Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ўгитлари

* Эй инсонлар! Аллоҳ таолони кўп зикр қилинг.  Зеро, сўзларнинг энг гўзали Аллоҳнинг зикридир.

* Аллоҳнинг Китобини ўрганинг, чунки Аллоҳнинг Китоби сўзларнинг энг устунидир. Қуръонга доир билимларни эгалланг, чунки Қуръон қалбларнинг баҳоридир. Қуръон нуридан шифо тиланг, чунки Каломуллоҳ кўксингиздаги касалликларга шифодир.

* Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўлидан боринглар, чунки йўлларнинг энг устуни шу йўлдир.

* Аллоҳ таолодан доимо қувватли бир имон ва вужуд соғлиғи сўранг.

* Эй инсонлар! Нотўғри эътиқодларга қалбингиздан жой берманг, шунда шубҳага тушмайсиз ва инкор этишга юз тутмайсиз.

* Аллоҳ таоло доим тўғри бўлганлар билан биргадир. Тўғрилик инсон учун шарафдир, нажот ва устунликдир. Ёлғончилик эса шарафсизлик, пасткашлик ва ҳалокатдир.

* Қариндошлик ҳақларига риоя қилинг, чунки қариндошлик ҳақларига риоя қилиш умрни узайтиради ва ўзаро севгини орттиради.

* Яширинча садақа беринг, чунки садақа гуноҳларга каффорат бўлади ва Аллоҳнинг ғазабини сўндиради.

* Яхшилик қилинг, чунки яхшилик қилиш ёмон ўлим топишнинг олдини олади ва ёмон йиқилишлардан сақлайди.6a6146155208b6370ddff7311fc1bc50

* Муттақийларга ваъда қилинган яхшиликларни истанг, чунки Аллоҳ таолонинг ваъдаси ваъдаларнинг энг тўғрисидир.

* Қалбларга жойлашадиган нарсаларнинг энг хайрлиси имондир.

* Кейинчалик (динга) қўшилган (асли йўқ) ҳар бир нарса бидъатдир. У нарсани динига қўшган кимса бидъатчидир. Ким бидъатларга берилса, динини йўқотган бўлади.

* Чинакамига зарар кўрган одам динида зарар ва талофат кўрган кимсадир.

* Риё ва дабдаба ширкдандир, ихлос ва самимият имондандир.

* Қариндошлик ҳақига, гарчи улар риоя қилмасалар ҳам, риоя этинг. Сизга ёрдам бермаганларга сиз ёрдам беринг.

* Кимга нима ваъда қилсангиз, ваъдангизни бажаринг.

* Икки киши орасида ҳукм чиқараётганингизда адолатли бўлинг.

* Аждодларингиз билан ҳуда-беҳуда ғурурланиб, мақтанманг.

* Бир-бирингизга ёмон от қўйманг.

* Ўзингизни ерга урадиган ҳазил-ҳузулдан йироқ бўлинг.

* Бир-бирингизга жаҳл қилманг.

* Кучсизга, мазлумга, қарздорларга, Аллоҳ йўлидагиларга, йўлда қолганларга, сиздан ёрдам сўраганларга ёрдам кўрсатинг.

* Бева аёлларга, етимларга раҳм қилинг.

* Ҳаммага салом беринг, сизга берилган саломга муносиб ёки ундан ҳам гўзал алик олинг.

* Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирингизга ёрдам беринг. Ёмонлик ва ҳақсизлик йўлида эса бир-бирингизга ёрдам берманг ва Аллоҳдан қўрқинг. Зеро, Аллоҳнинг азоби чидаб бўлмайдиган даражада оғир ва шиддатлидир.

* Меҳмонни сийланг.

* Қўшнига яхши муомалада бўлинг.

* Касалларни зиёрат қилинг.

* Ўликларни чиройли (сабр билан) кузатинг.

* Доим умид ва қўрқув ичида бўлинг.

* Узун орзулар охиратни унуттиради. Нафснинг ҳой-ҳавасларига берилиб ухлаш эса кишини ҳақдан узоқлаштиради.

 “Ҳаётус саҳоба” китобидан Сумайро АБДУМУРОД қизи тайёрлади.

“Ҳидоят” журналидан.

Биз ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://telegram.me/Behzod_Fazliddin
https://twitter.com/BehzodFazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 458

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *