъни билан боғлиқ ҳолатларга бефарқ қараб бўлмайди. Бу бадиҳа-шеър ана шундай ҳаяжонли лаҳзаларда туғилган эди. Касал фанатлар эмас, миллий ғурури уйғоқ мухлислар учун.

Беҳзод ФАЗЛИДДИН

Биз ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://telegram.me/Behzod_Fazliddin
https://twitter.com/BehzodFazliddin

 

 

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 463

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *