Кучли бўлиш керак!

Тармоқдаги қайдлардан

Кучли бўлиш керак, ҳар томонлама кучли – қудратли бўлиш, ҳеч бўлмаса, шунга интилиш зарур. Бировнинг ноғорасига ўйнамаслик, тақдирингни бошқалар ҳал қилиши, номингдан ўзгалар ҳукм ўқишига йўл қўймаслик учун ҳам қудратли бўлиш шарт!кучли
Бутун дунёни титратиб, митти мамлакатлар, майда-майда миллатларни қўғирчоқ қилиб ўйнаётган гигант давлатлар катта қудрат соҳиби экани учун ҳам ҳукмдор мақомида. Улар бу мавқега ўз-ўзидан эришмагани аниқ, аммо, афсуски, қудратини аксарият ҳолда жирканч мақсадлар, ёвуз истаклар йўлида сарфлаяпти.
Узоққа бормайлик, бугун жамият об-ҳавоси, кайфиятини маълум маънода белгилаб бераётган кучли тўдада қудрат воситаларидан бири – бойлик, янада аниқроғи, Пул бор. Биз эса ўзимизча пулдан “қочамиз”. Бировнинг қўлига қараб қолмаслик, фақат маош учун ишламаслик учун ҳам одам пулдор, яъни кучли бўлиши керак. Бунинг учун меҳнат деган катта бир кучдан ҳеч қачон айро тушмаслик лозим.
Билим, ақл-заковат – катта куч, лекин кўпинча кучни ишга солиш учун қўшимча куч керак бўлишини ҳам унутмайлик. Миллатнинг гули бўлган зиёлилар овозини омма хоҳиш-истаклари босиб кетмаслиги, бир ҳовуч дунёпараст боён ёнида бош эгиб турмаслиги учун ҳам улар кучли бўлишлари керак: ҳар қандай маънода! Маънавият – куч, моддият – куч. Афсуски, бизда буниси бўлса, униси йўқ.
Ватан қудрати, аввало, кучли шахсларга боғлиқ. Биз ўзимизни ислоҳ қилмасак, ботиний ва зоҳирий қудрат касб этмасак, ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Ҳадиси шарифда кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра яхшироқ ва Оллоҳга суюклироқ экани бежиз таъкидланмайди. Яратганга севимлироқ бўлиш учун ҳам кучли бўлиш керак, қудратли бўлиш зарур!
Кўпдан буён хаёлимда юрган бу узуқ-юлуқ мулоҳазалар ҳали пишиб етилмаган бўлса ҳам, асосий фикримни айтдим шекилли…

Беҳзод

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 747

Один комментарий на “Кучли бўлиш керак!

  1. Begzod
    16.02.2015 at 00:49

    To’g'ri aytdingiz, kuchli emas, kuchni ishlata olgan kuchli!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *