Митти энциклопедия: Графомания. Плагиат

ГРАФОМАНИЯ (юн. grapho – ёзмоқ, mania – касаллик, дард) – иқтидори бўлмаган ҳолда ёзишга ружу қўймоқ. Графомания ёзувчиликни жўн тушуниш, унга шуҳрат ва бойликка эришишнинг осон йўлларидан бири деб қараш, ўзининг ижодий имкониятларини реал баҳолай олмаслик оқибатида юзага келади. Графомания
Китоб нашр этиш имкониятлари кенгайган ҳозирги кун шароитида графомания кенг тарқалган ҳодисага айланди. Графомания маълум даражада касаллик саналиши (“мания” психик касалликка нисбатан ишлатилади) мумкин, чунки унга йўлиққан киши ўз битикларини танқидий баҳолашдан ожиз бўлиб қолади, ўзгалар фикрини қабул қилмайди, ўзини тан олинмаган даҳо деб билади, ҳар қандай йўл билан асар ёзиш ва чоп эттиришга интилади.
ПЛАГИАТ (лот. plagio – ўғирламоқ) – адабий ўғрилик, ўзга ижодкорнинг асарини ўзлаштириб, ўзининг номидан (ёки тахаллус остида) эълон қилиш. Шунингдек, бировнинг асаридан айрим парчаларни айнан ўзлаштириб олиш ҳам, мазмунини сақлаган ҳолда шаклини бироз (жумла тузилишини, услубини, айрим сўзларни ва ш.к.) ўзгартириб ўзлаштириш ҳам плагиат саналади. Афсуски, плагиат бадиий ижод амалиётида ҳам, илмий ижод амалиётида ҳам учраб туради. Бу эса қонун билан ҳимояланган муаллифлик ҳуқуқини топташ бўлиб, юридик жиҳатдан ҳам, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ҳам номақбулдир.
Адабиётшунослик луғати. – Т.: Akademnashr, 2010.

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin
Телеграмдаги каналимиз: @Behzod_Fazliddin
YouTubeдаги cаҳифа-каналимиз: Behzod Fazliddin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *