Ҳёте эмас, Гёте!

Бир пайтлар нуфузли журналларимиздан бирида Ҳёте деган номни ўқиб ҳайрон бўлгандим. Мана, яна ҳурматли устозларимиздан бири Гётени Ҳёте деб “тақдим этяпти”. Тўғри, ҳанузгача русий қолиплар исканжасидаги тилимизда кўплаб хорижий исмлар “руслаштириб” берилади. Аслида, Гомер – Ҳомер, Геродот – Ҳеродот, Герман Гессе –Ҳерман Ҳессе, Генрих Гейне – Ҳайнриҳ Ҳайне, ҳатто Гегель Ҳегел эканини биламиз. Аммо Ҳётe қаердан келиб чиқди? Ахир, немисларнинг ўзи ҳам Гёте дейишади. Чунки аслиятда шундай: Johann Wolfgang von Goethe (Йоҳанн Волфганг Гёте). Бир қарашда арзимасдай туюлади-ю…

Беҳзод

 

 

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 673

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *