Бир умрга ёдда қоларли кунлар бўляпти…

rikcshaw

Ҳиндистон деганда биринчилардан бўлиб шундай рикшалар хаёлимга келарди…

Бир ҳафтадан буён Ҳиндистондаман. Яна мусофирлик. Талабалик давоми деса ҳам бўлади. Аммо бу дунёда ҳамма мусофир, одам борки, туғилгандан буён толиб эканини ҳис қилиб, андак таскин топгандек бўласан. Энг муҳими, ер юзининг қайси бурчагида бўлмайлик, бир Зот ҳамиша биз билан бирга экани кўнгилни хотиржам этади.
Бу ғаройиб ва афсонавий диёрга сафардан муддао ҳамда таассуротлар ҳақида, насиб қилса, кейинроқ бафуржа гаплашамиз. Дарвоқе, айрим танишларга хабар бермай, дабдурустдан “намасте”лаб қолганим сабаби – шошганда кўп нарсага улгурмадим, тўғрироғи, унча “ваҳима” қилгим келмади. Аслида, бу ўлкага келишимнинг ўзи ҳам бир саргузашт бўлди. Ҳол-аҳвол сўраб, ишларим билан қизиқаётганлар учун маълумот бериб қўяй: бу ерда ҳаммаси яхши, ҳатто аъло даражада. Жазирамада куйиб кетмаяпсизми, деб сўраётганлар хавотир олмаса ҳам бўлади; Ҳайдаробод ҳавоси жуда ажойиб экан: салқин, ёқимли, бот-бот ёмғир ёғиб турибди. Мана, бугун ҳам шом ва хуфтон пайти раҳмат томчиларидан баҳраманд этди. Ҳиндларнинг ажабтовур феълига ҳам кўникиб қолдик. Ҳазил аралаш бош қимирлатиб бир-биримизга “Ок, сэр!” деб кулишамиз. Турли минтақалардан яхши дўстлар орттирганим янада қувончли. Сафар илмий-ижодий ишлар билан боғлиқ, албатта. Иншааллоҳ, бир умрга ёдда қоларли кунлар бўляпти…
Айни дам кўнглимдан ўтаётгани – Инсон ҳамма жойда Инсон, унинг тириклиги эса Иймон билан экан. Буни мусофирона саёҳату сафарлар давомида кўп ҳис қилганман. Инсонлигингизни асранг ва биз мусофирлар ҳақига ҳам дуо қилинг. Яхши кунларда ёруғ юз билан кўришиш насиб этсин.

P.S. Очиғи, кейинги пайтлари шахсий сайт билан ҳам унча ишим бўлмай қолган. Шу сайтни очиб тўғри қилдимми, дея кўп ўйлаяпман. Лекин бугун сайтни доимий кузатиб борадиганлар оз эмаслигини яна ҳис қилиб, шахсийроқ бўлса ҳам, ушбу қайдларни жойлагим келди. Дуода бўлинг.

Беҳзод

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 630

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *