Мирзолар…

…ўрус истибдод идораси ёнидағи мусулмон қозихоналари ва улардаги мирзоларни ҳар ким хотирлайдир. Ўша мирзоларнинг унар-унмаска “қалам учи” сўрашлари, кичкина ишни улуғлатиб мазана* чиқариш ҳаракатлари ҳам бизга маълумдир. Шу қозихона мирзолари, баайни ҳикоямизнинг мавзуъи бўлған Худоёр саройи муншийларининг кичкина нусхалари эдилар. Хонға ёзиладирған арзи-додлар сарой мирзоларидан ташқарида таҳрир қилинған бўлса, аксар вақт ишка ошмас эди. Яъни четда ёзилған ариза қабул қилинса ҳам ариза эгаси қалам учини бегона қилғани учун аризани хонға ва сармуншийга кўрсатмай, йиртиб ташлар эдилар. Ариза эгаси натижа сўраса, “аризангизни саводсиз киши ёзған экан; жаноб илтифотсиз қолдирдилар” деб саводлиқ кишидан бошқа ариза ёздириб беришка маслаҳат кўрсатар эдилар. Ариза бергучи иккинчи мартаба харажатланиб, сарой мирзоларининг ўзларидан ёздиришға мажбур бўлар эди. Мундан бошқа, бир-бирлари устидан хонға шикоят қилиш, ўз аро битмас адоват ҳам давом этиб, аксар бир-бирларининг тегига сув ҳам қуйиб турар эдилар. Яна аксарият мирзолар хоннинг хуфиялик хизматини ҳам адо қилиб, шахсий адоват ёки хонға яхши кўруниш учун фуқародан нечаларнинг гуноҳсиз қониға чўмилиб, мудҳиш фожиъаларға ҳам сабабчи бўлар эдилар. Шунинг учун халқ айниқса, камбағаллар сарой мирзолариға нафрат билар қарар, улар ёниға яқинлашишдан қўрқар, иложсизликдан икки букулиб салом берар эдилар…

* мазана – ширинкома

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 427

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *