Тўғри ёзибсизми?

Нотўғри Тўғри
авф афв
бежизга бежиз
Иложиси бор. Иложи бор.
марду майдон марди майдон
олийгоҳ олий ўқув юрти, олий таълим муассасаси ёки университет, институт (гоҳ қўшимчаси фақат от туркумидаги сўзлар билан қўлланади.)
оҳанграбо оҳанрабо
пойафзал пойабзал
стипендиант стипендиат
Тўрт мучали соғ. Тўрт мучаси соғ.
ўқимишли китоб ўқишли китоб
Маҳмуд Қошғарий Маҳмуд Кошғарий
қатъий назар қатъи назар
Қуръону карим Қуръони карим
ҳадису шариф ҳадиси шариф
Ҳёте Гёте

Сайт муаллифидан: Хабарингиз бўлса, ушбу рукн орқали имлода кўпчилик хато ёзадиган, анчайин саводли кишилар ҳам “адашадиган” сўз ва бирикмаларни бериб борамиз. Кўпдан бери баъзи сўз ва жумлаларнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида ҳам нотўғри қўлланаётгани кўнгилни хира қилади. Мана булар ўшалардан айримлари. Улар орасида “олийгоҳ” сўзига алоҳида эътибор қаратишингизни сўрардим. Ҳозир ҳамма жойда учратиш мумкин бўлган ушбу сўз тўғрими? Сайтимизнинг “Тил тақдири” номли махсус лойиҳасида ҳам тил ва имло бўйича мақолалар бериб борилади.
Албатта, ушбу сўзлар қандай ёзилишини яна бир текшириб кўринг. Манбалар: “Ўзбек тилининг имло луғати”, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”.
 

Тўғри ёзибсизми?: 2 комментария

  • Ноябрь 23, 2014 в 1:34 пп
    Permalink

    Bu ish davomli bo’ladi, degan umiddaman.

    Ответ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *