Рашк – ишончсизлик…ми?

(Эски оғриқлар)

“Рашк – ишончсизлик” деб ёзибди интернетда бир муаллиф. “Сиз нима дейсиз?” қабилидаги бу гапга шарҳ ёзганлар ўз дунёқараши, ҳаётий эътиқоди даражасида фикр билдиришган. Баҳс даюсликка бориб тақалганида жим туришни лозим топмадим: 55713171_42
“Ҳар нарса ҳаддидан ошганда аслига хилоф маъно касб этади. Жумладан, васвасага айланиб улгурган беҳуда рашк ҳам. Агар “Рашк – ишончсизлик” дейилганда шу ҳол назарда тутилаётган бўлса, тушуниш мумкин. Аммо эътиборимни тортгани бошқа жиҳат. Аксариятимиз ҳатто рашк қилишда ҳам тенгсиз инъом саналмиш Ақлни бир четга суриб қўямиз: кимни нима учун рашк қилаётганимизни англаб етмаймиз. Қизғаниб ё қизғанмай ўзимизни ҳар балога мубтало қилаверамиз. Кўпинча рашкни севишганларга боғлаймиз. Ахир ҳар бир эр киши учун, аввало, аҳли аёлини рашк қилиш, бегона нопок назарлардан қизғаниш, ҳимоя қилиш бежиз буюрилмаган-ку! Тўғри, рашк иймондандир, иймонли одам рашк қилади. Муқаддас динимизда ҳам даюслик қаттиқ қораланади.
Ҳамон рашксизлик, дасюлик урчиб боряпти, ҳатто яширин-ошкора тарғиб қилинаётгандек… Улар орасида “ўзимизникилар” ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бўлмаса, билиб-билмай миллионлар кўз ўнгида “очилиб” бораётган бўйқизларга қарата “Айланай, ҳо, айланай” деб туришмас эди… Демак, азалдан табиатимизда бўлган рашк ҳисси ҳам тарбияга муҳтож экан. Назаримда, кўпроқ гапириб юбордим. Яна айтмоқчи бўлганим, глобал тармоқда имкон қадар икки дунёмиз учун фойдали гаплардан ёзишайлик, ишончсизликка эгизак рашкка эмас, Ҳақ йўлидаги иймонимизга эш Рашкка боғланайлик…”
Бу гаплар ҳам дилимдагиларни тўлиқ ифода этмагандай туюлди. Ўйладим, яна ўйлайвердим. Ижтимоий тармоқларда борган сари “очилиб” кетаётган таниш-нотанишлар-чи? Беихтиёр уларнинг ёзганларига кўз тушиб, “қуюқлашиб” бораётган суҳбатидан кўнгил хира тортади. На “аралашиш”ни биласан, на жим туришни… Саҳифасидаги маълумотга турмуш қурганини қайд этганлар ҳам нуқул “антиқа” суратлар қўйиш билан машғул бўлса, унга “оғзининг суви оқиб” суюқ шарҳлар битаётганларга “ноз-истиғноли” жавоблар ёзса, устига устак, бу “томоша”ни ҳамма кўриб-кузатиб турса. Демак, уларни рашк қиладиганлар йўқ экан-да…

Беҳзод

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin
Телеграмдаги каналимиз: @Behzod_Fazliddin
YouTubeдаги cаҳифа-каналимиз: Behzod Fazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 969

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *