Lev Tolstoy. Nikolay II ga maktub | Лев Толстой. Николаю II

Марҳаматли биродар!
Сизга мурожаат қилишимнинг боиси – Сизни нафақат шоҳ деб билганим, балки Сизни ўзимга биродар бир инсон деб билганимдандир. Қолаверса, мен сизга баайни нариги дунёдан ёзмоқдаман, чунки қазойим яқин қолди.
Аммо Сизнинг бугунги кунда қилиб турган ишларингиз, яъни ижтимоий фаолиятингиз ҳақида, бу фаолият қанақа бўлиши мумкин эди: миллионлаб инсонларга қанчалар фойдали бўлур эди ва ушбу фаолиятингиз шу тарзда давом этаверса, ўша миллионлаб инсонларга ва шахсан ўзингизга қанчалар зиён етказиши мумкинлигини айтмасдан ўлишни истамайман, биродар.
Русиянинг учдан бир қисми қонунга зид ўлароқ бамисоли қамал ҳолатида яшайди. Полиция қўшинларингиз – ошкора ва хуфияларингиз кундан-кун кўпаймоқда. Қамоқхоналар ва сургун қилинадиган жойларингиз шу қадар тўлиб кетганки, уларнинг асосий қисмиини сиёсий маҳбуслар ташкил этади; энди улар сафига оддий ишчилар ҳам қўшила бошлади.
Цензура шу қадар аҳмоқона тақиқлар чегарасига етиб келдики, энг қора кунларимиз саналмиш – 40-йиллар даражасидан ҳам ўтиб кетди. Диний тазйиқлар ҳеч қачон бу қадар шафқатсизлик билан олиб борилмаган эди… Шаҳарларда – завод ва фабрикалар қошида қўшинларингиз ҳаргиз тайёр турадики, қайси бир жойда халқ андак норозилик билдирса, милтиқларига ажал ўқларини жойлаб югуришади. Жуда кўп жойларда биродаркушлик бўлди ва янги-янги қон тўкилишига ҳозирлик кўрилмоқда.
Давлатнинг мана шундай муттасил амалга ошираётган кескин ва шафқатсиз хатти-ҳаракатлари сабабли 100 миллионли деҳқон халқ – ҳа, Русиянинг қудратини таъминловчи деҳқонлар – давлат бюджети муттасил ортиб бораётганига ёки, аниқроғи, айни ортиб бориши оқибатида кундан-кунга камбағаллашиб бораётир, очлик одатдаги ҳолга айланиб қолди. Ва, табиий, жамиятнинг барча қатламларида давлат сиёсатига нисбатан қаршилик кўрсатиш, унга душманларча муносабатда бўлиш ҳам одатий ҳолга айланиб қолди.
Барчасининг сабаби, ҳеч шубҳасиз, битта: гап шундаки, сизнинг маслаҳатчиларингиз халқ ҳаётидаги исталган илгари силжишни тўхтатиб, айни шу йўл билан халқнинг фаровонлигини ҳамда сизнинг хотиржамлигингиз ва хавфсизлигингизни таъминлаяпмиз, дея сизни ишонтирмоқда. Бироқ Тангри таоло йўл берган инсониятнинг доимий олдинга интилишини тўхтатишдан кўра дарёнинг оқимини тўсиш осон. Муайян одамлар ҳаётнинг ҳозиргидек кечишини хоҳлайди, улар “apres nous le deluge” (“биздан кейин дунёни сув босиб кетмайдими”, французча) деган ақида билан яшайдилар; бинобарин, бунга сизни ҳам ишонтира оладилар ва бу уларнинг вазифаси ҳисобланади – хуллас, уларни тушунса бўлади. Бироқ, водариғки, сиздай эркин, ҳеч вақога муҳтож бўлмаган одам, оқил ва бағрикенг инсон қандай уларга ишонишингиз; уларнинг даҳшатли йўл-йўриқларига амал қилиб, инсониятнинг ёвузликдан эзгуликка, зулматдан ёруғликка абадий талпинишини тўхтатишдек бемаъни муддао йўлида шунчалик ёвузликлар қилишингиз ёки ёвузликлар қилиниши учун имконият яратишингизни асло тушуниб бўлмайди.
Ахир Сиз ушбу ҳолни билмаслигингиз мумкин эмас, яъни инсоният тараққиётида ҳаётнинг шакллари, жумладан, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва диний шакллари тўхтовсиз ўзгариб, қўпол шакллари юмшоқроқ шаклларга, аҳмоқона бошқарувлар оқилона бошқарув усулларига ўрнини бўшатиб бераётир.
Бутун дунё тараққиётида шу ҳол кузатилаётир.
Сизнинг маҳрам-маслаҳатчиларингиз эса Сизга, йўқ, бу – ёлғон ақида, дейишади, рус халқи учун праволслав дини ва яккаҳокимлик илгари қандай қимматга эга бўлса, ҳамон шундай – бу ҳол унинг табиатига хосдир ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади, дейишади ва бир-бири билан боғлиқ бу икки бошқарув шаклини нима қилиб бўлса-да қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашни маслаҳат беришади. Ахир бу икки томонлама хато-ку. Биринчидан, православлик рус халқига бир замонлар қанчалик қадрли – табиатига хосдек бўлган эса, эндиликда бундай эмас. Синоддаги оберпрокурорнинг ҳисоботларидан билишингиз мумкинки, Русиядаги руҳан ва ақлан камол топган кўпдан-кўп зиёлилар бошларига ёғилажак хавф-хатарларни яхши билганлари ҳолда православликдан йироқлашмоқда, эзгу ҳақиқатларни тан олгувчи мазҳабларга кирмоқда. Иккинчидан, башарти рус халқига православлик шу қадар хос – миллий туйғуси каби бўлар экан, бу ақиданинг бунчалар ҳимоя қилинишининг ҳамда уни инкор этадиганлар шафқатсизларча таъқиб қилинишининг сира ҳожати йўқ.

Энди яккаҳокимликка келсак, бу ҳам рус ҳалқига хос эътиқоддир дейиш хато экани кўриниб қолди: илгари замонларда шоҳ – гуноҳсиз, ердаги худодир, унинг ёлғиз ўзи халқни – давлатни бошқаради, деб ишонишган бўлса, ҳозир ишонишмайди. Биринчидан, андаккина саводхон одам ҳам биладики, яхши шоҳ, французлар таъбири билан айтганда: “un heureux hasard”, камдан-кам учрайдиган бахтли тасодиф, қолаверса, шоҳлар нодон ва жоҳил бўлишлари ҳам мумкин экан – худди Иоан Тўртинчи ва Павелга ўхшаб; иккинчидан; шоҳ қанчалик яхши бўлмасин, 130 миллиондан иборат аҳолини якка ўзи бошқара олмайди, халқни – давлатни шоҳга яқин турган кимсалар, халқ манфаатидан кўра ўзларининг нафини кўпрок ўйлайдиган кимсалар бошқаради, бу мансабдорлар эса халқ фаровонлигини ўйламайди, аксинча асосан ўзларининг манфаатлари ҳақида қайғуради. Сиз менга шоҳлар ҳалол ва ишчан ўғлонларни ёнига олиши мумкин, дейишингиз мумкин. Афсуски, шоҳ бундай қила олмайди, у тасодифан ёки турли йўллар билан пинжига кириб олган бир неча ўнлаб кимсаларнигина билади, бу кимсалар сидқидилдан хизмат қилиши мумкин бўлган виждонли одамларни қора тоғдай шоҳдан тўсиб туради. Бинобарин, серғайрат, чинакамига маърифатли, ҳалол, ижтимоий фаолиятга ташна минглаб ҳалол одамлардан эмас, Бомарше айтгандек, шоҳ “қулларча ўртамиёна феъл-атвори билан жамики ниятларига эришадиган” тоифалардан хизматчиларни танлаб олади. Кўплаб руслар шоҳга итоат қилишга тайёр, бироқ рус халқи ўз орасидан чиққан мансабдорларга ҳақорат қилмасдан бўйинсина олмайди, чунки шоҳ номидан халқни бошқараётган бу кимсалардан нафратланади.
Авомнинг шоҳга, яъни Сизга ва Сизнинг корчалонларга кўрсатаётган севгиси Сизни адаштираётир, биродар. Москва ва бошқа шаҳар кўчаларида Сизни ва ёрдамчиларингизни кўришганда, халқнинг “ура!” деб айюҳаннос солишига ишонманг. Булар асосан – полиция томонидан ҳайдаб келинган ва саф тортиб қўйилган, халқнинг сизга садоқатини хўжакўрсинга намойиш қилувчи оломондан бошқа нарса эмас. Эслайсизми, бобонгиз Харьковда бўлганида, ибодатхона майдонини тўлдирган минг-минглаб халқ – кийими ўзгартирилган полициячилардан иборат эди.
Башарти сиз, шоҳона ташрифларингиз чоғида бутун темир йўл бўйлаб саф тортган аскарлар ортига тизиб қўйилган деҳқонлар томонига мен сингари ўта олганингизда; қўшни қишлоқлардан ҳайдаб келинган ҳамда совуқда ва тиззагача лойга ботган ҳолда сизнинг келишингизни бирон-бир манфаат кўрмасдан бир неча кун кутган бу деҳқонлар: оқсоқоллар, юзбошилар, ўнбошиларнинг дардларини тинглаганингизда эди, халқнинг чинакам вакиллари, оддий деҳқонлардан яккаҳокимлик ва унинг вакилига муҳаббатга тамомила зид фикрларни эшитар эдингиз. Агар 50 йил муқаддам Николай I даврида Чор подшоси ҳокимиятининг обрўйи юқори бўлган бўлса, кейинги 30 йил мобайнида унинг ҳурмати тўхтовсиз пасайиб, сўнгги пайтда шу даражада тушиб кетдики, эндиликда барча тоифаларга мансуб исталган одам ҳукумат фармойишларини нафақат тортинмас дадил қораламоқда, балки шоҳнинг ўзига ҳам маломатлар ёғдирмоқда, ошкора масхаралаб устидан кулмоқда.
Яккаҳокимлик – давлат бошқарувининг эскирган, умрини ўтаб бўлган шаклидир. Тўғри, бу бошқарув усули Африканинг қайсидир бурчакларидаги қабилаларга маъқул тушар, аммо рус халқига маъқул тушмай қолганига анча вақт бўлди: рус саводли, маданий бўлгани сари бу масалаларда ҳам кўзи очилаётир. Бинобарин, бошқарувнинг бу шакли ва у билан боғлиқ православияни фақат ҳозиргидек хилма-хил зўравонликлар: кучайтирилган соқчилар, сургунлар, қатллар, диний таъқиблар, китоблар ва газеталарни тақиқлаш, сийқаси чиққан таълим тизими ҳамда умуман ақлбовар қилмас бемаъниликлар ва шафқатсизликлар ҳисобига сақлаб туриш мумкин.
Сизнинг ижтимоий фаолиятингиз ушбу кунларгача шу тарзда кечди. Дастлаб Тверь депутатларига жавобан, одамларнинг қонуний истакларини “бемаъни хомхаёллар” (Николай II земствалар ва дворянларнинг вакиллари олдида сўзлаган нутқида “ички бошқарув ишларида қатнашиш таклифларидан “бемаъни хомхаёллар” сифатида огоҳлантирган ҳамда “яккаҳокимлик негизларини бундан буён ҳам ҳимоя қилишини” баён қилганди – Абдуҳамид Пардаев) деб атаганингиз бутун рус жамиятининг норозилигини келтириб чиқарди. Финландия хусусидаги буйруғингиз (Чор ҳукумати Финландияни руслаштириш мақсадида қаттиқ сиёсат юритади. 1900 йили Финландияда “Давлат тили – рус тили” деб эълон қилинади; 29 июнда чиқарилган янги қонунга кўра эса финлар Рус армиясида ҳарбий хизмат ўташи шарт қилиб қўйилади), Хитойга босқин (1901-1902 йилларда Германия, АҚШ, Англия, Франция ва ҳоказо давлатлар томонидан қилинган интервенцияга Русия ҳам қўшилган эди – Шукур Холмирзаев), Гаага конференциясига тақдим этган дастурингиз ва амалда унинг аксини қилганингиз (1899 йили Русиянинг ташаббуси билан Гаагада Тинчлик конференцияси очилган, айни чоғда чоризм Узоқ Шарқни батамом босиб олиш учун тайёргарлик хусусида буйруқ чиқарган эди – Шукур Холмирзаев), вилоятларда ўзини-ўзи бошқарувни сусайтириб, тўраларча бошқарув усулларини қўллаб-қувватлашингиз ва кучайтиришингиз – бу аксилинсоний қилиқларингиз бўлмаслиги мумкин эди.
Зўравонлик чора-тадбирлари билан халқни фақат эзиш мумкин, бироқ уни бошқариб бўлмайди. Бизнинг давримизда халқни чинакамига бошқаришнинг ягона усули халқнинг ёвузликдан эзгулик, зулматдан ёруғлик сари интилишларига раҳбарлик қилиб, бу мақсадга энг яқин йўл билан олиб боришдан иборат. Буни амалга ошириш учун эса биринчи галда халққа ўз истаклари ва шикоятларини айтиш имконини яратиш керак ҳамда мана шу истаклар ва шикоятларга қулоқ тутиб, улардан битта синф ёки тоифанинг эмас, балки аксарият кўпчилик аҳолининг, меҳнаткашлар оммасининг талабларига жавоб берадиганларини амалга ошириш зарур.
Башарти, рус халқига ўз истакларини баён қилиш имконияти бериладиган бўлса, менинг назаримда улар қуйидагилардан иборат бўлади:
Меҳнаткаш халқ биринчи галда ўзини бошқа барча фуқаролар ҳуқуқларидан фойланишга имкон бермайдиган, ҳамма ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум жабрдийда аҳволига солиб қўядиган махсус қонунлардан халос қилишни сўрайди; кейин ўзининг маънавий эҳтиёжларига хос ва мос таълим ва эътиқод эркинлигини, бемалол кўчиб юриш эркинлигини хоҳлашини айтади; ва, энг муҳими, бутун 100 миллионли халқ ердан эркин фойдаланишни, яъни ерга хусусий мулкчилик ҳуқуқи бекор қилинишини хоҳлашини бир овоздан баралла талаб қилади.
Айни мана шу – ерга хусусий эгалик қилиш ҳуқуқининг йўқотилиши, менимча, Русия ҳукумати бизнинг давримизда амалга ошириши керак бўлган дастлабки вазифа ҳисобланади.
Инсоният ҳамиша афзал ҳаёт тарзига талпинади, бинобарин, ҳаётининг ҳар бир даврида афзал ҳаёт тарзини амалга оширишнинг давр талабларига мос энг яқин вазифаси мавжуд. Эллик йил муқаддам Русия учун қулликка барҳам бериш ана шундай энг яқин ва муҳим вазифа бўлганди. Бизнинг давримиздаги асосий вазифа меҳнаткашлар оммасини бир ҳовуч ҳукмронлар тоифасидан озод қилишдан иборат, бугунги кундаги амалий вазифа мана шу.
Ғарбий Европада бу мақсадга завод ва фабрикаларни ишчиларга умумий фойдаланиш учун бериш йўли билан эришиш мумкин дейишади. Мазкур муаммонинг Ғарб халқлари учун шу тарзда ҳал қилиниши тўғрими ёки нотўғрими, буни қилса бўладими ёки бўлмайдими, бундан қатъи назар, ҳозирги аҳволдаги Россияда бундай қилиб бўлмаслиги шубҳасиз. Аҳолисининг аксарияти қишлоқларда яшайдиган ва ҳаёти йирик заминдорларга тўла боғлиқ бўлган Россияда фабрика ва заводлардан умумий фойдаланишга ўтиш йўли билан меҳнаткашларни озод қилишнинг имкони йўқ. Рус халқини фақат ерга хусусий мулкчиликни йўл қилиш ва ерни умумхалқ мулки деб эълон қилиш орқали озод қилиш мумкин, бу рус халқининг азалий ардоқли орзуси бўлиб, Русия ҳукуматидан ҳали ҳамон шундай қилишни кутаётир.
Менинг бу мулоҳазаларимни, айниқса, ерни умумхалқ мулки деб эътироф этишга оид таклифимни сизнинг маслаҳатчиларингиз “давлат бошқарувининг бутун мураккабликларидан бехабар кимсанинг ўтакетган ҳавойи фикрлари ва уқувсизлиги” деб талқин қилишларини биламан; лекин шуни ҳам биламанки, халққа нисбатан тобора кўпроқ шафқатсиз зўравонликлар қилишга мажбур бўлмасликнинг фақат ёлғиз чораси бор, хусусан: халқ истакларидан олдинда юрадиган мақсадни ўз вазифангиз қилиб олишингиз керак. Хуллас, рўпарадан келаётган арава янчиб кетишини кутиб ўтирмасдан унинг жиловини қўлга олиш керак, яъни ҳаётнинг афзал шаклларини жорий қилувчиларнинг олдинги сафларида бориш керак. Бу борада Россиянинг вазифаси фақат ерга хусусий мулкчиликни йўл қилиш саналади. Фақат шундагина Русия ҳукумати завод-фабрикаларнинг ишчилари ёки ўқувчи ёшларга ҳозиргидек номуносиб ва мажбурий ён беришлар қилмасдан, ҳаётидан хавфсирамай ўз халқининг йўлбошчиси бўлиши ва росмана бошқара олиши мумкин.
Маслаҳатчиларингиз сизга ерга хусусий мулкчиликни йўқ қилиш хомхаёл ва амалга ошириб бўлмайдиган иш, дейди. Уларнинг фикрига кўра, 130 миллионли тирик жонлардан иборат халқни ҳаётига ёки ҳаёт белгиларини намоён қилишига барҳам беришга мажбурлаш ҳамда аллақачонлар улғайиб, асло сиғмай қолган қуюшқонга қайта зўрлаб тиқиш, — хомхаёл эмас ва наинки амалга ошириб бўлмайдиган иш, балки энг оқилона ва ҳаётий тадбир. Бироқ андак бош қотирилса, ҳозиргидек амалга ошириш хатарли ишни қилишга зўр беришнинг ҳожати қолмайди, аксинча ҳамон бошланмаган, бироқ айнан қайси долзарб ва зарур вазифани амалга ошириш мумкинлиги ойдинлашади.
Шахсан ўйлашимча, бугунги кунда ерга хусусий эгалик қилиш 50 йил муқаддам крепоснойлик ҳуқуқи сингари чидаб бўлмайдиган ва шубҳасиз адолатсизлик ҳисобланади. Фикримча, ерга хусусий эгаликнинг йўқ қилиниши рус халқини эмин-эркинлик, фаровонлик ва мамнунликнинг юқори поғонасига олиб чиқади. Яна, бу тадбир, ҳеч шубҳасиз, ҳозир ишчилар орасида тобора авж олиб бораётган, халқ учун ҳам, ҳукумат учун ҳам даҳшатли хавф-хатарга айланаётган барча ижтимоий ва инқилобий ғазабланишларга чек қўяди.
Лекин мен янглишган бўлишим мумкин, бинобарин бу масалани ҳал қилиш-қилмасликдан қайси бири афзаллигини ҳам агар имконият берилса, фақат яна халқнинг ўзи танлайди.
Хуллас, нима бўлмасин, айни паллада ҳукумат олдида турган биринчи галдаги вазифа халққа ўз истаклари ва шикоятларини айтишга монеълик кўрсатаётган жабр-зулмга чек қўйишдан иборат. Ўз фаровонлигини таъминлайдиган фикрларини айта олмаслиги учун оғзи боғлаб қўйилган одамга яхшилик қилиб бўлмайди. Фақат ўз халқининг ёки унинг аксарият қисмининг истаклари ва эҳтиёжларини билган тақдирдагина халқни бошқариш ва унга яхшилик қилиш мумкин.
Муҳтарам биродар, бу дунёда фақат бир марта яшайсиз, хоҳласангиз уни Тангри таоло томонидан белгилангандек одамзоднинг ёвузликдан эзгуликка, зулматдан ёруғликка талпинишини тўхтатишдек беҳуда уринишга совуришингиз, шунингдек, халқнинг орзу-умидларлари ва хоҳиш-истакларини теран англаган ҳолда бутун ҳаётингизни уларни рўёбга чиқаришга бахш этиб, Худога ва халққа хотиржам ҳамда шоду хуррам хизмат қилишга сарфлашингиз мумкин.
Ҳукмронлигингиз йилларида кўпдан-кўп хайрли ишлар ҳам ёки кўплаб ёвуз қилмишлар ҳам қилишингиз мумкинки, бу борада зиммангиздаги масъулият қанчалар улкан бўлмасин, заминдаги ҳаётингиз учун Худонинг олдидаги жавобгарлигингиз ундан ҳам зиёда. Бинобарин, боқий дунёдаги ҳаётингиз фоний дунёдаги савобу гуноҳларингизга боғлиқ. Бу ҳаётни Худо сизга хилма-хил ёвузликлар қилиш ёки уларга йўл қўйиб, иштирок этиш учун эмас, балки илоҳий иродасини адо этишингиз учун берган. Худонинг иродаси, яъни амру фармони эса одамларга ёмонлик эмас, яхшилик қилишни талаб этади.
Бу хусусда одамлар олдида тургандек эмас, Худонинг олдида тургандек мулоҳаза қилиб кўринг ва Худо, яъни виждонингиз буюрган ишни қилинг. Башарти, янги ҳаёт йўлини танласангиз, бу йўлда учрайдиган тўсиқлардан сира ҳам ҳадиксираманг. Агар бу ишга ўткинчи шону шуҳрат учун эмас, балки виждонан, яъни баҳаққи Худо киришсангиз, мазкур йўлда дуч келадиган тўсиқлар ўз-ўзидан ғойиб бўлади, сиз уларни ҳатто пайқамайсиз.
Бу мактубим билан беихтиёр сизнинг ҳамиятингизга теккан ёки ранжитган бўлсам, мени маъзур тутинг. Бу хатни фақат рус халқи ва сизга бахту саодат тилаб ёздим. Бунга эриша олдимми-йўқми, келажак кўрсатади, у кунларни кўришим эса эҳтимолдан йироқ. Мен ўз бурчим ҳисоблаган ишни қилдим.
Сизга чинакам бахту саодат тилаб самимий биродарингиз
Лев Толстой
1902 йил 16 январь

Шукур Холмирзаев ва Абдуҳамид Пардаев таржимаси.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев мазкур мактубни, янглишмасам, қисман таржима қилиб, уни дастлаб Лев Толстой тўғрисидаги “Танҳолик” ҳикоясида келтиради. Бу ҳикоя дастлаб “Ёзувчи” газетасида 1998 йилда эълон қилинган. Мактубнинг нисбатан тўлароқ шаклини 1999 йили “Тафаккур” журналининг 1-2-сонларида эълон қилинган “Жамиятнинг мақсади” мақоласида келтиради. Ўша йили Шукур Холмирзаевга “Меҳнат шуҳрати” ордени берилади. Янглишмасам, бу юқорининг топшириғи билан, буюртма асосида ёзилган мақола бўлган. Бироқ халқ ёзувчиси бўлган Шукур Холмирзаев буюртма мақолада ҳам даврнинг ўта кескин муаммосини (бошини кундага қўйган ҳолда) ошкор қилишнинг, яъни Толстойча ҳақиқатгўйликнинг уддасидан чиқа олган.

Абдуҳамид Пардаев

Лев Толстой. Николаю II

Любезный брат!
Такое обращение я счел наиболее уместным потому, что обращаюсь к вам в этом письме не столько как к царю, сколько как к человеку – брату. Кроме того еще и потому, что пишу вам как бы с того света, находясь в ожидании близкой смерти.
Мне не хотелось умереть, не сказав вам того, что я думаю о вашей теперешней деятельности и о том, какою она могла бы быть, какое большое благо она могла бы принести миллионам людей и вам и какое большое зло она может принести людям и вам, если будет продолжаться в том же направлении, в котором идет теперь.
Треть России находится в положении усиленной охраны, то есть вне закона. Армия полицейских – явных и тайных – все увеличивается. Тюрьмы, места ссылки и каторги переполнены, сверх сотен тысяч уголовных политическими, к которым причисляют теперь и рабочих. Цензура дошла до нелепостей запрещений, до которых она не доходила в худшее время 40-вых годов. Религиозные гонения никогда не были столь часты и жестоки, как теперь, и становятся все жесточе и жесточе и чаще. Везде в городах и фабричных центрах сосредоточены войска и высылаются с боевыми патронами против народа. Во многих местах уже были братоубийственные кровопролития, и везде готовятся и неизбежно будут новые и еще более жестокие.
И как результат всей этой напряженной и жестокой деятельности правительства, земледельческий народ – те 100 миллионов, на которых зиждется могущество России, несмотря на непомерно возрастающий государственный бюджет или, скорее, вследствие этого возрастания, нищает с каждым годом, так что голод стал нормальным явлением. И таким же явлением стало всеобщее недовольство правительством всех сословий и враждебное отношение к нему.
И причина всего этого, до очевидности ясная, одна: та, что помощники ваши уверяют вас, что, останавливая всякое движение жизни в народе, они этим обеспечивают благоденствие этого народа и ваше спокойствие и безопасность. Но ведь скорее можно остановить течение реки, чем установленное богом всегдашнее движение вперед человечества. Понятно, что люди, которым выгоден такой порядок вещей и которые в глубине души своей говорят: “apres nous le deluge” [1], могут и должны уверять вас в этом; но удивительно, как вы, свободный, ни в чем не нуждающийся человек, и человек разумный и добрый, можете верить им и, следуя их ужасным советам, делать или допускать делать столько зла ради такого неисполнимого намерения, как остановка вечного движения человечества от зла к добру, от мрака к свету.
Ведь вы не можете не знать того, что с тех пор как нам известна жизнь людей, формы жизни этой, как экономические и общественные, так религиозные и политические, постоянно изменялись, переходя от более грубых, жестоких и неразумных к более мягким, человечным и разумным.
Ваши советники говорят вам, что это неправда, что русскому народу как было свойственно когда-то православие и самодержавие, так оно свойственно ему и теперь и будет свойственно до конца дней и что поэтому для блага русского народа надо во что бы то ни стало поддерживать эти две связанные между собой формы: религиозного верования и политического устройства. Но ведь это двойная неправда. Во-первых, никак нельзя сказать, чтобы православие, которое когда-то было свойственно русскому народу, было свойственно ему и теперь. Из отчетов обер-прокурора Синода вы можете видеть, что наиболее духовно развитые люди народа, несмотря на все невыгоды и опасности, которым они подвергаются, отступая от православия, с каждым годом все больше и больше переходят в так называемые секты. Во-вторых, если справедливо то, что народу свойственно православие, то незачем так усиленно поддерживать эту форму верования и с такою жестокостью преследовать тех, которые отрицают ее.
Что же касается самодержавия, то оно точно так же если и было свойственно русскому народу, когда народ этот еще верил, что царь — непогрешимый земной бог и сам один управляет народом, то далеко уже несвойственно ему теперь, когда все знают или, как только немного образовываются, узнают — во-первых, то, что хороший царь есть только “un heureux hasard” [2], а что цари могут быть и бывали и изверги и безумцы, как Иоанн IV или Павел, а во-вторых, то, что, какой бы он ни был хороший, никак не может управлять сам 130-миллионным народом, а управляют пародом приближенные царя, заботящиеся больше всего о своем положении, а не о благе народа. Вы скажете: царь может выбирать себе в помощники людей бескорыстных и хороших. К несчастью, царь не может этого делать потому, что он знает только несколько десятков людей, случайно или разными происками приблизившихся к нему и старательно загораживающих от него всех тех, которые могли бы заместить их. Так что царь выбирает не из тех тысяч живых, энергичных, истинно просвещенных, честных людей, которые рвутся к общественному делу, а только из тех, про которых говорил Бомарше: “Mediocre et rampant et on parvient a tout” [3]. И если многие русские люди готовы повиноваться царю, они не могут без чувства оскорбления повиноваться людям своего круга, которых они презирают и которые так часто именем царя управляют народом.
Вас, вероятно, приводит в заблуждение о любви народа к самодержавию и его представителю – царю то, что везде при встречах вас в Москве и других городах толпы народа с криками “ура” бегут за вами. Не верьте тому, чтобы это было выражением преданности вам, это толпа любопытных, которая побежит точно так же за всяким непривычным зрелищем. Часто же эти люди, которых вы принимаете за выразителей народной любви к вам, суть не что иное, как полицией собранная и подстроенная толпа, долженствующая изображать преданный вам народ, как это, например, было с вашим дедом в Харькове, когда собор был полон народа, но весь народ состоял из переодетых городовых.
Если бы вы могли, так же как я, походить во время царского проезда по линии крестьян, расставленных позади войск, вдоль всей железной дороги, и послушать, что говорят эти крестьяне: старосты, сотские, десятские, сгоняемые с соседних деревень и на холоду и в слякоти без вознаграждения с своим хлебом по нескольку дней дожидающиеся проезда, вы бы услыхали от самых настоящих представителей народа, простых крестьян, сплошь по всей линии речи, совершенно несогласные с любовью к самодержавию и его представителю. Если лет 50 тому назад при Николае I еще стоял высоко престиж царской власти, то за последние 30 лет он, не переставая, падал и упал в последнее время так, что во всех сословиях никто уже не стесняется смело осуждать не только распоряжения правительства, но самого царя и даже бранить его и смеяться над ним.
Самодержавие есть форма правления отжившая, могущая соответствовать требованиям народа где-нибудь в центральной Африке, отделенной от всего мира, но не требованиям русского народа, который все более и более просвещается общим всему миру просвещением. И потому поддерживать эту форму правления и связанное с нею православие можно только, как это и делается теперь, посредством всякого насилия: усиленной охраны, административных ссылок, казней, религиозных гонений, запрещения книг, газет, извращения воспитания и вообще всякого рода дурных и жестоких дел.
И таковы были до сих пор дела вашего царствования. Начиная с вашего возбудившего негодование всего русского общества ответа тверской депутации, где вы самые законные желания людей назвали “бессмысленными мечтаниями” [4], – все ваши распоряжения о Финляндии [5] о китайских захватах [6], ваш проект Гаагской конференции, сопровождаемый усилением войск [7] ваше ослабление самоуправления и усиление административного произвола, ваша поддержка гонений за веру, ваше согласие на утверждение винной монополии, то есть торговли от правительства ядом, отравляющим народ, и, наконец, ваше упорство в удержании телесного наказания, несмотря на все представления, которые делаются вам об отмене этой позорящей русский народ бессмысленной и совершенно бесполезной меры, — все это поступки, которые вы не могли бы сделать, если бы не задались, по совету ваших легкомысленных помощников, невозможной целью – не только остановить жизнь народа, но вернуть его к прежнему, пережитому состоянию.
Мерами насилия можно угнетать народ, но нельзя управлять им. Единственное средство в наше время, чтобы действительно управлять народом, только в том, чтобы, став во главе движения народа от зла к добру, от мрака к свету, вести его к достижению ближайших к этому движению целей. Для того же, чтобы быть в состоянии сделать это, нужно прежде всего дать народу возможность высказать свои желания и нужды и, выслушав эти желания и нужды, исполнить те из них, которые будут отвечать требованиям не одного класса или сословия, а большинству его, массе рабочего народа.
И те желания, которые выскажет теперь русский народ, если ему будет дана возможность это сделать, по моему мнению, будут следующие:
Прежде всего рабочий народ скажет, что желает избавиться от тех исключительных законов, которые ставят его в положение пария, не пользующегося правами всех остальных граждан; потом скажет, что он хочет свободы передвижения, свободы обучения и свободы исповедания веры, свойственной его духовным потребностям; и, главное, весь 100-миллионный народ в один голос скажет, что он желает свободы пользования землей, то есть уничтожения права земельной собственности.
И вот это-то уничтожение права земельной собственности и есть, по моему мнению, та ближайшая цель, достижение которой должно сделать в наше время своей задачей русское правительство.
В каждый период жизни человечества есть соответствующая времени ближайшая ступень осуществления лучших форм жизни, к которой оно стремится. Пятьдесят лет тому назад такой ближайшей ступенью было для России уничтожение рабства. В наше время такая ступень есть освобождение рабочих масс от того меньшинства, которое властвует над ними, — то, что называется рабочим вопросом.
В Западной Европе достижение этой цели считается возможным через передачу заводов и фабрик в общее пользование рабочих. Верно ли, или неверно такое разрешение вопроса и достижимо ли оно или нет для западных народов, — оно, очевидно, неприменимо к России, какова она теперь. В России, где огромная часть населения живет на земле и находится в полной зависимости от крупных землевладельцев, освобождение рабочих, очевидно, не может быть достигнуто переходом фабрик и заводов в общее пользование. Для русского народа такое освобождение может быть достигнуто только уничтожением земельной собственности и признанием земли общим достоянием, — тем самым, что уже с давних пор составляет задушевное желание русского народа и осуществление чего он все еще ожидает от русского правительства.
Знаю я, что эти мысли мои будут приняты вашими советниками как верх легкомыслия и непрактичности человека, не постигающего всей трудности государственного управления, в особенности же мысль о признании земли общей народной собственностью; но знаю я и то, что для того, чтобы не быть вынужденным совершать все более и более жестокие насилия над народом, есть только одно средство, а именно: сделать своей задачей такую цель, которая стояла бы впереди желаний народа. И, не дожидаясь того, чтобы накатывающийся воз бил по коленкам, самому везти его, то есть идти в первых рядах осуществления лучших форм жизни. А такой целью может быть для России только уничтожение земельной собственности. Только тогда правительство может, не делая, как теперь, недостойных и вынужденных уступок фабричным рабочим или учащейся молодежи, без страха за свое существование быть руководителем своего народа и действительно управлять им.
Советники ваши скажут вам, что освобождение земли от права собственности есть фантазия и неисполнимое дело. По их мнению, заставить 130-миллионный живой народ перестать жить или проявлять признаки жизни и втиснуть его назад в ту скорлупу, из которой он давно вырос, это не фантазия и не только не неисполнимо, но самое мудрое и практическое дело. Но ведь стоит только серьезно подумать для того, чтобы понять, что действительно неисполнимо, хотя оно и делается, и что, напротив, не только исполнимо, но своевременно и необходимо, хотя оно и не начиналось.
Я лично думаю, что в наше время земельная собственность есть столь же вопиющая и очевидная несправедливость, какою было крепостное право 50 лет тому назад. Думаю, что уничтожение ее поставит русский народ на высокую степень независимости, благоденствия и довольства. Думаю тоже, что эта мера, несомненно, уничтожит все то социалистическое и революционное раздражение, которое теперь разгорается среди рабочих и грозит величайшей опасностью и народу и правительству.
Но я могу ошибаться, и решение этого вопроса в ту или другую сторону может быть дано опять-таки только самим народом, если он будет иметь возможность высказаться.
Так что, во всяком случае, первое дело, которое теперь предстоит правительству, это уничтожение того гнета, который мешает народу высказать свои желания и нужды. Нельзя делать добро человеку, которому мы завяжем рот, чтобы не слыхать того, чего он желает для своего блага. Только узнав желания и нужды всего народа или большинства его, можно управлять народом и сделать ему добро.
Любезный брат, у вас только одна жизнь в этом мире, и вы можете мучительно потратить ее на тщетные попытки остановки установленного богом движения человечества от зла к добру, мрака к свету и можете, вникнув в нужды и желания народа и посвятив свою жизнь исполнению их, спокойно и радостно провести ее в служении богу и людям.
Как ни велика ваша ответственность за те годы вашего царствования, во время которых вы можете сделать много доброго и много злого, но еще больше ваша ответственность перед богом за вашу жизнь здесь, от которой зависит ваша вечная жизнь и которую бог дал вам не для того, чтобы предписывать всякого рода злые дела или хотя участвовать в них и допускать их, а для того, чтобы исполнять его волю. Воля же его в том, чтобы делать не зло, а добро людям.
Подумайте об этом не перед людьми, а перед богом и сделайте то, что вам скажет бог, то есть ваша совесть. И не смущайтесь теми препятствиями, которые вы встретите, если вступите на новый путь жизни. Препятствия эти уничтожатся сами собой, и вы не заметите их, если только то, что вы будете делать не для славы людской, а для своей души, то есть для бога.
Простите меня, если я нечаянно оскорбил или огорчил вас тем, что написал в этом письме. Руководило мною только желание блага русскому народу и вам. Достиг ли я этого – решит будущее, которого я, по всем вероятиям, не увижу. Я сделал то, что считал своим долгом.
Истинно желающий вам истинного блага брат ваш

Лев Толстой.
16 января 1902.

Примечания
1. [после нас хоть потоп]. Выражение, приписываемое мадам де Помпадур; стало девизом жизни и царствования французского короля Людовика XV; впервые употреблено в сочинении аббата Мабли (1709—1785). Вошло в поговорку.
2. [счастливая случайность,]
3. [«будь ничтожен и подобострастен, и всего достигнешь»]. П. Бомарше, «Женитьба Фигаро», III акт, 3-я сцена. Точный текст: «médiocre et rampant, l’on arrive à tout».
4. Николай II в своей речи, произнесенной перед представителями от земства и дворянства, предостерег их от “бессмыссленных мечтаний об участии в делах внутреннего самоуправления” и заявил, что будет “охранять начала самодержавия”.
5. Царское правительство проводило жестокую политику русификации Финляндии. В 1900 г. русский язык был объявлен официальным языком; 29 июня был введен новый закон, по которому финны должны были отбывать воинскую повинность в русской армии.
6 Имеется в виду интервенция ряда иностранных государств (Германии, США, Англии, Франции, Японии, Италии, Австро-Венгрии, царской России) в Китае 1900-1901 гг. для подавления так называемого «боксерского» восстания.
7. В 1899 г. по инициативе России была созвана мирная конференция в Гааге. В то же время царизм вел подготовку к новой войне на Дальнем Востоке.

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin

Телеграмдаги каналимиз: @/Behzod_Fazliddin
YouTubeда: Behzod Fazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 243

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *