Хайриятки…

Телевизорга қараб бўлмайди. Радио шанғиллагани-шанғиллаган. Газета кўнглингни беҳузур қилади. Интернет фитнага тўлиб ётибди. Куну тун шовқин, шовқин, шовқин! Бу ҳам етмагандек, руҳият шовқинот дунёсида сарсон.
Яхшиям, дилга таскин бергувчи топ-тоза хаёллар, гўзалдан гўзал дунёлар бор. Хайриятки, Шеър бор, шеърюраклар бор…
Аммо баъзан шеър, ҳатто Адабиёт ҳам кўнгил олишга, руҳингни кўтаришга ожиздек. Жисму жонингни шундай кайфият банди этадики, на иш, на ижод таскин беради.
Тубанликнинг чек-чегараси борми, ўзи? Астағфируллоҳ, гоҳида уйғонгинг, ташқари чиққинг келмайди: яна ўша ҳаётми? Яна ўша буқаламун дунё, юзсиз шовқинхўрларми!..
Йўқ, яна бир буюк куч қайта кўз очиш, тозариш, яшнашни янгитдан бошлашга ундайди.
Минг шукр, минг-минг тасанно, барчасидан-да улуғи – Иймон бор. Аввало, шугинани саломат сақлайлик. Ана ундан кейин яшаш ҳақида яхшироқ ўйлаш мумкин. Ёзаверса ҳам бўлади…

Беҳзод

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 453

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *