Ҳақсизлик ўлдирар бир кун Инсонни…


Муроса керакдир ҳамиша, илло,
Ниҳол ҳам тиргаксиз ўсолмас тикка.
Келишса бўлади ит билан ҳатто,
Қандай кўниш мумкин мунофиқликка?

Иғволар – ўткинчи, ғам – ўз йўлига,
Ҳасад маҳв этолмас буткул иймонни.
Ҳар он озор етиб турса дилига –
Ҳақсизлик ўлдирар бир кун Инсонни.

БАЁНОТ

Мазлум қонин иси келган нону туздан,
Худо ҳаққи, ўла қолсам ошамайман.
Нафсингизга хатлаб олган дунёнгизда
Яшамайман,
Яшамайман!
Яшамайман!..

Беҳзод ФАЗЛИДДИН

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.