Шоирликдан юксакроқ мавқе

O'ziga ishonch1Шоирларнинг соғи йўқ, дейишади. Албатта, бундай «касаллик» ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бутун умр сени безовта қилиб турувчи тоза бир дард ўзингни, одамларни даволайди. Шоирларни «ушлаб» турган ҳам ана шу дард бўлса керак.
Одатда шоирларга бошқача кўз билан қарашади. Кўпчиликнинг назарида улар одамови, ўта инжиқ, ўзига бино қўйган, муросасиз бўладилар. Турмуш тарзи ҳам ўзига хос: кўпроқ танҳоликда, одамлардан «узилган» ҳолда ўтади, деган тушунча бор. Назаримда, инсон ўзи билан ўзи
Албатта, бундай қисматни кўтариш оғир. Сени тушунмаган, сенга ишонмаган одамзорда ҳаётингни сақлаб қолиш… Бир ёқда тирикчилик деган аждаҳо ютиб юборишга тайёр турибди. Баъзан туйғуларингни сўз қилиб сотиб, кун кўришга тўғри келиб қолиши мумкин. Аммо… ҳар кандай шароитда ҳам чинакам шоирлар ўзини йўқотмаганлар. Ўз «мен»и учун курашганлар. Бугун ўзини шоирга, сўзни бозорга солаётганларни кўриб, шоирлик хам «замонавийлашиб» кетмаяптимикан, деган хавотир туғилади.
Шоирларга жунунсифат киши сифатида қараш шаклланиб қолган. Шу боис кўп ҳолларда уларнинг «антиқа» қилиқларига эътибор бермайдилар: «Шоир-да!» дейдилар. Ие, бундан чиқди, шоирларга ҳамма нарса мумкин экан-да. Истаганини қилади: ишга кеч келади, тартиб-қоидага риоя қилмайди… Бундай анъанани ҳазм килиш кийин. Шоир ҳам фуқаро, ҳам ижодкор сифатида бурчлидир. Ички ва ташқи интизоми кучли бўлган кишилар қатори аввалида шоирлар туришини жуда хоҳлардим.
Яна, айтишадики, шоирлар ўзлари ёзганларига амал қилмасмиш. Асарлари орқали покликка, виждонли бўлишга чақирган, бироқ, юмшоқроқ айтганда, «тўқликка шўхлик» қилиб юрганлари бордирки, шундай тушунча пайдо булган. Ҳақиқий мухлис ўзи суйган адибнинг ички ва ташқи қиёфасини хаёлан ярата олади. Шунга қарамай, у билан тасодифан бўлса-да учрашиб қолишдан қўрқиб юради: ўйлаганимдай бўлмаса-чи? Баъзан шундай ҳолатларда ўзимизни овутиб ҳам қўямиз: «Мен фақат унинг шеърларини яхши кўраман» ёки «Шоирнинг шеърини ўқиб юравер, шахсияти билан иш тутма». Ижодкор фақат стол устида фаришта (Бернард Шоу) бўлиб қолишини хоҳламайман.
Шоирларнинг рисоладагидек оила тутишига ишонувчилар жуда кам. Мен эса шоир ҳам оилавий ҳаётда бутун бир оила устуни, суюкли ёр, мукаммал ота бўлиши тарафдориман.
Яна, ижодкорларни кўнгил одамлари дейишади. Кўнгил буюрганини ёзиш керак, тамом-вассалом. У ҳолда фикрлатадиган, онгни безовта қиладиган шеърларни ким ёзади? Истайсизми-йўқми, сиз реал ҳаётга реал муносабат билдиришингиз керак. Шу маънода «ижтимоийлашиш» ҳам зарур.
Кўнгилнинг кўйига кириб адашган пайтларим бўлган. Баъзан ақлнинг ўзи ҳам панд бериб қўяди. Яхшиси, рост туйғуларни ақл тарозисида ўлчаб, кейин изҳор қилган маъқулга ўхшайди.

Беҳзод ФАЗЛИДДИН

“JANNATMAKON” журнали, 2008 йил, ноябр.

P.S. Ёшим улғайган сари бу борадаги айрим қарашларимда жузъий ўзгаришлар бўлса-да, лекин асосий фикрларим ва хулосам ўша-ўша. Ушбу қайдларни қайта ишламай, борича тақдим этгим келди. Ҳа, яна бир гап: бу материалнинг дастлабки сарлавҳаси «Одамшоир бўламан!» эди.

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 776

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *