Тушларингдан чиқиб келдим

Tushlaringdan chiqib keldimТошкент, “Tamaddun” нашриёти, 2017 йил. – 112 б.

Аннотация: Китобга Ватан, ота-она, ёшлик, бахт ва севги-муҳаббат мавзусидаги шеърлар жамланган. “Тушларингдан чиқиб келдим” нафақат шеърият мухлислари, балки кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, турли тадбирлар, тарғибот дастурлари ва қўшиқлар учун ҳам керакли манба бўлади, деб ўйлаймиз.

МУАЛЛИФДАН

Шоирлари кўп халқимизнинг ўзи Шоир, аслида: топиб-топиб гапиради, оддий кундалик муносабатларда ҳам сўзни шоирона ишлатишга, ҳеч қурса, қофиясини келиштириб сўзлашга ҳаракат қилади. Тилак билдирса ҳам образли қилиб айтади. Ҳеч бўлмаса, “Сўзингни эм қилсин” дейди. Шоирлик қонида бор-да!
Азалдан шеърга, куй-қўшиққа иштиёқманд халқмиз. Кунда-кунора ён-атрофингиздан бир ҳаваскор шоир ё ҳофиз потраб чиқиб турса, ҳайратга ҳожат йўқ…
Баъзан хонандалар ҳамкорликда ишлаш таклифи билан мурожаат қилиб туришади. Уларга айрим талабларимни – буюртма асосида ёзмаслигим, китобларимдан маъқул келган шеърларни қўшиқ қилиши мумкинлиги, фақат бирор жойини ўзгартиришга зарурат сезилса, маслаҳатлашиш кераклигини айтаман. Аслида, бу талаб ҳам эмас, сўз ва ижод масъулиятини ҳис қилишга ундаш, яхши асар яратишга даъватдир, холос.
Шеър, куй ва қўшиқ – улуғ неъмат, тенгсиз инъом. Шу маънода бугунги кўплаб хонандалар ва сўзфурушлардан яхшигина гинам бор. Бу ўринда улуғ шоирлар номидан гапираётгандек бўлсам, маъзур тутасиз. Нима демоқчиман? Агар хонандалар мумтоз мақом касб этган беназир шеъриятимиз, ҳеч бўлмаса, ХХ аср назмининг гўзал намуналаридан дурустроқ хабардор бўлганларида, ўзини ҳам, сўзни, бизни ҳам бунчалик қийнамасдан, сермазмун ва дилтортар қўшиқлар яратарди-ку! Чўлпон, Ойбек, Миртемир, Усмон Носир… ва ҳатто Рауф Парфи ижодида гўзал қўшиқларга асос бўлгулик, сатрларидан латиф наволар таралиб турган лирик дурдоналар қанчадан-қанча!..
Яхшилаб ўйлаб қарасам, нуқул танқид қилиш ёки ўзингни четда тутиш билан иш битмас, аксинча, аҳволни яхшилаш учун имкон қадар ҳаракат қилавериш керак экан. Қўлингиздаги ушбу китоб ана шу ниятда, сўз ва санъатимизнинг куюнчак мухлислари таклиф-истакларига кўра дунёга келди. Китобга Ватан, табиат, ота-она, ёшлик, бахт ва севги-муҳаббат мавзусидаги шеъру бадиҳаларимиз жамланди. Айримларининг бадиий савиясидан хижолат чекаётган эсам-да, уларни ҳам мумтоз лаҳзаларнинг қиёмига етмаган шеърлавҳалари сифатида қабул этгайсиз. Ушбу битиклардан байрам тадбирлари, тўй-тантаналарда муаллифлик ҳуқуқини бузмаган ҳолда, қўшиқлар учун муаллиф билан бамаслаҳат фойдаланиш мумкин.
Маъқул бўлса, бош устига. Камчиликларига эса узр!

“Тушларингдан чиқиб келдим” электрон вариантда ушбу линкда

2Китоблар бўйича боғланиш учун телефон:
+998 97 780 50 90, +998 94 544 98 33

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin
Телеграмдаги каналимиз: @/Behzod_Fazliddin
YouTubeда: Behzod Fazliddin

Тушларингдан чиқиб келдим: 2 комментария

  • Май 6, 2017 в 8:49 пп
    Permalink

    Behzod aka tabriklayman. Kitobni qanday ko’chirib olsa bo’ladi elektron variantini?

    Ответ
  • Июль 6, 2017 в 5:35 пп
    Permalink

    Behzod, tabriklayman. Ijodingizga baraka!

    Ответ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.