Шу кунлар ҳақиқати

Одамзод ўз хатою гуноҳларини ўйлаб ҳам бу қадар саросимага тушмаган бўлса керак…


Ниқоб тақмасанг, хатарли бўлган замонлар ҳам келди…


Аслида, бало-офатлардан кўра меҳр-оқибат, ишонч, самимият… кўпроқ бирлаштириши зарур инсониятни.


Бир вирус сабаб жуда кўпчилик қўл ювишни ўрганди.


Балодан қўрққанчалик Худодан қўрқармидик?!


Бу кунлар дунё тарихида ўчмас бир доғ бўлиб қолади, чоғи…


Авжи кўкламда қор кураб турсанг-а!..


Совуқ урган гул каби юрак…


Раҳмат ё ҳикматдир ёмғири, қори…


Ҳар қандай вазиятда ҳам муҳтожга қийин.


Интернет дунёнинг этагини очиб қўйди…


Сен, барибир, азизсан, Ҳаёт!

Беҳзод ФАЗЛИДДИН

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.