Ғалаба ярашар Ўзбекистонга!

Rio. Uzbekistan

Ватанимиз вакиллари

Dusmatov. Oltin

Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов

ruslan_nurudinov_olimpiada_golibi_va_rekordchisi

Олимпиада чемпиони ва рекордчиси Руслан Нурудинов

ШАРАФНОМА

Яхши от олдинми-кейинми чопган,
Донғи чиққан тулпор бериб қўймас панд.
Ботирлар зафарнинг сирини топган,
Гарчи шоҳсупага элтар йўл тирбанд.

Йиқилмай ўтказди кўп курашларни,
(Қайдадир бузилди ари уяси…)
Бирдан босиб кетди ғўнғиллашларни
Оламга таралган эрк мадҳияси.

Байроқдай ҳилпираб юксалар кўнгил,
Чуқурроқ борасан она заминга.
Аё дўст, бу қандай ёруғ иқболдир –
Ватан шарафланса сенинг номингга!

Она сути каби ҳалол, муҳтарам –
Юзларни порлатган ғурур кўзёши!..
Довруғи дунёга достон бўлса ҳам,
Эл билан баланддир йигитнинг боши.

Буюклик меросдир Соҳибқирондан,
Навқирон нигоҳ-ла бўйлар жаҳонга.
Олқиш ёғар етти иқлим томондан:
Ғалаба ярашар Ўзбекистонга!

2010 йил, ноябр

 

P.S. Бу бадиҳа 2010 йили Гуанчжоу(Хитой)да бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ватанимиз вакилларининг улкан зафари қувончи таъсирида ёзилганди. Айни кунларда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этган ватандошларимизнинг оламшумул ғалабаси яна қадрдон туйғуларни жўшдириб, юракни тўлқинлантириб юборди…

Беҳзод ФАЗЛИДДИН

O'rozboyev.Bronza

Диёрбек Ўрозбоев

Sobirov. Bronza

Ришод Собиров

Rustam To'laganov

Рустам Тўлаганов

Tasmuradov.Bronza

Элмурод Тасмурадов

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 1 021

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *