“Сувга чўкиб кетган болам – ёшлигим…”

Рауф ПАРФИ

ЁШЛИК ЗАНГОР ФАСЛ. КЕЧДИ. САРҒАРДИ.
Тўкилди у. Шафқат билмас баргрезон.
1 (1)Қора совуқларга отиб юборди,
Шамоллар пойида синмоқда хазон.
Ёшлик – зангор фасл. Кечди. Сарғарди.

Ҳарна ўтди, мендан ўтди, омон бўл,
Қанча фарёд қилмай қайтариб бўлмас.
Ҳар қалай олдинда бордир сўнгги йўл,
Токи етгунингча хотирот ўлмас,
Ҳарна ўтди, мендан ўтди, омон бўл.

Видо табассумли олам – ёшлигим,
Кўзларимда қотган жолам – ёшлигим,
Кўкларга етмаган нолам – ёшлигим.
Сувга чўкиб кетган болам – ёшлигим,
Видо табассумли олам – ёшлигим.

1977

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin
Телеграмдаги каналимиз: @Behzod_Fazliddin
YouTubeдаги cаҳифа-каналимиз: Behzod Fazliddin

 

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 317

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *