Ҳиндистон хотиралари: Тожмаҳал | Hindiston xotiralari: Tojmahal!

“Ҳеч бўлмаса, Тожмаҳални кўриш учун ҳам Ҳиндистонга борса бўлади”, деб юрардим бир пайтлар. Айниқса, етти иқлимга донғи кетган Тожмаҳални бир кўриш орзусида юрганлар жуда кўплигини ҳис қилиб юрак орзиқарди! Ниҳоят, мана, ўша мўъжиза шундайгина ёнимизда, қўл чўзса етгулик. Tojmahal!
Тожмаҳални таъриф-тавсиф этишга ҳожат бўлмаса керак. Ҳиндистондаги ушбу энг асосий диққатга сазовор жой ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Мазкур мўъжизавий ёдгорлик бунёд бўлиши билан боғлиқ турфа талқиндаги ривояту афсоналар бор.
Тожмаҳал мажмуасига киришдан олдин текширувдан ўтиб, оёқ кийимларни ечиб, махсус елим халтача кийишингиз керак. Дарвоқе, Ҳиндистонга сафаримиз ҳақида эшитганки бор, илк саволи “Тожмаҳални кўрдингизми?” бўлди. Бу ерларда юрар эканман, ушбу муаззам иморатнинг “муҳаббат қасри” экани хаёлимга ҳам келгани йўқ. Йўлбошловчи(гид)нинг сўзлари эса бу қулоғимдан кириб унисидан чиқиб кетди; айни соҳир онлар ўз оламимда гўзал хаёлларим оғушида сармаст эдим…
Тожмаҳални уч маҳал – эрта тонгда, туш пайти ва кун ботаётганда уч жойдан томоша қилдик. Бунинг гашти ўзгача бўларкан. Муҳташам бино тонгда бошқа, пешин ва намозшом пайти яна бошқа рангга киради – турфа тусда товланади. Айниқса, ёдгорлик атрофидаги оромижон боғ шоир хаёлларимга хуш ёқди. Оҳ, ўз даврида бу маскан қандай дилоро бўлган эса! Жамна дарёси соҳилидан эсаётган енгил шаббода иссиқ ва бадбўй анқиб турган одатдаги Агра ҳавосидан бўғилган димоғингизни чоғ этади.
Тўғрисини айтаман, Тожмаҳал тасаввуримдагидан кўра оддий ва табиийроқ чиқди. Ортиқча ҳашам, ҳаддан зиёд жимжимани илғамадим, ҳаммаси ўз жойида ва мукаммал. Эҳтимол, шуниси билан ҳам то ҳануз бутун оламни ўзига жалб этиб тургандир. Аммо, ажабланарлиси, Тожмаҳални бир кўриш ҳавасида юрган, аммо моддий етишмовчилик сабаб бу ерларга келиш ҳамон орзулигича қолаётган ҳиндлар ҳам жуда кўп экан…
Ҳозир таассуротларим анча совиб қолди. Мана, жуда кўпчилик бир кўришга интиқ Тожмаҳал камерамизда. Лекин хаёлларимдаги Тожмаҳал бошқача, жуда бошқача эди ва шундай бўлиб қолаверади…

2014 – 2015Tajmahal. 2014IMG_0298IMG_0308IMG_0323Tojmahal. 06.11.2014IMG_0327Tojmahal. 2014IMG_0301Agra

P.S. Ўз вақтида Ҳиндистон сафари таассуротлари билан фейсбукдаги саҳифамда ўртоқлашиб келганимга қарамай, кўпчилик ҳали ҳам шу ҳақда сўраяпти. Шуни инобатга олган ҳолда сафар кундалигидаги қайдларнинг ҳаммасини жамлаб, сайтга жойлаб боряпман.
(Давоми бор.)

Беҳзод ФАЗЛИДДИН

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin
Телеграмдаги каналимиз: @Behzod_Fazliddin
YouTubeдаги cаҳифа-каналимиз: Behzod Fazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 735

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *