Сайт ҳақида

Ассалому алайкум! Сайтимизга хуш келибсиз.
Ушбу сайтда шоир, адабиётшунос ва журналист Беҳзод Фазлиддин ижодий оламига бўйлаш билан бирга:

  • ижтимоий, адабий-маданий ҳаётдаги ўзгариш ва янгиликлар;
  • ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти манзаралари;
  • жаҳон адабиёти ва санъатининг сара намуналари;
  • маънавий-маърифий мавзудаги битиклар;
  • таълим‑тарбияга оид турли қараш ва муносабатлар;
  • саодат асрининг гўзал қиссалари, ибратли ҳикоятлар;
  • таниқли адиб ва олимлар билан суҳбатлар;
  • филология масалаларига бағишланган илмий‑адабий мақолалар;
  • аслиятдан таржималар;
  • ёшлар ижоди;
  • илм‑фан олами ажойиботлари;
  • бугуннинг оғриқларига малҳам излаган ўйлар, таклиф-мулоҳазалар, турли қайдлар билан танишишингиз мумкин.

Азизлар!
Сайт яхши ният билан – икки дунёмиз учун хайрли ишларга ундаш мақсадида ташкил этилди. Бунда, албатта, Сизнинг кўмагингизга эҳтиёж бор. Эслатиб ўтилганидек, бу шунчаки рекламсифат шахсий саҳифа эмас. Тармоқ орқали бугунги ҳаёт, маънавият, таълим-тарбия борасида фикрлашамиз, жамиятдаги оғриқли нуқталарга биргаликда ечим излаймиз. Ижод дунёсининг беназир кашфиётларига гувоҳ бўламиз…
Эзгулик йўлида бирлашишнинг ўзи улуғ яхшиликдир. Сайтимиз холис ниятдаги барча дўстларимиз учун глобал тармоқдаги ўзига хос минбар бўлажак, иншааллоҳ!
Қадамингиз қутлуғ бўлсин.

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin

https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://telegram.me/Behzod_Fazliddin
https://twitter.com/BehzodFazliddin

YouTube: Behzod Fazliddin

Сайт ҳақида: 6 комментариев

  • Апрель 15, 2014 в 10:29 пп
    Permalink

    Ассалому алайкум. Сайтингизни кўриб хурсанд бўлдим. Доимо парвозингиз баланд, қалбингиз уйғоқ бўлсин.

    Ответ
  • Июнь 30, 2014 в 12:33 пп
    Permalink

    Cайтингизга кириб, тўғриси, бошда «ўзини «реклама» қилганми» деган фикр уйғонди. Лекин ундаги мақолалар, шеърлар, кечинмаларни ўқиб, бу сайтдан нимадир олиш мумкинлигига, инсоннинг кўнглига яқин мавзулар, туйғулар борлигига амин бўлдим. Ижодингизга омад ёр бўлсин!

    Ответ
  • Август 9, 2014 в 6:23 пп
    Permalink

    Жуда хурсанд бўлдим!!! Бу йўлда ҳорманг, толманг! Омад ёр бўлсин!

    Ответ
  • Январь 21, 2015 в 11:41 пп
    Permalink

    Ижодим мухлислари сони яна биттага ошди, деяверинг, ука. Худонинг истеъдод бергани марҳамат… Орзуларингизга содиқ бўлинг. Шеърларингиз жуда ёкди. Анчадан буён бунчалар яйрамагандим…

    Ответ
  • Март 23, 2017 в 12:14 пп
    Permalink

    Беҳзод, сайтингизни кўриб хурсанд бўлдим. Доимий изланишда бўлган сиздек ижодорлар учун бу тасодифий ҳодиса эмас. Кутгандим. Ажабланмадим. Шеърларингизни кўп ўқиганман. Ҳайратланганман. Ижодингизга омад тилайман.

    Ответ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *