Янги китоб: Тушларингдан чиқиб келдим

Tushlaringdan chiqib keldim Muqova_1Тошкент, “Tamaddun” нашриёти, 2017 йил. – 112 б.

Аннотация: Ушбу китобга Беҳзод Фазлиддиннинг Ватан, табиат, ота-она, ёшлик, бахт ва муҳаббат мавзусидаги шеърлари жамланди. Китоб барча сўз мухлислари учун ўзига хос туҳфа бўлишидан умидвормиз.

МУАЛЛИФДАН

Шоирлари кўп халқимизнинг ўзи Шоир, аслида: топиб-топиб гапиради, оддий кундалик муносабатларда ҳам сўзни шоирона ишлатишга, ҳеч қурса, қофиясини келиштириб сўзлашга ҳаракат қилади. Тилак билдирса ҳам образли қилиб айтади. Ҳеч бўлмаса, “Сўзингни эм қилсин” дейди. Шоирлик қонида бор-да!
Азалдан шеърга, куй-қўшиққа иштиёқманд халқмиз. Кунда-кунора ён-атрофингиздан бир ҳаваскор шоир ё ҳофиз потраб чиқиб турса, ҳайратга ҳожат йўқ…
Баъзан хонандалар ҳамкорликда ишлаш таклифи билан мурожаат қилиб туришади. Уларга айрим талабларимни – буюртма асосида ёзмаслигим, китобларимдан маъқул келган шеърларни қўшиқ қилиши мумкинлиги, фақат бирор жойини ўзгартиришга зарурат сезилса, маслаҳатлашиш кераклигини айтаман. Аслида, бу талаб ҳам эмас, сўз ва ижод масъулиятини ҳис қилишга ундаш, яхши асар яратишга даъватдир, холос.
Шеър, куй ва қўшиқ – улуғ неъмат, тенгсиз инъом. Шу маънода бугунги кўплаб хонандалар ва сўзфурушлардан яхшигина гинам бор. Бу ўринда улуғ шоирлар номидан гапираётгандек бўлсам, маъзур тутасиз. Нима демоқчиман? Агар хонандалар мумтоз мақом касб этган беназир шеъриятимиз, ҳеч бўлмаса, ХХ аср назмининг гўзал намуналаридан дурустроқ хабардор бўлганларида, ўзини ҳам, сўзни, бизни ҳам бунчалик қийнамасдан, сермазмун ва дилтортар қўшиқлар яратарди-ку! Чўлпон, Ойбек, Миртемир, Усмон Носир… ва ҳатто Рауф Парфи ижодида гўзал қўшиқларга асос бўлгулик, сатрларидан латиф наволар таралиб турган лирик дурдоналар қанчадан-қанча!..
Яхшилаб ўйлаб қарасам, нуқул танқид қилиш ёки ўзингни четда тутиш билан иш битмас, аксинча, аҳволни яхшилаш учун имкон қадар ҳаракат қилавериш керак экан. Қўлингиздаги ушбу китоб ана шу ниятда, сўз ва санъатимизнинг куюнчак мухлислари таклиф-истакларига кўра дунёга келди. Китобга Ватан, табиат, ота-она, ёшлик, бахт ва севги-муҳаббат мавзусидаги шеъру бадиҳаларимиз жамланди. Айримларининг бадиий савиясидан хижолат чекаётган эсам-да, уларни ҳам мумтоз лаҳзаларнинг қиёмига етмаган шеърлавҳалари сифатида қабул этгайсиз. Ушбу битиклардан байрам тадбирлари, тўй-тантаналарда муаллифлик ҳуқуқини бузмаган ҳолда, қўшиқлар учун муаллиф билан бамаслаҳат фойдаланиш мумкин.
Маъқул бўлса, бош устига. Камчиликларига эса узр!2

Тошкентда китобларимизни қуйидаги манзиллар бўйича ўзингизга қулай жойдан олишингиз мумкин

– «Шарқ зиёкори» китоб дўкони (Мўлжал: Мустақиллик майдони, тел.: +998 71 233 35 90);
– «Китоб олами» савдо мажмуаси (+998 71 233 10 26);

– Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. (Метронинг Беруний бекати, тел: +998 93 544 98 33);

– Матбуотчилар уйи (4-қават 408-хона, тел.: 233-56-45);
– Метронинг Мирзо Улуғбек бекати рўпараси (тел: +998 93 544 98 33);
– ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултети (Муқимий кўчаси, 104-уй, тел.: +998 90 950 22 48);
– Метронинг Пахтакор бекати Адабиёт музейи рўпараси (+998 94 424 33 11).

Намангандан китобларимизни сўраётганлар Наманган шаҳри Навоий кўчасидаги “Шарқ зиёкори” (мўлжал: Сардоба бозори; Исфархон бекати) китоб дўконидан олишлари мумкин.

Китобларимиз онлайн сотувда ҳам бор. Бунинг учун www.tak.uz сайтига кириб, рўйхатдан ўтинг, китобларимизни танланг (сотувда “Тушларингдан чиқиб келдим” ва “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” китоблари бор: электрон варианти эмас, албатта, асли), уй ёки иш манзилингизни кўрсатиб, сайтда Paynet ёки Click орқали тўловни амалга оширинг, тез орада почта ходими китобни уйингизга элтиб беради. Республиканинг барча вилоятларидан буюртма бериш мумкин. Онлайн сотув билан боғлиқ муаммо ё савол туғилса, мана бу телефон рақамларига мурожаат қилинг: +99891 190 08 26

Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998 93 544 98 33
Тез орада бошқа ҳудудларга ҳам етказишга ҳаракат қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда:
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz/
https://twitter.com/BehzodFazliddin

Телеграмдаги каналимиз: @/Behzod_Fazliddin
YouTubeдаги cаҳифа-каналимиз: Behzod Fazliddin

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Ўқишлар сони: 715

3 комментариев на “Янги китоб: Тушларингдан чиқиб келдим

  1. sardor salimov
    06.05.2017 at 20:49

    Behzod aka tabriklayman. Kitobni qanday ko’chirib olsa bo’ladi elektron variantini?

    1. Sayt muallifi
      07.05.2017 at 20:47

      Раҳмат. Электрон вариантини китоб тарқалиб бўлгандан сўнг жойлашни ният қилганмиз.

  2. Sherali Nishonov
    06.07.2017 at 17:35

    Behzod, tabriklayman. Ijodingizga baraka!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *